Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2936-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Кенгашнинг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2878, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 347-модда) 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
1. 22-банднинг бешинчи хатбошисидаги «тайёрланади ва» деган сўзлар «тайёрланиб, бир иш куни давомида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
бешинчи хатбошидаги ««Давархитектқурилишназорат» инспекцияси» деган сўзлар «Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси»деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн тўққизинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавбошдавкарантин» инспекцияси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма тўртинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма саккизинчи хатбоши ўттиз биринчи хатбоши ҳисоблансин.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан