17.05.2017 йилдаги 289-сон
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 24 августдаги ПҚ-449-сон қарори билан ташкил этилган Республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун замонавий технологиялар ҳамда асбоб-ускуналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг етакчи жаҳон ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини ўтказиладиган кўргазмаларда қатнашишга жалб этиш бўйича фаол реклама-ахборот ва ташкилий ишларни амалга оширсин.
7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 24 августдаги ПҚ–449-сон қарорининг 7-бандида назарда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар «Uzbekistan Agrotech Expo-2017» кўргазмасида иштирок этиш доирасида, шунингдек кўргазма-савдо давомида тузилган контрактларни бажариш юзасидан агросаноат комплекси учун технологиялар ва замонавий асбоб-ускуналарни четдан келтирувчи ташкилотларга татбиқ этилади.