LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжалик судларининг қарорлари тегишлича ижро этилиши учун давлат идораларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарнинг, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳамда улардаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПФ-4214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 129-модда)
5. Олий хўжалик судига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан бирга бир ҳафта муддатда ушбу Фармоннинг талабларига мувофиқ хўжалик судларининг қарорларини ижро этиш Тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Олий суди ва Олий хўжалик суди билан биргаликда уч ой муддатда суд қарорларини ижро этиш ҳамда суд ижрочисининг мақоми тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини тайёрласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.