Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида йўловчиларга кўрсатилаётган божхона хизматларининг сифати ва самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги ПҚ-3447-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 2-банди биринчи хатбошисидаги «3926» рақамлари «4037» рақамлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.