Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзвиносаноат-холдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3239-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 78-сон қарорининг 3, 4 ва 7-бандлари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Этил спирти чиқарувчи корхоналарни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 15 январдаги 21-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2006 йил 24 мартдаги 51-сон қарорига илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 23-модда).