LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 6 июндаги 907-II-сонли «Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 29 августдаги СҚ-441-II-сонли «Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори билан тасдиқланган Тоифалаштирилган суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари рўйхати 14-бандидаги «Ҳамза тумани» сўзлари «Яшнобод тумани» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклансин.