25.01.2018 йилдаги ПҚ-3494-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4985-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан тез тиббий ёрдам хизматининг тезкорлиги, самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида:
4. Тез тиббий ёрдам тизимини ихтисослаштирилган автотранспорт билан жиҳозлаш нормативлари ва улардан фойдаланиш муддатлари 2-иловага мувофиқ, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати кўчма бригадасини тиббий ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозлаш табели 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Ижро муддатлари

Сумма

Молиялаштириш манбалари

Ижрочилар

Амалга ошириш шакли

Шошилинч тиббий ёрдам сифатини ошириш, касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

1.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (кейинги ўринларда — РШТЁИМ) Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ва РШТЁИМ ҳудудий филиаллари тез тиббий ёрдам станциялари негизида бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган тун-у кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call-марказлар ташкил этиш.

2018 йил 1 майгача

7,4 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев), Молия вазирлиги

Ҳайдаров),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(А. Хаитов)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2.

Тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона стандартларидан келиб чиққан ҳолда ихтисослаштирилган ва умумий йўналишдаги кўчма бригадалар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланувчи бригадалар учун клиник протоколларни тасдиқлаш ва жорий қилиш.

2018 йил 1 майгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Идоравий ҳужжат

3.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, РШТЁИМ мутахассисларининг амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларга мунтазам сафарларини ташкил қилиш:

маҳорат дарслари ўтиш ва РШТЁИМ филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, шунингдек, ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам хизмати амалиётига замонавий усуллар ва технологияларни татбиқ қилиш;

сафарга чиқувчилар таркибини камида уч нафар талаб энг юқори бўлган мутахассислар билан тўлдириш;

ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий, юқори технологияга асосланган усулларини татбиқ қилган ҳолда, ўз йўналишига тегишли беморларнинг даволаш-маслаҳат ёрдами билан кенг қамраб олинишини таъминлаш.

Ҳар ой

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Идоравий ҳужжат

II. Шошилинч тиббий ёрдам тизими ва тез тиббий ёрдам хизмати тиббий муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

4.

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспорт воситаларини тиббий жиҳоз комплектлари билан босқичма-босқич жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш), шу жумладан:

«Саломатлик 3» лойиҳаси доирасида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 231 та реанимобилни жиҳозлаш;

умумий йўналишдаги тез тиббий ёрдам бригадаларининг 1200 та автомашинасини жиҳозлаш ҳамда 712 та автомашинасини тўлиқ жиҳозлаш.

2018 йил

1 апрелгача






2018 йил

1 августгача

4,1 млн

АҚШ долл.






5,0 млн

АҚШ долл.

Жаҳон банки маблағлари

Халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
(А. Ахмедходжаев)

Комплекс чора-тадбирлар

5.

Халқаро ва маҳаллий маслаҳат хизматларини жалб қилган ҳолда, «Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш» лойиҳасини тайёрлаш;

«Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш» лойиҳасининг ТИҲКни тайёрлаш.

2018 йил 1 апрелгача


2018 йил 1 апрелгача

186,2 минг

АҚШ долл.



50,0 минг

АҚШ долл.

Жаҳон банки маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
(А. Ахмедходжаев)

Чора-тадбирлар режаси

6.

Тез тиббий ёрдам хизмати бригадаларини замонавий радиоалоқа воситалари (рациялар) ва GPS-навигация тизимлари билан, шунингдек, бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш.

2018 йил 1 октябргача

9,6 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Комплекс чора-тадбирлар

7.

Тез тиббий ёрдам бригадаларини тасдиқланган меъёрларга мувофиқ дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва сарф материаллари билан таъминлаш.

2018 йил 30 июнгача

18,25 млрд. сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Молия вазирлиги

(Ҳайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметалари

III. Тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

8.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида РШТЁИМ қошида илмий даражалар бериш бўйича ихтисослашган илмий кенгаш ташкил қилиш.

1 июнгача

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев), Олий аттестация комиссияси
(А. Юсупов)

Чора-тадбирлар режаси

9.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг шифокорлари ва ўрта тиббий бўғин ходимлари, илмий ва илмий-педагог кадрлари, шу жумладан шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимидаги камида 50 нафар госпиталь бўғини шифокорларини хорижий мамлакатларнинг етакчи клиникаларида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш.

йил давомида

2,2 млрд сўм

Давлат бюджети маблағларибюджета

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев), Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров)

2018 йил учун тасдиқланган Чора-тадбирлар режаси

10.

Шошилинч ҳолатларда ташхис қўйиш ва даволашнинг янги самарали технологияларини яратиш бўйича устувор, шу жумладан интервенцион кардиология, кардиохирургия, нейрохирургия, микрохирургия, эндовидеохирургия, трансплантология методлари йўналишларида илмий тадқиқотлар ўтказиш.

йил давомида

Давлат бюджети маблағлари, грант маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

2018 йил учун тасдиқланган Чора-тадбирлар режаси

11.

Соҳадаги етакчи хорижий ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шошилинч тиббиёт соҳасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш.

йил давомида

Ҳомийлар маблағлари ва грантлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Меморандумлар

12.

Шошилинч тиббий ёрдам тизими тиббий ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш учун халқаро ташкилотларнинг грантларини, шу жумладан «Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизмати салоҳиятини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Корея халқаро соғлиқни сақлаш фонди (KOFIН) грантини жалб қилиш.

2018 йил 1 ноябргача

1,0 млн АҚШ долл.

KOFIН грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
(А. Ахмедходжаев)

Меморандум

 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Т/р

Номланиши

Сони

Тиббий мосламалар

Махсус бригадалар учун

Умумий йўналишдаги бригадалар учун

1.

Портатив ЭКГ

1

1

2.

Портатив дефибриллятор

1

-

3.

Амбу халтачаси

1

1

4.

Ўпкани сунъий ҳаволантириш портатив аппарати, кислород баллони билан

1

-

5.

Портатив механик аспиратор (сўргич)

1

-

Иммобилизацион воситалар

6.

Бел тахтаси

1

1

7.

Болалар ва катталар учун кўп марталик фойдаланиладиган иммобилизацион воситалар (шиналар комплекти)

Бўйин тутгич:

1

1

катталарники,

2

2

болаларники

1

1

8.

Замбил

1

1

Тиббий сандиқча

9.

Тиббий сумка (кейс)

1

1

10.

Ларингоскоп

1

-

11.

Тонометр/фонендоскоп

1

1

12.

Тиббий термометр

1

1

13.

Қон тўхтатувчи жгут

1

1

14.

Диагностик лампа (чироқча)

1

1

15.

Пульсоксиметр

1

-

16.

Неврологик болғача

1

1

17.

Оғиз очгич

1

1

18.

Тилни тутиб туриш асбоби

1

1

19.

Пинцет

1

1

20.

Қайчи

1

1

21.

Жане шприци

1

1

22.

Ошқозон зонди

1

1

23.

Пешоб катетери

1

1

24.

Стерилланган бинт, 5м х 10см ёки 7м х14см

3

2

25.

Стерилланмаган бинт, 5м х 10см ёки 7м х14см

2

2

26.

Стерилланган салфетка № 10

1 комплект

1 комплект

27.

2.0; 5.0; 10.0 ҳажмли бир марталик шприцлар

10 донадан

10 донадан

28.

Бир марталик система

4

-

29.

Лейкопластир

1

1

30.

Интубацион трубкалар: 6.0, 7.0, 7.5, 8.0 ўлчамда

1 донадан

-

31.

Бир марталик тиббий кўрик қўлқоплари

20 донадан

20 донадан

32.

Стерилланган тиббий қўлқоплар

2 жуфт

-

33.

Тиббий вата, 100 граммлик

100 грамм

100 грамм

34.

ЭКГ лентаси

1 рулон

1 рулон

35.

Бир марталик шпатель

5

5

Юмшоқ жиҳозлар (махсус автотранспорт салонида)

36.

Матрац

1

1

37.

Ёстиқ

1

1

38.

Чойшаб

1

1

39.

Йўргак

1

1

40.

Сочиқ

1

1

Махсус кийим-бош

41.

Тиббий форма

1

1

42.

Тиббий ходимлар учун бейжик

1

1

 LexUZ шарҳи