14.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2740
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 14.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2740
Кучга кириш санаси
22.03.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларининг жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти (бундан буён матнда ТОҲТБЮ деб юритилади) базасида ТОҲТБЮнинг Малака ошириш факультети томонидан ташкилотларнинг идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш тартибини белгилайди.
16. Кейинги йилда махсус курсларда ўқитилиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати ташкилотлар томонидан ҳар йили 20 ноябргача мазкур Низомнинг тегишлича 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда юқори турувчи ташкилотга юборилади. Юқори турувчи ташкилоти бўлмаган тақдирда, рўйхат ташкилот томонидан ҳар йили 1 декабргача ТОҲТБЮга юборилади.
23. Ўқув машғулотлари бошланишидан камида ўттиз кун олдин ТОҲТБЮ томонидан рўйхат тақдим этган ташкилотларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари алоҳида кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.