24.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2236-2
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қарори, 24.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2236-2
Кучга кириш санаси
31.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. 2-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.