Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, республика иқтисодиётида давлат иштирокини қисқартириш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг роли ва мавқеини тубдан ошириш, давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва хусусийлаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 4-бандидаги «тегишли шаҳар (туман) ҳокими қарори асосида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади, ҳоким, шунингдек, Ягона буюртмачи хизматининг ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган Уставини ҳам тасдиқлайди» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги Низом 11-бандининг саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомда:
«давлат корхонасининг муассиси (кейинги ўринларда муассис деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг томонидан ваколат берилган давлат органлари»;
«6. Давлат унитар корхоналари истисно ҳолатларда фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ташкил этилиши мумкин»;
в) 10-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 12-банднинг ўнинчи хатбошидаги ва 24-банддаги «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси» сўзлари «Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 11 октябрдаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 107-модда) 1-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан 2023 йил 8 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 555-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 09/19/555/3374-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 11-банди «в» кичик бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотишдан тушган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида» 2007 йил 25 сентябрдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 403-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 56-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 106-модда) 2-илованинг 7-банди.