28.03.2017 йилдаги 160-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи

Т/р

Қонун лойиҳасининг ишчи номи

Қонунни қабул қилиш зарурлигининг асосланиши ва у қабул қилинган тақдирда кутиладиган натижалар

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар

Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддатлари

Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ижрочилари

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида назарда тутилган қонун лойиҳалари

1.

«Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 февралдаги ПҚ–2761-сон қарорида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг таъсирчан механизмларини, шу жумладан уларнинг концепциялари, тушунтириш хатларини эълон қилиш, қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатларига шарҳларни тайёрлаш ва эълон қилиш амалиётини кенг жорий этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади ва мазмуни ҳақида аҳолига тушунтириш ва уларни кенг хабардор қилиш чора-тадбирлари;

қонун ва қонуности ҳужжатларини ижрочиларга ва аҳолига етказиш бўйича Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, бошқа давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш.

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил март

2017 йил апрель

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

2.

«Туризм тўғрисида»

(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 139-бандида назарда тутилган. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш; туристик фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш; мувофиқлаштирувчи ва ваколатли давлат органларининг ваколатларини белгилаш; туристик хизматларнинг замонавий кўринишларини ва туристик маҳсулотларни ривожлантиришни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган.

Давлат туризм қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Маданият вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

«Ўзстандарт» агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил март

2017 йил апрель








Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

3.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 124-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагилар орқали кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришни назарда тутади:

кредитордан ёзма сўров олинган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида унга қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги ҳар қандай маълумотни тақдим этиш;

кредиторга қарздорни банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорга нисбатан эътиро? билдириш ҳуқуқини бериш.

Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Олий суд би?ан биргаликда

2017 йил апрель

2017 йил май

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

4.

«Давлат харидлари тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ–4848-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 5-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

давлат харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг шаффоф ва очиқ механизмини, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олишнинг самарали чораларини белгилаш;

давлат харидларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кенг жалб қилинишини таъминлаш;

давлат харидлари тизимини қўллаш мажбурий бўлган субъектлар доирасини кенгайтириш, уларнинг қаторига давлат корхоналари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган тижорат ташкилотларини қўшиш;

давлат харидлари иштирокчилари учун шикоят қилишнинг мустақил ва самарали тизими ҳамда тартибини яратиш;

электрон харидларни янада ривожлантириш, натижаларини таҳлил қилиш учун маълумотлар ягона базасини, харидларнинг зарурий параметрларини ташкил этиш.

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2017 йил май

2017 йил июнь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

5.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 15-банди, шунингдек 2016 йил 5 октябрдаги ПФ–4848-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 6-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

давлат органлари бошқарув фаолияти ташкил этилишини такомиллаштириш;

асосли ва тезкор қарорлар қабул қилиш орқали самарали давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари амалга оширилишини таъминлашнинг замонавий тартиб-таомилларини жорий этиш.

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил июнь

2017 йил июль

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

6.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 75 ва 171-бандларида назарда тутилган.

Фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

жиноят қуроли ёки жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик предмети сифатида мулкдан фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни олиб қўйиш (вақтинчалик олиб қўйишдан ташқари) ва мусодара қилишни тақиқлаш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақи
2 минг бараваридан кам бўлмаган, норезидентлар томонидан қиймати 100 минг доллардан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мулкни Тошкент шаҳри ва вилоятида сотиб олганлик учун 5 — 10 фоиз миқдорда давлат божи тўлаган ҳолда, кўчмас мулкни эркин сотиб олиш ва унга эгалик қилиш;

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни олдиндан қоплаб бериш;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларидан фойдаланилмаётган, жумладан, ажратилган е? участкаларида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан олинган мажбуриятлар бажарилмаётган ҳолатлар юзага келган даврда ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини уч баравар миқдорда қўллаш.

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

2017 йил июнь

2017 йил июль

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

7.

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 17-бандида назарда тутилган. Қонун лойиҳасида давлат хизматини молиялаштириш, давлат хизматчиларини моддий рағбатлантириш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминлаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Меҳнат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

2017 йил август

2017 йил сентябрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

8.

«Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 13-банди, шунингдек 2016 йил 5 октябрдаги ПФ–4848-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 4-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:

давлат ва хусусий шериклик (ДХШ) тушунчаси, вазифалари ва асосий принциплари;

ДХШ иштирокчилари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ДХШ иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, тадбиркорлик субъектлари маблағларининг сарфланиши шаффофлиги ва самарадорлиги кафолатлари;

ДХШ лойиҳалари амалга ошириладиган устувор соҳалар;

ДХШ иштирокчиларини рағбатлантириш ҳамда ушбу соҳада назоратни амалга ошириш тартиби ва шартлари.

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил август

2017 йил сентябрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

9.

«Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 50-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондидан ташқари нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам бевосита ижтимоий буюртма бериш тартиби белгиланади.

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

ФЖШМҚМИ,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

2017 йил август

2017 йил сентябрь

Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти

10.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ–4850-сон Фармони билан тасдиқланган Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг
44-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси кадрларнинг барқарор захирасини шакллантириш ва нотариал ҳаракатлар тезкорлигини оширишга қаратилган бўлиб, жумладан қуйидагиларни назарда тутади:

лавозимида уч йиллик стажга эга бўлган нотариус ёрдамчисига тегишли стажировкани ўтамасдан нотариус лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этиш имконини бериш;

нотариус ёрдамчисига ҳужжат нусхалари тўғрилигини тасдиқлаш ваколатини бериш;

нотариусларни аттестациядан ўтказиш ва уларни даврий ротация қилиш тартибини жорий этиш.

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил август

2017 йил сентябрь

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

11.

«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 6-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

партия гуруҳлари томонидан халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиш;

туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш;

халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тақдим этиш ҳуқуқини бериш;

Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги жамоатчилик вакиллари сифатида тегишли сиёсий партия ҳудудий бўлимларининг вакилларини бириктириб қўйиш.

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

АҚҲМИ,

ФЖШМҚМИ

2017 йил сентябрь

2017 йил октябрь

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

12.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 11-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тузилмасини такомиллаштириш ва қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги ваколатларини аниқлаштириш;

вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз фаолияти юзасидан тегишли ҳудуддаги аҳоли олдида ҳисобот бериш ва ҳисоботга оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибини жорий этиш;

халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини амалга ошириш шакллари ва механизмларини аниқлаштириш;

халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлайдиган ижрочи котиблар лавозимини таъсис этиш.

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

АҚҲМИ,

ДБА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2017 йил сентябрь

2017 йил октябрь

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

13.

«Яраштирув жараёнлари (медиация) тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 79-банди, шунингдек 2016 йил 21 октябрдаги ПФ–4850-сон Фармони билан тасдиқланган Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 30-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси суддан ташқари фуқаролик ва хўжалик низоларини тартибга солишнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, вазифалари, механизмларини назарда тутади.

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура билан биргаликда

2017 йил сентябрь

2017 йил октябрь

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

14.

«Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 12-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этиш;

давлат унитар корхоналарини бошқаришга бизнес бошқарув усулларининг энг илғор шаклларини (бенчмаркинг) жорий этиш;

устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарда корпоратив бошқарувнинг илғор усулларини жорий этиш.

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

2017 йил сентябрь

2017 йил октябрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

15.

«Давлат хизмати тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 16-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматининг кадрлар таркибини шакллантириш, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан кетишга доир талабларни белгилайди.

Меҳнат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги, АҚҲМИ,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

2017 йил сентябрь

2017 йил октябрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

16.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 137-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

корхоналарнинг бирлашиши ва қўшиб олинишида монополияга қарши органнинг розилигини олиш талабларини бирхиллаштириш;

рақобатни чекловчи келишувлар, битимлар ва келишилган ҳаракатларга қарши кураш механизмларини такомиллаштириш;

устун мавқега эга бўлган корхо?аларнинг акция ва улушларини сотиб олишда тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш;

манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида шўъба корхона то?онидан таъсисчининг устав фондидан улуш сотиб олишини ва шўъба.

Давлат рақобат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

2017 йил сентябрь

2017 йил октябрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

17.

«Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 207-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси меҳнат бозори инфратузилмасини яхшилашга, аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятларини, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилган.

Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

2017 йил октябрь

2017 йил ноябрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

18.

«Одам органлари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 221-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши одам органлари ва тўқималарини трансплантация қилишга, клиник фан сифатида трансплантологияни ривожлантиришни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган.

Қонуннинг қабул қилиниши одам органлари ва тўқималари трансплантациясини амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил октябрь

2017 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти

19.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ-4850-сон Фармони билан тасдиқланган Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 42-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси адвокатура институтини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда адвокатнинг ролини кучайтиришга қаратилган бўлиб, қуйидагиларни назарда тутади:

суд ишини юритишда иштирок этиш учун адвокат ордерини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибини такомиллаштириш;

адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини аниқлаштириш;

фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида адвокат иштирокининг тартиби ва асослари;

адвокатлик фаолияти учун белгиланган солиқ ставкаларини қайта кўриб чиқиш.

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил ноябрь

2017 йил декабрь

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

20.

«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ–4850-сон Фармони билан тасдиқланган Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳ?қуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 43-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси нотариал идоралар томонидан юридик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, шу жумладан:

нотариал идораларга электрон мурожаат қилиниши;

ўрсатилаётган хизматлар учун давлат божини тўлаш бўйича электрон тўловлар жорий этилишини таъминлашга қаратилган.

Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқт�содиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил ноябрь

2017 йил декабрь

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

21.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 208-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномаси тузиш жараёнини соддалаштириш, муддатли меҳнат шартномаси тузиш асосларини кенгайтириш;

ишга олишнинг янги шаклларини (бир марталик, соатбай), шунингдек соатбай иш ҳақи тўлаш тартибини жорий этиш;

ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштирмагани, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, ходимни ижтимоий суғурта қилиш бўйича талабларни бузгани учун иш берувчининг жавобгарлигини кучайтириш.

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

2017 йил ноябрь

2017 йил декабрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

22.

«Меҳнат миграцияси тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 204-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;

фуқароларни чет элларда ишга жойлаштиришнинг механизм ва шакллари;

меҳнат мигрантлари билан ишлаш соҳасидаги дипломатик ваколатхоналарининг асосий фаолият йўналишларини белгилаш;

чет элда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирлар.

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси,

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ЎзННТМА

2017 йил ноябрь

2017 йил декабрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

II. Мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви органларининг ташаббуслари ва таклифлари асосида ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳалари

1.

«Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуннинг нормаларини такомиллаштиришга қаратилган. Хусусан, қуйидагилар таклиф этилади:

кўчатларни сертификациялаш тизимини жорий этиш;

ерга ишлов бериш ва кўчатлар ўтқазиш жараёнини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экин уруғларини ўстириш ва экиш жараёнига тенглаштириш;

экин уруғлари репродукциясини тоифаларга бўлиш масалаларини тартибга солиш;

экин учун янги ва истиқболли уруғ навларини экиш масалаларини белгилаш.

Қонуннинг қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги экинларининг истиқболли навларини яратиш, уларга ички ва ташқи бозорда бўлган талабни сақлаб қолиш, шунингдек мамлакатда истеъмол товарлари хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

«Ўзстандарт» агентлиги,

Фанлар академияси,

Савдо-саноат палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил июль

2017 йил август

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2.

«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг нормаларини амалиётда бир хилда қўлланилишини таъминлашга қаратилган.

«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида албатта ҳисобга олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида юритиладиган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестри давлат ахборот ресурси ҳисобланади.

Бунда «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар ҳужжатлаштирилган ахборотни давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун тегишли давлат органларига белгиланган тартибда тақдим этиши шарт ва ҳужжатлаштирилган ахборотни мажбурий тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Шу муносабат билан «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига хавфли ишлаб чиқариш бъектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишига оид нормани киритиш таклиф этилади.

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил июль

2017 йил август

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё

ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти

3.

«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш табиий монополия субъектларининг товарларга бўлган нархлар (тарифлар) лойиҳаларини кўриб чиқиш муддатларининг нархни тартибга солувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддатларини ўзгартиришга қаратилган.

«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ табиий монополия субъектлари товарларига тааллуқли нархлар (тарифлар) лойиҳалари ваколатли орган томонидан истеъмолчи маҳсулоти нархларига уларнинг таъсири ҳисобга олинган ҳолда бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.

Табиий монополиялар субъектларининг товар (иш, хизмат)ларининг юқори ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, табиий монополия субъектларининг товарларга бўлган нархлар (тарифлар) лойиҳаларини нархни тартибга солувчи орган томонидан кўриб чиқилишида бир вақтнинг ўзида уларнинг иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига таъсири ва охирги истеъмолчиларига (аҳоли учун электр энергияси ва газга белгиланган тарифлар) иқтисодий таъсирини ҳам таҳлил қилади. Ушбу жараён кўп меҳнат ҳамда бошқа ташкилотларнинг товар (иш, хизмат)лари нархи ўзгаришини чуқур таҳлил қилишни талаб қилади

Шу муносабат билан, Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган табиий монополия субъектларининг товарларга бўлган нархлар (тарифлар) лойиҳаларини нархни тартибга солувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддатларини узайтириш таклиф этилади. Қонуннинг қабул қилиниши табиий монополиялар субъектлари томонидан тақдим этиладиган молиявий ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини, нархлар (тарифлар)нинг унинг молиявий аҳволига таъсирини янада синчиклаб кўриб чиқилишини, шунингдек охирги истеъмолчи, шу жумладан аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун нархлар (тарифлар) ўзгаришини чуқур таҳлил қилинишини таъминлайди.

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил июль

2017 йил август

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

4.

«Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»

(янги ?аҳрири)

Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши Қимм?тбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Хусусан, амалиётдан ҳамда илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

тиш ясашга мўлжалланган олтин зарварақ ва кумуш зарварақни (тамғалашда шикастланиш хавфи бўлган маҳсулот сифатида), олтин қуймаларни (тиббиётга мўлжалланган маҳсулот сифатида) қимматбаҳо металлардан ясалган, тамғаланиши лозим бўлган буюмлар қаторидан чиқариш;

иридий, родий, рутений ва осмийни асиллик даражасига эга бўлган ва қонун ҳужжатларида тамғаланиши лозим бўлган буюмларни тайёрлашда фойдаланиладиган қимматбаҳо металлар қаторидан чиқариш;

Асиллик даражасини белгилаш палатасининг қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасига мувофиқлиги юзасидан давлат назоратини амалга ошириш ваколатларини қайта кўриб чиқиш;

Қимматбаҳо металлардан ясалган маҳсулотларни тамғалаш тартибини қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнингасилликдаражасини аниқлашни қайта кўриб чиққан ҳолда, такомиллаштириш, шунингдек тайёрловчининг персонал тамғалашини киритиш масалаларини кўриб чиқиш.

Қонуннинг қабул қилиниши ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил август

2017 йил сентябрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

5.

«Банк сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши банк сири ҳисобланган маълумотларни олиш, ҳимоя қилиш ва тақдим этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган.

«Банк сири тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга, прокуратура, тергов ва суриштирув органларига, шунингдек суд ижрочисига тақдим этиш, бунинг учун ушбу Қонунда назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, уларни сўраётган органга ёпиқ ва муҳрланган конвертда юбориш орқали амалга оширилади.

Ҳозирги вақтда ушбу маълумотларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ваколатли органларга тақдим этиш имконияти мавжуд.

Шу муносабат билан Қонун лойиҳасида банк муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборот алмашинуви механизмларини белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши банк сири ҳисобланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, ортиқча моддий-ресурс (қоғоз, почта харажатлари) ва вақт йўқотилишининг олдини олувчи оператив тарзда ахборот алмашинувини амалга оширишга хизмат қилади.

Марказий банк,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил октябрь

2017 йил ноябрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

6.

«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг салбий таъсири оқибатларига қарши самарали курашиш ва уларнинг олдини олиш учун шарт-шароит яратиш мақсадида қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган.

2016 йилги ҳосилдан давлат харидлари учун сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум киритилиши муносабати билан ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани мева-сабзавот, полиз ва бошқа маҳсулотларни етиштириш ва сотишнинг ягона тизимини шакллантириш, улар томонидан қайта ишлаш корхоналари, ички бозорни истеъмол товарлари билан узлуксиз таъминлаш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали қайта кўриб чиқиш зарурати вужудга келди.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқиш, қўллаш механизмини чуқур таҳлил қилиш, қайта кўриб чиқиш талаб этилади.

Шу билан бирга, кимёвий воситаларни, биологик воситаларни ва материалларни сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, йўқ қилиш, утилизация қилиш, транспортда ташиш ва кўмиб ташлашга оид талабларни кучайтириш, шунингдек ушбу соҳадаги жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини ошириш лозим.

Қонуннинг қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зараркунандалардан, касалликлардан ва бегона ўтлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг атроф-муҳит ва инсонга салбий таъсирини камайтиришга олиб келади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Фанлар академияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил октябрь

2017 йил ноябрь

Қиш?оқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти

7.

«Давлат божхона хизмати тўғрисида»

(янги таҳрири)

Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши давлат божхона хизмати, божхона иши фаолиятини янада такомиллаштиришга ва ушбу хизматнинг мансабдор шахслари функционал вазифаларини бажарганда жавобгарлигини оширишга йўналтирилган.

Ўтган давр мобайнида ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорликни амалга ошириш учун янада кенг имкониятлар тақдим этиш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, рақобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш йўлидан изчил олға силжиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ушбу ислоҳотларни амалга ошириш доирасида давлат божхона хизмати органларига қўшимча мажбуриятлар ва функциялар юкланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш, иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш ва божхона қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш таклиф этилади.

Давлат божхона қўмитаси, ТСВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ССП, манфаатдор вазирликлар

2017 йил октябрь

2017 йил ноябрь

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

8.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши техник регламентларнинг талабларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 22 ва 26-моддаларига мувофиқ техник регламентларга риоя этиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир. Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдоршахсларбелгилангантартибда жавобгар бўлади. Бироқ қонунчиликда ҳозирги кунга қадар шахсларнинг техник регламентларга риоя этмаганликлари учун жавобгарлик механизми белгиланмаган.

Техник регламентларнинг жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда, стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга мажбурийлик характерини йўқотади ва уларни қўллашнинг ихтиёрийлигини пайдо қилади. Бунда ҳозирги вақтга қадар қабул қилинган, маҳсулотлар ва хизматларнинг хавфсизлигига бўлган мажбурий талабларни белгиловчи йигирмага яқин техник регламентларнинг талабларини бузганлик учун жавобгарлик масаласи очиқ қолмоқда.

Мавжуд бўшлиқларни ҳамда «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг юқорида кўрсатилган моддаларини тўлақонли рўёбга чиқаришни таъминлаш мақсадида МЖтКнинг 212-моддасига техник регламентлар талабларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларнинг киритилиши таклиф этилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши техник регламентларга риоя қилиш устидан самарали давлат назоратини ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг нормаларини тўлақонли амалга оширишни таъминлайди.

«Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

«Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2017 йил

ноябрь

2017 йил

декабрь

Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Т/р

Қонун лойиҳасининг ишчи номи

Масъул ижрочилар

Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати

Вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси

I. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳалари

1.

«Туризм тўғрисида»

(янги таҳрирда)

Давлат туризм қўмитаси, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

«Ўзстандарт» агентлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил март

2.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

(кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада

кучайтириш масалалари)

Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Олий суд билан биргаликда

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил апрель

3.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

2017 йил июнь

4.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

(фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи

кафолатларини мустаҳкамлаш масалалари)

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,
Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси,

Давлат рақобат қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил июнь

5.

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил август

6.

«Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида»

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йи� август

7.

«Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил август

8.

«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил сентябрь

9.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, АҚҲМИ, ДБА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил сентябрь

10.

«Яраштирув жараёнлари (медиация) тўғрисида»

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура билан биргаликда

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

2017 йил сентябрь

11.

«Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил сентябрь

12.

«Давлат хизмати тўғрисида»

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил сентябрь

13.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (монополияга

қарши муносабатларни тартибга солиш

масалаларини такомиллаштириш)

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил сентябрь

14.

«Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида»

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил октябрь

15.

«Одам органлари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил октябрь

16.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (ишга қабул қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш масалалари)

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил ноябрь

17.

«Меҳнат миграцияси тўғрисида»

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ЎзННТМА

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил ноябрь

II. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги 1-сон мажлиси баёни билан белгиланган 2017 йилга мўлжалланган республика Ҳукуматининг иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳалари

18.

«Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси,«Ўзстандарт» агентлиги, Фанлар академияси, Савдо-саноат палатаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил июль

19.

«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил октябрь

20.

«Давлат божхона хизмати тўғрисида» (янги таҳрири)

Давлат божхона қўмитаси, ТСВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ССП, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил октябрь

III. Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида ҳужжатлари ижроси юзасидан ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳалари

21.

«Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

2017 йил март

22.

«Давлат харидлари тўғрисида»

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил май

23.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (нотариат институтини янада такомиллаштириш масалалари)

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

2017 йил август

24.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

(адвокатура институтини янада такомиллаштириш масалалари)

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

2017 йил ноябрь

25.

«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

2017 йил ноябрь

IV. Бошқа йўналишлар бўйича ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳалари

26.

«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил июль

27.

«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил июль

28.

«Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида» (янги таҳрири)

Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил август

29.

«Банк сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хориж�й инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил октябрь

30.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (техник регламентларни бузганлик учун жавобгарлик масаласи)

«Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, «Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2017 йил ноябрь

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)