Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сон «Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбоши «фойда» деган сўздан кейин «ёки аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 13-банддаги «10 ва 11-бандлардаги» деган сўзлар «11 ва 12-бандлардаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 16-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда I даражали капиталдан чегирмалар таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ танлов савдоларида банкларга реализация қилинган ишлаб чиқарувчи банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил қилинган корхоналарга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига мувофиқ иқтисодий судларнинг қарорларига биноан кредитор банклар балансига тугатиш қиймати бўйича қабул қилинган ишлаб чиқарувчи банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил этилган корхоналарга банкларнинг инвестициялари киритилмайди.».
4. 20-банднинг олтинчи хатбошисидаги «15» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин.
5. 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «19 — 21-бандларида» деган сўзлар «20 — 22-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидан «ёки реструктуризация қилинган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
7. 37-банднинг жадвалидаги «асосий капиталнинг регулатив капиталдаги улуши» деган сўзлар «асосий капиталга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан