17.02.2016 йилдаги ПФ-4779-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
IV. бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганлиги аниқланган тақдирда, бу тўғрисида маълумотлар ёки аризалар тушган чоғда ички ишлар органлари мазкур шахс ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси эканлиги юзасидан зарур текширишлар ўтказадилар. Ёлғонлиги шак-шубҳасиз ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш факти тасдиқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этадилар. Комиссия материалларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор қабул қилиши учун таклифлар киритади.