10.07.2017 йилдаги 478-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 18.07.2022
 LexUZ шарҳи
8. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма кенгаши деб аталади) томонидан амалга оширилади.
12. Жамғарма харажатлари ҳар чоракда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) параметрлари билан боғланган ҳолда, Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатларнинг прогноз баланси асосида амалга оширилади.