07.08.2017 йилдаги ПҚ-3176-сон
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга асосланиб, халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3292-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3292/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3292-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3292/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3292-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3292/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3292-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3292/0029-сон)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувда маданият, адабиёт ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан муҳим чора-тадбирлар белгиланаётгани, жумладан, қатор фармон ва қарорлар лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ана шу муҳим ҳужжатлардан биринчиси — «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Қарорда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга асосланиб, халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Қарорга мувофиқ миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси, «Қорақалпоқкино» агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг намунавий тузилмалари, «Республика кинофонди» давлат унитар корхонасининг тузилмаси тасдиқланди.

Шунингдек, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси юридик шахс сифатида ташкил этилди ва унинг тузилмаси тасдиқланди.

Қарорда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги учун миллий кино маҳсулотларини яратиш бўйича йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра, Давлат буюртмасига асосан, 2018 йилда — 20 та, 2020 йилдан бошлаб — 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар тайёрланади.

Шу билан бирга, 2018 йилда — 40 қисмдан иборат 20 та, 2019 йилда 50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб — 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ишлаб чиқариш белгиланган.

Ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутадиган мультипликацион фильмлар 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб эса 50 тадан ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Қарорга биноан яна бир тузилма — миллий кинематография санъатини замон талаблари асосида ривожлантириш, ёш кино ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузурида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда.

Қарорда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан билдирилган таклифлар асосида кинофильмлар намойишини самарали ташкил этиш, аҳоли, айниқса, ёшларга маданий хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш мақсадида мамлакатимиздаги мавжуд ёшлар марказлари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, лицей ва коллежлар биноларидан фойдаланган ҳолда, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда таркибида кичик киностудиялари ва замонавий форматдаги кинозаллари бўлган минтақавий маданий-кўнгилочар комплекслар бунёд этиш вазифаси белгиланган.

Айни вақтда кинематография соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошида малака ошириш курслари ташкил этилади, атоқли кино ижодкорлар дарс берадиган «Маҳорат мактаблари» фаолияти йўлга қўйилади.

Мамлакатимиздаги ёш, истеъдодли ва истиқболли кино ижодкорларнинг малакасини ошириш мақсадида уларнинг хориждаги тегишли етакчи таълим муассасаларида мунтазам равишда таҳсил олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кинофильмларнинг ғоявий-бадиий савияси, мазмун-моҳияти ҳамда профессионал даражасини ошириш масаласига ҳам қарорда алоҳида эътибор қаратилиб, шу мақсадда кино соҳасининг етук намояндалари ва тажрибали мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузилиши белгиланган.