«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 31-моддаларига мувофиқ, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шакли 1-иловага мувофиқ;
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар ўз тизимида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларига нисбатан татбиқ этилмайди.
ғайриижтимоий хулқ-атвор — шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги;
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс — ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс.
4. Расмий огоҳлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси (кейинги ўринларда — масъул шахс деб юритилади) томонидан чиқарилади.
5. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг расмий огоҳлантиришни чиқариш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари рўйхати тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
6. Расмий огоҳлантириш шахсга унинг ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда тушунтиришдан, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлади.
7. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасига мувофиқ ўтказилган профилактика суҳбати ижобий натижа бермаган ва шахс ғайриижтимоий хулқ-атворни ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликни давом эттирган ҳолларда, унга нисбатан расмий огоҳлантириш қўлланилади.
8. Жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ёхуд ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс аниқланган жойнинг ўзида масъул шахс томонидан ушбу шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Расмий огоҳлантириш масъул шахс томонидан ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда, олиб борилаётган профилактик тадбирлар жараёнида, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда чиқарилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Расмий огоҳлантириш бланкасининг шакли икки қисмдан — фуқарога тақдим қилинадиган расмий огоҳлантириш ҳамда масъул шахсда қоладиган унинг қирқиб олинадиган қисмидан иборат бўлади.
11. Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилганда унга барча ёзувлар қора ёки ҳаворанг сиёҳда, тушунарли қилиб ёзилади.
12. Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштираётган пайтда шахснинг ёнида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, расмий огоҳлантириш бланкасининг тегишли графалари шахснинг сўзидан тўлдирилади.
Расмий огоҳлантириш бланкасининг қирқиб олинадиган қисми расмий огоҳлантирилаётган шахс томонидан ҳам имзоланади. Расмий огоҳлантирилаётган шахс имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.
14. Расмий огоҳлантириш расмийлаштирилганидан сўнг у расмий огоҳлантирилган шахсга берилади, бланканинг қирқиб олинадиган қисми масъул шахсда қолади.
15. Масъул шахс, расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида у қайси шахсга эълон қилинган бўлса, ўша шахснинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилишга ҳақли.
16. Расмий огоҳлантириш бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади ва ўз серияси ҳамда рақамига эга бўлади.
Расмий огоҳлантириш бланкалари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар томонидан қуйи турувчи тизим учун марказлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда тайёрланади.
17. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг раҳбарлари ва прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)