27.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1610-2
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси «Ўзстандарт» агентлигининг қарори, 27.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1610-2
Кучга кириш санаси
28.02.2018
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон «Давлат ветеринария хизмати тизимидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.