16.03.2017 йилдаги ПҚ-2838-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2020 й., 07/20/4847/1347-сон)
3. Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) 5-иловага мувофиқ маъқуллансин. Чора-тадбирлар дастури қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2020 й., 07/20/4847/1347-сон)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Суммаси

Молиялаштириш манбалари

Бажарувчилар

I. Фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тез тиббий ёрдамнинг сифатини ошириш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш

1.

Қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

Тез тиббий ёрдам хизмати тўғрисида низом;

жиҳозлаш табеллари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш нормативлари;

тез тиббий ёрдам хизматини ихтисослаштирилган автотранспорт билан таъминлаш нормативлари, ундан фойдаланиш ва ҳисобдан чиқаришнинг чекланган муддатлари.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил III чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

Мувофиқлаштириш-диспетчерлик хизматлари фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирларнинг комплекс режаси, шу жумладан ягона ахборот базаси ва маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш, Мувофиқлаштириш-диспетчерлик хизматларининг ҳудудларнинг давлат кадастри ресурсларини ўз ичига оладиган миллий геомакон маълумотлардан фойдаланишини таъминлаш;

Мувофиқлаштириш-диспетчерлик хизматларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» АКнинг шошилинч хизматлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил II чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва ком-муникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

ИИВ,

ФВВ,

«Ўзтрансгаз» АК, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари ва тез тиббий ёрдам кўрсатувчи бошқа ташкилотлар учун статистика ҳисоботининг ягона электрон шаклини яратиш.

Комплекс чора- тадбирлар

2017 йил II чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона стандартларини тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2017 йил I чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

5.

Ихтисослаштирилган ва умумий тармоқли кўчма бригадалар ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилувчи бригадалар учун тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона стандартларидан келиб чиқиб клиник протоколларни тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2017 йил IV чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. Тез тиббий ёрдам хизматининг тезкорлигини, сифатини ва ундан фойдаланиш даражасини ошириш

6.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари ва тез тиббий ёрдам кўрсатувчи бошқа ташкилотлар учун тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона стандартларини жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2017 йил II чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7.

Тез тиббий ёрдам хизматининг диспетчерлари учун чақириқларни қабул қилиш протоколларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2017 йил I чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Тез тиббий ёрдам хизматининг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари билан самарали ўзаро ҳамкорлиги механизмларини жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2017 йил I чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали ахборот-маърифий ишларни ташкил этиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини кенг ёритиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимо

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,
МТРК

III. Тез тиббий ёрдам хизматининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ва илғор хорижий илмий ишланмалар натижаларини миллий амалиётга жорий этиш, шошилинч тиббиёт тизимини ташкил этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш

10.

Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда «тез тиббий ёрдам» фани бўйича олий тиббиёт таълим муассасаларининг ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.

Ўқув дастурлари

2017 йил II чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

«Тез тиббий ёрдам» йўналишини ишлаб чиқиш ва клиник ординатуранинг ўқув дастурларига жорий этиш.

Клиник ординатурада йўналиш ташкил этиш

2017 йил II чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Жаҳон стандартлари асосида тез тиббий ёрдам врачларини профессионал тайёрлаш даражасини яхшилашни назарда тутувчи уларнинг малакасини ошириш тизимининг ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Янгиланган ўқув дастурлари

2017 йил I чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

13.

Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизмати диспетчерлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2017 йил I чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

14.

Халқаро тажриба ва замонавий технологиялар асосида шошилинч тиббий ёрдам хизмати ходимларининг узлуксиз тиббий таълими тизимини такомиллаштириш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2017 йил III чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиққан ҳолда «Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этишнинг долзарб масалалари» мавзусида ҳар йилги халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.

Тадбирлар режаси

Ҳар йили

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

16.

Маҳаллий ва илғор хорижий илмий ишланмалар натижаларини ўрганиш ва профилактика, диагностика ва даволаш усуллари ва технологиялари самарадорлигини кучайтириш ва ошириш мақсадида шошилинч тиббиёт соҳасига кенг жорий этиш.

Тадбирлар режаси

2017 йил IV чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

IV. Тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини яхшилаш, унинг амалиётига замонавий илмий-техник воситаларни ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш

17.

Тасдиқланган нормативларга мувофиқ тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан босқичма-босқич таъминлаш, шу жумладан ушбу мақсадлар учун уларнинг ҳажмини 2017 йилда 2016 йилдагига қараганда камида 2 баравар кўпайтириш.

Ҳар йили тасдиқланадиган смета харажатлари

2017 — 2020 йиллар

Шу жумладан

2017 йил

49 393,0 млн сўм

8 516,2 млн сўм

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

18.

2017-2020 йилларда:

240 та объектни мукаммал таъмирлаш;

369 та объектни жорий таъмирлаш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати бинолари ва хоналарининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш.

Манзилли рўйхатлар

2017 — 2019 йиллар

12 000,0 млн сўм

7 380,0 млн сўм

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

19.

1200 та ихтисослаштирилган автотранспорт, шу жумладан:

«Саломатлик 3» лойиҳаси доирасида Жаҳон банки маблағлари ҳисобига 231 та;

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобига 619 та;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига 50 та;

150 та (эскирган автомашиналарни сотишдан);

грант ва донорлик маблағлари ҳисобига 150 та ихтисослаштирилган автотранспорт сотиб олиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизматининг (шу жумладан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг) автопаркини янгилаш.

Ихтисослаштирилган автотранспортнинг техник тавсифини тасдиқлаш

2017 йил

6 525,8 минг АҚШ доллари

21 479,3 млн сўм

1 735,0 млн сўм

5 205,0 млн сўм

4 237,5 минг АҚШ доллари

Жаҳон банки

«Саломатлик 3» лойиҳаси доирасида

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Давлат бюджети маблағлари

Бюджетдан ташқари маблағлар

Халқаро молиявий институтлар ва донорлар грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги,
«Ўзавтосаноат» АК

20.

Тез тиббий ёрдам хизматининг 420 та ихтисослаштирилган автотранспортини мукаммал таъмирлаш.

Ихтисослаштирилган автотранспортни мукаммал таъмирлаш

2018 — 2020 йиллар

4 200,0 млн сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

21.

Тез тиббий ёрдам хизматининг 465 та ихтисослаштирилган автотранспортини тиббий ускуналар комплектлари билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш).

Тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник тавсифини тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

16 871,4 млн сўм

4 848,5 минг АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жаҳон банки

«Саломатлик 3» лойиҳаси доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

22.

Тезкор бошқаришни, кўчма бригадалар фаолиятини мувофиқлаштиришни, ахборотни қабул қилиш ва уни қайта ишлашни, шунингдек Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» АКнинг шошилинч хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни назарда тутувчи тез тиббий ёрдам хизмати учун ахборот тизимини ва маълумотлар узатиш тармоғини яратиш.

Тадбирлар режаси

2018 йил I чорак

12 000,0 млн сўм

3 000,0 млн сўм

1 500,0 минг АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Халқаро молиявий институтлар ва халқаро донорлар кредитлари ва грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

ИИВ
ФВВ,

«Ўзтрансгаз» АК

23.

Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари иши самарадорлигини таъминлаш мақсадида тез тиббий ёрдам станциялари ва кичик станцияларини, шунингдек тез тиббий ёрдамнинг ихтисослаштирилган автотранспорти ва бригадаларини компьютер ва телекоммуникация ускуналари, алоқа воситалари ва GPS-кузатиш билан жиҳозлаш, шунингдек республиканинг бутун ҳудуди бўйича тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришнинг ягона телефон рақами узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Тадбирлар режаси

2017 — 2021 йиллар

15 510,0 минг АҚШ доллари

Халқаро молиявий институтлар ва донорлар кредитлари ва грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)