LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сон қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 30 декабрдаги 155, 192, 2017/09-01 ва 01-02/8-48-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
« | 27. | 8429 (қуввати 200 от кучидан кам бўлган бошқа гусеницали бульдозерлар — 8429 11 009 0; ковши ҳажми 2 метр кубдан кам бўлган бошқа гусеницали экскаваторлар — 8429 52 100 9, ковши ҳажми 5 метр кубдан кам бўлган бошқа тўлиқ айланма машиналар — 8429 52 900 0 дан ташқари) | Бурилмайдиган ва буриладиган ағдаргичли бульдозерлар, грейдерлар, режалаштирувчи ўзиюрар йўл катоклари | ». |
2. Изоҳнинг «а» кичик бандидаги «Ўзбектуризм» МК» деган сўзлар «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.