Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
 LexUZ шарҳи

Т/Р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон давлат консерваторияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

1

Мусиқа санъати таълим муассасаларини махсус адабиётлар билан таъминлаш, уларни мунтазам нашр қилиб бориш мақсадида консерватория ҳузурида ихтисослаштирилган мусиқа нашриёти ва босмахона ташкил этиш, мавжуд овоз ёзиш студиясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

2018 йил II чорак

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси

2

Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги «Миллий чолғу» илмий-ишлаб чиқариш экспериментал лабораторияси қошидаги «Мусиқа чолғулари музейи» фаолиятини яхшилаш, «Консерватория тарихи музейи»ни моддий таъминлаш.

2018 йил II чорак

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси

3

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваторияси қошида мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказини ташкил этиш, шу мақсадда янги ўқув биноси ва тингловчилар учун турар жойи қуриш ҳамда талабалар ва малака ошириш учун келган тингловчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмонан соғлом бўлиши мақсадида консерватория ҳудудига туташ спорт майдончасини ташкил этиш.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси

4

Ўзбекистон давлат консерваторияси биносини акустик талабларни инобатга олган ҳолда капитал таъмирлаш, мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилаётган мусиқа чолғулари, техник воситалар, инвентарь ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

2019 йил мобайнида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолияти миллий банки

5

Консерваторияда талабалар мустақил шуғулланишлари учун етарли репетиторийлар ташкил этиш, мустақил машғулот ўтказишлари учун хоналар ажратиш ва яхши созланган чолғулар билан жиҳозлаш, шунингдек, консерватория ётоқхонасида ҳам шундай шароитларни яратиш.

2019 йил мобайнида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолияти миллий банки

6

Ўзбекистон давлат консерваториясида ўрнатилган ноёб орган чолғусини таъмирлаш, доимий техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва орган залини автоматик ҳароратни сақлаб туриш ускуналари билан таъминлаш.

2019 йил мобайнида

Маданият вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолияти миллий банки

7

Ўзбекистон давлат консерваториясида мусиқий адабиётлар, ўқув услубий мажмуалар ҳамда нота матнларини чоп этишга ихтисослаштирилган махсус босмахона ташкил этиш.

2018 йил мобайнида

Маданият вазирлиги, Давлат нашриёт ва матбаа қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8

Ўзбекистон давлат консерваторияси таркибидаги Мусиқали театр-студиясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув ишлаб-чиқариш жамоалари ҳисобланган симфоник оркестр, халқ чолғулари оркестри ва хор артистларининг маош разрядлар?ни республика профессионал бадиий жамоалар ходимлари маош разрядларини ўрганиб, тегишли хулосаларни тайёрлаш.

2018-2019 ўқув йилидан

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

9.

2017 йил октябрь ойига қадар Ўзбекистон давлат консерваторияси биносини иссиқлик билан таъминлаш бўйича локал иситиш қозонхонасини ўрнатиш.

2017 йил октябрь

Маданият вазирлиги, «Ташиссиқликқувват»,Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

II. Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқув-услубий ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш

10.

Ўзбекистон давлат консерваторияси битирувчилари дипломида Давлат аттестацияси комиссиясининг қарорига биноан қайд этиладиган малака талаблари, шунингдек, таълим муассасасининг бакалавриат ёки магистратура босқичлари учун мўлжалланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини танқидий ўрганиб чиқиб, уларни такомиллаштириш чораларини кўриш.

2017 йилидан мунтазам

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси

11.

Консерваториянинг мутахассислик йўналишида касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини ташкил этишни тубдан ўзгартириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Давлат қабул комиссиясига киритиш.

2017 йилидан мунтазам

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси

12.

Мусиқа таълими узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари фанлараро боғлиқлиги ва интеграциясини такомиллаштириш.

мунтазам

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

13.

Ўзбекистон давлат консерваториясида олий таълимдан кейинги таълим турида ижрочилар учун ассистентура-стажировка таълимини қайта тиклаш, Консерваторияда мусиқа санъати бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берадиган ихтисослаштирилган илмий кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш.

2018 йилидан бошлаб

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси

III. Мусиқа таълими муассасаларини илмий-педагогик кадрлар билан таъминлаш, қайта тайёрлаш, уларни малакасини ошириш ва моддий рағбатлантириш

14.

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида болалар мусиқа ва санъат мактаблари, академик лицей ва коллежлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2018 йилдан бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси

15.

Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари илмий-ижодий салоҳиятидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида болалар мусиқа ва санъат мактаблари, академик лицей ва коллежларида ижодий учрашувлар,»Устоз сабоқлари» машғулотлари, семинар-тренингларни мунтазам ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси

16.

Консерваториянинг асосий квотасига қўшимча равишда, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун педагоглар кадрлар тайёрлаш квотасини иқтисодиётнинг реал сектори талаб ва эҳтиёжни ўрганган ҳолда вилоятлар кесимида мақсадли шакллантириш.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази

IV. Ўзбекистон давлат консерваториясининг ҳамкорлик алоқаларини такомиллаштириш

17.

Ўзбекистон давлат консерваторияси ва хорижий турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, 2021 йилда фортепиано, торли ва дамли ҳамда урма зарбли мусиқа чолғулари халқаро танловини мунтазам равишда ҳар уч йилда бир ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

мунтазам равишда

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

18.

Ўзбекистон давлат консерваториясида профессор-ўқитувчилари учун маҳорат дарслари, илмий-амалий конференцияларга хорижий мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш, хорижий давлатлардаги таниқли санъаткорлар билан ҳамкорликда концерт дастурларини ташкил қилиш.

2018 йилдан мунтазам равишда

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раҳбари

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

А. Юнусходжаев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Р. Усмонов

Тошкент шаҳри ҳокими

М. Муратов

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Республика комиссияси котиби

А. Камилов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

Г. Саидова

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

И. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири

Б. Закиров

«Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси

Р. Гулямов

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Б. Алихонов

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в. б.

А. Қодиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Р. Абдуллаев

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси

М. Аҳмедов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

З. Муродова

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири, санъатшунослик фанлари номзоди, мусиқашунос

А. Мансуров

Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори

С. Ғофурова

Ўзбекистон давлат консерваторияси Ўқув ишлари бўйича проректори.

Бугунги кунда мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини изчил ривожлантириш, жаҳон миқёсидаги ижобий тажриба ва тенденциялар, ютуқ ва натижаларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида маданият ва санъат муассасалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уларнинг тармоғини кенгайтириш, моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувда сўзлаган маърузасида бу борадаги вазифалар янада аниқ-равшан белгиланиб, маданият, адабиёт ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Уларнинг ижросини таъминлаш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.

Бу борада, айниқса, «Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор алоҳида аҳамиятга эга.

Қарорда халқимиз, хусусан, ёшларимизнинг дунёқараши, маънавий савияси ва эстетик тарбиясини юксалтиришда ғоят муҳим ўрин ва аҳамиятга эга бўлган мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, бой мусиқий меросимизни чуқур ўрганиш, ёш авлодни миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг мумтоз намуналарига муҳаббат руҳида тарбиялаш, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида муҳим вазифалар белгиланди.

Президентимиз томонидан имзоланган ушбу муҳим ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури, мазкур билим юртининг янги таркибий тузилмаси, консерватория фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Мазкур дастурда бугунги кунда маънавий ҳаётимиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қанча масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган.

Жумладан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, маънавий етук, миллий ғоя ва мафкурамизга садоқат билан хизмат қиладиган баркамол шахсларни тарбиялаш, ўзбек халқининг миллий мусиқий мероси негизида, жаҳон мусиқа маданияти дурдоналаридан андоза олган ҳолда, мусиқа санъатини ривожлантириш, мусиқий таълим тизимини сифат жиҳатидан янада кўтариш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурда акс этиши лозимлигига урғу берилган.

Шунингдек, мулкий ёки идоравий бўйсунувидан қатъи назар, мусиқа санъати, мусиқа таълими йўналиши учун кадрлар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этишда Ўзбекистон давлат консерваторияси методик ва ижодий томондан кўмаклашадиган таянч олий таълим муассасаси эканига алоҳида урғу берилган.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, концерт заллари, ўқув аудиториялари, махсус машғулот хоналарини таъмирлаш ва замон талаблари даражасида жиҳозлашга катта эътибор қаратилган.

Айни вақтда консерваторияда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқув жараёни сифати ва савиясини тубдан яхшилаш, мусиқа санъати соҳасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари, ижодий марказлар, таниқли композитор, мусиқачи ва ижрочилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, хорижий мутахассисларни мамлакатимизга таклиф этиш билан бир қаторда республикамизда юқори натижаларга эришган мусиқачи ва педагогларнинг маҳорат дарсларини чет давлатларда тизимли ташкил этиш зарурлиги қайд этилган.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг ёш педагог кадрларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун зарур маиший шароитлар яратиш, ипотека кредитлари асосида уй-жойлар билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари ҳам дастурда ўз ифодасини топиши кераклиги белгиланган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқув бинолари етишмаслиги, талабалар сони сезиларли даражада кўпайгани таълим-тарбия жараёнларини юқори даражада ва сифатли олиб боришда муаммо туғдирмоқда. Қарорда ана шу масалани самарали ҳал этиш чоралари белгиланган. Шу мақсадда мутасадди ташкилотларга 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 31-уйда жойлашган В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига тегишли бўлган бинони Ўзбекистон давлат консерваториясига ўрнатилган тартибда бериш ҳамда Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган бинони Ўзбекистон давлат консерваторияси тасарруфига ўтказиш ва ушбу бинода жаҳон андозаларига тўлиқ мос келадиган, академик жамоаларнинг бадиий дастурлари намойиш этиладиган, жонли ижрога мўлжалланган замонавий концерт залини барпо этиш вазифаси топширилган.

Консерваториянинг маданий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири бир вақтнинг ўзида консерватория ректори вазифасини ҳам бажариши қарорда белгилаб берилган.

Шу билан бирга, ўқитувчи ва талаба ёшларнинг илмий салоҳиятидан унумли фойдаланиш учун Ўзбекистон давлат консерваторияси муассислигида «Мусиқа» илмий-услубий журнали фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қарор Президентимиз томонидан миллий мусиқа санъатимиз ривожига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий намунаси бўлиб, у Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, мусиқа санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш даражасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилгани билан ғоят муҳим аҳамиятга эгадир.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан