30.12.2014 йилдаги 371-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим бўйича глобал ҳамкорлик гранти - беғараз техник кўмагидан фойдаланган ҳолда «Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни мактабгача таълим муассасалари негизида, айниқса қишлоқ жойларида сифатли таълим ва тарбия олиш имкониятини кенгайтириш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш орқали умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини самарали этиш, педагогларнинг малакасини ошириш шакллари ва усулларини такомиллаштириш, шунингдек, таълим бўйича Глобал ҳамкорлик ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 28 июнь куни Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилоти (кейинги ўринларда — ТБГҲТ) директорлар Кенгаши томонидан «Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига 49,9 млн АҚШ доллари миқдорида бепул техник ёрдам (кейинги ўринларда — грант) тақдим этиш тўғрисидаги талабномаси маъқулланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида (кейинги ўринларда — Жаҳон банки) лойиҳани молиялаштириш бўйича 49,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги Грант битими имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги ҳиссаси 4,2 млн АҚШ доллари эквивалентида лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида таълим муассасаларига товарларни (грант маблағлари ҳисобидан сотиб олинган) етказиб бериш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16,7 млн АҚШ доллари эквивалентидаги қўшимча ҳиссаси грант маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган товарлар, ишлар ва хизматларни солиқлардан ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар бериш орқали таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни (2014 — 2018 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банки лойиҳани молиялаштиришни ташкил этиш бўйича ТБГҲТ бошқарувчи агент ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги Грант битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда грант доирасида ёлланган консультантлар орасидан Лойиҳани бошқариш гуруҳини тузиш, унга лойиҳани координацияси ва уни амалга ошириш вазифаларини юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда грант маблағлари ҳисобидан жиҳозланадиган мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш бўйича чоралар кўрсин, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча ажратиладиган штат бирликларини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳар йили амалга ошириладиган тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатига мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари биноларини реконструкция қилиш ва таъмирлашни назарда тутсин, грант маблағлари ҳисобидан уларни замонавий асбоб-ускуналар, инвентарь ва мебеллар билан жиҳозлаш ишлаш билан чамбарчас боғлиқ ҳолда чора-тадбирларини амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагиларни инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант маблағлари ҳисобидан олинган иш ҳақи кўринишидаги даромадлар учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ундирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант маблағлари ҳисобидан олиб келадиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловларидан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига грантнинг ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига биноан республика аэропортларида грант маблағлари ҳисобидан келган юкларни қайта ишлаш, ишлов бериш ва сақлаш учун ҳақ ундирмасдан хизмат кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини ва узайтирилишини, шунингдек, вақтинча рўйхатдан ўтказилишини узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371-сон