Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш, вилоятнинг шаҳар ва туманлари инфратузилмасини такомиллаштириш, вилоят ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг фаровонлигини таъминловчи кенг кўламли дастурларда белгиланган тадбирларни амалга оширишда қўшимча молиявий манбалардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда унинг муассислигида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ажратмалари;
Тошкент вилояти инфратузилмасини яхшилаш, унинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;
кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш;
маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда уларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарманинг молиявий манбаларини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.