Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
RU
UZ|RU
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
2757-1-сон 08.06.2017 й
×
×
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 8 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2757-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 13 январдаги 1, 4, 2-ққ, 1, 2016-02, 01-02/20-1-сон қарори (рўйхат рақами 2757, 2016 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг
4-бандидан
«, шу жумладан муқобил текширишлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 июнь,
4-сон
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 июнь,
68-сон
Бош прокурор И. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 июнь,
13-ҚҚ-сон
Ички ишлар вазири А. АЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 июнь,
22-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 июнь,
2017-28-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 июнь,
01-02/4-23-сон
Келишилган:
Адвокатлар палатаси раиси Р. АХМЕДОВ
2017 йил 8 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 485-модда)
×