Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарорига мувофиқ, берилаётган имтиёзлар бўйича солиқ қонунчилигини қўллашда ягона ёндашувни таъминлаш, қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилотларни идентификациялаш механизмини жорий этиш, шунингдек, уларнинг маҳсулотларини қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тоифасига киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йиллар учун иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқ соҳаларида энергия ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошига мувофиқ, қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга барча солиқлардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Йиллик солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этилади

_______________________________________________________________________________ манзилида жойлашган

__________________________________________________________________________________________________
(ташкилотнинг тўлиқ номи)
_______________________________________________________________________________________________га
(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

тақдим этилади.
1. Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома
2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)
3. СТИР
4. ОКЭД
5. Телефон: код

рақам


____________ йилда қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари
тайёрлаш тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб

Солиқ имтиёзини қўллаш учун асос

______________________________________
(норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи)

минг сўм

Маҳсулот тури Суммаси Ишлаб чиқариш умумий ҳажмига нисбатан фоизда
Ишлаб чиқариш ҳажми
(ҚҚС ва акциз солиғисиз белгиланган нархларда), жами
шу жумладан
шундан солиқ имтиёзлари берилган маҳсулотлар

Маълумотларнинг тўлиқлиги ва
ишончлилигин тасдиқлайман:

Раҳбар:
СТИР
Ф.И.О. ________________________
Имзо ________________________
Бош бухгалтер
СТИР
Ф.И.О. ___________________________
Имзо ___________________________
Сана

(кун/ой/йил)

М.Ў.

Т/р

Қурилманинг энергия ишлаб чиқариш услуби бўйича номи

Қайта тикланадиган манбалар

ТИФ ТН коди

1.

Қуёш энергияси қурилмалари

Қуёш нури энергиясини электр энергиясига (PV — фотоэлектрик ўзгартириш) ва/ёки иссиқлик энергиясига (CSP — термодинамик ўзгартириш, ҚСК — қуёш сув иситиш коллектори) ўзгартириш.

8501 61,
8501 62,
8501 63,
8501 64,
8419 19

2.

Шамол энергетикаси қурилмалари

Ҳавода ҳаракатланувчи массаларнинг кинетик энергиясини роторни айлантириш натижасида механик энергияга ва кейинчалик уни электр энергиясига ўзгартириш.

8502 31

3.

Геотермал энергия қурилмалари

Ер усти ва ости иссиқлигидан фойдаланган ҳолда иссиқлик ёки электр энергияси олиш.

8502 39

4.

Гидроэнергетика (30 МВт гача) қурилмалари

Сув ресурслари ва гидравлика тизимлари энергиясини кам қувватли гидроэнергетика қурилмалари (30 МВт гача) ёрдамида электр энергиясига айлантириш.

8502 39

5.

Биоэнергетика қурилмалари

Органик энергия манбаларидан фойдаланиш орқали иссиқлик, электр ва механик энергия олиш.

8419 89,
8479 89

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан