01.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2943
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 01.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2943
Кучга кириш санаси
02.11.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 24.01.2019
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати миқдорлари 2017 йилда 1,246 бараварга индексация қилинсин.