30.11.2017 йилдаги ПҚ-3418-сон
* 1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октярбдаги ПҚ-3345-сонли қарори билан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи (З.Т. Мирзаев) — (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан таркиб топган, тасдиқланган жадвалларга мувофиқ 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ишларининг боришини жойларга чиқиб, танқидий ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳини ташкил қилсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ўн кунда ахборот тақдим этиб турсин.
9. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси (З.О. Файзиев), «Ўзбекозиқовқат-холдинг» ХК (Т.А. Жалилов) аҳолини барқарор таъминлаш ҳамда ички истеъмол бозорида нархларнинг кескин ўзгариб туришига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сонли қарори билан ташкил қилинган Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига импорт қилиш назарда тутилган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари (парранда гўшти, картошка, шакар, ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғи ҳамда бошқалар) ўз вақтида келтирилиши ва сотилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5420-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3344-сон қарорига мувофиқ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси тайёрлов корхоналари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартибини белгилаб беради.
4. Олди-сотди шартномаси етказиб берувчи ва тайёрловчи ўртасида мазкур низомга иловадаги шаклга мувофиқ шаклдаги харид далолатномаси билан расмийлаштирилади.
 LexUZ шарҳи