26.09.2016 йилдаги 19-1603/6480-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 26.09.2016 йилдаги 19-1603/6480-сон
Кучга кириш санаси
26.09.2016
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда — ФК) 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда — ХПК) 188-моддаси биринчи қисмига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш асос бўлади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини ўзгартиришни, суд қарорларининг жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган 18 683 672 сўм асосий қарз — 16 683 672 сўмга, жавобгардан республика бюджетига 250 360 сўм давлат божи ундириш қисмини — 223 562 сўмга ўзгартиришни, даъво талабининг рад этилган қисми бўйича 26 798 сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, лекин Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 330-моддасига асосан адлия бошқармаси давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, ишни кассация инстанцияси судида кўрилиши билан боғлиқ тўланган 111 781 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 13 399 сўм давлат божини жавобгарга қайтаришни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади.