11.12.2017 йилдаги 977-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг актёрлик санъати таълим йўналишидаги махсус сиртқи бўлимга ушбу ёки турдош таълим йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига, театр ва бошқа маданият муассасаларида таълим йўналишига мувофиқ камида уч йил амалий иш стажига ҳамда белгиланган тартибда тавсияномага эга бўлган иқтидорли абитуриентларни қабул қилиш кириш тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга оширилади;