Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 1-илованинг «Тошкент шаҳри» кичик бўлимига «Ўзбек миллий мақом санъати маркази» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган қарорларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.