23.06.2017 йилдаги 414-сон
1. Ушбу Низом «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (кейинги ўринларда террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахслар деб аталади) ижтимоий реабилитация қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларга бир вақтнинг ўзида ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ёрдамнинг ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган бир нечта тури (кейинги ўринларда ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам бериш деб аталади) кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
12. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг ёки унинг вакилининг, шунингдек ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган давлат органлари ёки бошқа ташкилотларнинг мурожаати Идоралараро комиссия томонидан беш иш куни мобайнида кўриб чиқилиши керак.
13. Ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган, шунингдек ҳужжатларни расмийлаштиришда ноаниқликлар аниқланган тақдирда Идоралараро комиссия икки кун мобайнида мурожаат қилган шахслардан ёки давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан етишмаётган ҳужжатларни ёки аниқланган ноаниқликларни бартараф этиш учун қўшимча маълумотларни сўраб олади.
Бунда Идоралараро комиссия террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсни ёки унинг вакилини, шунингдек ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатда тегишли давлат органи ва бошқа ташкилотни ҳам қабул қилинган қарор тўғрисида у қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ёзма шаклда хабардор қилиши керак.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Идоралараро комиссия томонидан террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг ёки унинг вакилининг асосланган ва қонуний талабларини қондириш юзасидан қўшимча чоралар кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)