Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда қўриқлаш-карантин хизмати бўйича идоравий ветеринария милициясини ташкил этиш тўғрисида» 1964 йил 4 июндаги 321-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида милиция батальонини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 7 апрелдаги 171-сон қарори.