Ҳужжат кучини йўқотган 15.08.2022 20.11.2017 йилдаги 924-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.08.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ўташ муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналарини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари ҳузурида ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширадиган давлат унитар корхоналарини иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарининг муассислари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарини юқори малакали менежерлар, мутахассислар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ташкил этиладиган давлат унитар корхоналарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини, жумладан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш орқали ривожлантириш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятида ишларни ташкил этишнинг замонавий шакл ва услубларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналар ва бошқа техникадан фойдаланиш, моддий-техника ва ёқилғи- энергетика ресурсларини тежаш самарадорлигини ошириш, ускуналарни сақлаш, уларни жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига бериладиган ва жазони ижро этиш муассасаларида жойлашган объектлар ҳамда ҳудудларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сифатли сақлаш ҳамда улардан фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ишлаб чиқариш фаолиятини қонунчиликда назарда тутилган тартибда ташкил этиш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасалари билан шартнома асосида маҳкумлар бандлигини таъминлаш ва улар учун қўшимча иш ўринлари яратиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумларда зарур меҳнат кўникмалари ва меҳнатни ҳурмат қилиш муносабатларини шакллантириш, меҳнат натижасида маҳкумларнинг маънавий ва моддий манфаатдорлиги учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат интизоми, технологик интизом ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат унитар корхоналари фаолияти қуйидагилар ҳисобига молиялаштирилиши белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият йўналиши бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат унитар корхоналарининг давлат мулкини ташкилотларга қонунчиликка мувофиқ ижарага беришдан тушадиган даромадлари;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат унитар корхоналари бозор конъюнктураси ва ўз фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олиб, товарлар (ишлар, хизматлар) учун шартнома (эркин) нархларини (тарифларини) ва рентабеллигини мустақил белгилаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат унитар корхоналари товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш нархларини (тарифларини) шакллантиришда ўз ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва корхоналарни техник қайта жиҳозлаш харажатларини, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш-техника базасини модернизациялашни мажбурий ҳисобга олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш нархлари (тарифлари) давлат унитар корхонаси директори томонидан ушбу корхона фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси, унинг бўлинмалари ва муассасалари эҳтиёжлари учун эса — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси билан келишган ҳолда тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат унитар корхоналари жазони ижро этиш муассасалари ҳудудидаги бино ва иншоотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорлари асосида ҳудудий ягона буюртмачи хизматларини жалб қилган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан корхона ихтиёрида қоладиган даромад ҳисобидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш ҳуқуқига эга экани тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналарининг тузилмаси ва намунавий уставини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарининг уставлари тасдиқлашини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат унитар корхоналарини бинолар ва зарур ишлаб чиқариш базаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шунингдек, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари давлат унитар корхоналаридаги мавжуд чорва моллари бош сонидан келиб чиққан ҳолда, ушбу ҳудудда чорва моллари боқиладиган яйловлар учун зарур миқдорда сув чиқариш қудуқлари, скважиналар билан таъминланган ва ҳосилдор қўшимча ер майдонлари ажратиш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат унитар корхоналари ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари ҳақида реклама ва уларнинг нархлар прейскуранти оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
924-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/924/0298-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)