LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги маданият, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим-тарбия, туризм ва спорт соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштириш тўғрисидаги Битимга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йил 23 майдан 27 майгача Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунлари ўтказилиши таъминлансин.
2. Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилот қўмитаси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ташкилот қўмитаси Қозоғистон вазирликлари ва идоралари билан биргаликда 5 кун муддатда Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид дастур ва тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларида ташкилот қўмитаси томонидан тасдиқланган Қозоғистон Республикаси Кунларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг бажарилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг Ишлар Бошқармаси ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси Тошкент шаҳрига келадиган Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларини «Дўрмон» ҳамда «Ўзбекистон» меҳмонхоналарига жойлаштирсинлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари меҳмонхоналарни белгиласинлар ва Қозоғистон Республикасидан келадиган меҳмонларнинг жойлаштирилишини таъминласинлар.
Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларининг меҳмонхонада яшаганликлари учун тўловларни сўм-купонларда ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган нархларда қабул қилишга рухсат этилсин.
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларининг республикамиз ичкарисида ҳаракат қилишларида, тўловларни сўм-купонларда қабул қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича авиа ва темир йўл чипталари билан таъминласинлар.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси республикамиз ички ҳаво йўлларида, зарурият бўлганда, қўшимча қатновлар жорий этишни назарда тутсин.
6. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларини ташкилот қўмитаси ва ҳокимликларнинг буюртманомалари бўйича автомобиль транспорти билан таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон Республикаси Кунларини ўтказиш дастурига мувофиқ спорт тадбирларини ўтказиш учун отчопарнинг тайёр қилиб қўйилишини таъминласинлар.
8. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларини сифатли овқатлантириш масалалари ҳал этилишини, миллий эсдалик совғалари, маиший буюмлар ва товарларнинг хилма-хил турлари билан савдо қилинишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси бир ҳафта муддатда ташкилот қўмитасининг буюртманомаси бўйича зарур реклама материаллари, проспектлар ва таклифномаларни тайёрласин.
10. «Маҳаллий саноат» давлат уюшмаси ташкилот қўмитасининг буюртмаси бўйича эсдалик совғалари ва нишонларини тайёрласин.
корхоналар ва ташкилотларни, уларнинг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон Республикаси Кунлари дастури бўйича ўтказиладиган концертлар, спектакллар ва спорт мусобақаларида томоша ўринлари билан таъминласин.
12. Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси, газета ва журналларнинг таҳририятлари Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг тарихан шаклланган дўстона ва маданий алоқаларини, Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўришнинг бориши ва унинг ўтишини кенг ёритсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниясининг буюртманомаси бўйича эшиттиришлар трансляция қилинишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунлари тўғрисида ҳужжатли филм яратсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон Республикаси Кунлари қатнашчиларига тиббий хизмат кўрсатилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунлари тадбирлари ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини ва қатнашчиларга хизмат қилувчи транспорт ҳаракатининг хавфсизлигини таъминласин.
Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси, Қозоғистоннинг конверсия технологиялари ва саноат корхоналарининг ташкил этиладиган кўргазмаларини зарур экспозиция майдонлари ва ускуналар билан таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, саноат уюшмалари, концернлар, бирлашмалар ва корхоналар тажриба алмашиш, илмий ва ижодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда уларни чуқурлаштириш учун республикамиз халқ хўжалиги тармоқларининг олимлари, муҳандислари ва мутахассисларини Қозоғистон Республикасининг илм-фан ва конверсия технологиялари ютуқлари кўргазмаси билан кенг таништиришни таъминласинлар.
18. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қопланади.
19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
И.Ҳ. Жўрабеков | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилот қўмитаси раиси |
Э.Ҳ. Халилов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи, ташкилот қўмитаси раисининг ўринбосари |
М.Б. Умурзоқов | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилот қўмитаси раисининг ўринбосари |
М.Қ. Қорабоев | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилот қўмитаси раисининг ўринбосари |
М.3. Усмонов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилот қўмитаси раисининг ўринбосари |
Ю.Ш. Шодиметов | — | Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири, ташкилот қўмитасининг масъул котиби |
Ташкилот қўмитаси аъзолари | ||
Х.Р. Жўраев | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси |
Ш.Ҳ. Абдулазизов | — | Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири |
Б.А. Абдуғаниев | — | Ўзбекбирлашув Бошқаруви раиси |
П. Абдураҳмонов | — | Самарқанд вилояти ҳокими |
А.А. Айдарқулов | — | Навоий вилояти ҳокими |
3.А. Алматов | — | Ички ишлар вазири |
Л.А. Аҳметов | — | «Ўзавтотранс» корпорацияси раиси |
С.А. Аҳроров | — | «Ўздавкинокомпания» раисининг биринчи ўринбосари |
Т.Н. Гуськова | — | Молия вазирининг биринчи ўринбосари |
В.М. Желтоухов | — | «Ўрта Осиё Темир йўл» бошқармаси бошлиғи |
Жамол Камол | — | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси |
М.Ю. Исломов | — | Фарғона вилояти ҳокими |
М.Б. Икромов | — | Тошкент вилояти ҳокими |
А.К. Комилов | — | Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
Ш.И. Каримов | — | Соғлиқни сақлаш вазири |
Б.П. Қаюмов | — | «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси |
В.К. Михайлов | — | Коммунал хизмат кўрсатиш вазири |
Р.Р. Муҳамедов | — | Президент Аппарати Ишлар Бошқарувчисининг ўринбосари |
А. Орипов | — | шоир |
Қ.Ғ. Обидов | — | Андижон вилояти ҳокими |
Ғ.М. Рафиқов | — | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори |
Б.Р. Рапигалиев | — | Наманган вилояти ҳокими |
К.Р. Раҳимов | — | Алоқа вазири |
М.Р. Раҳмонов | — | Бухоро вилояти ҳокими |
К.Р. Расулов | — | Миллий маданий марказ директори |
С.С. Рўзиев | — | Давлат спорт қўмитаси раиси |
О.У. Салимов | — | Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
М.С. Салоҳиддинов | — | Фанлар академиясининг Президенти |
А.Х. Тошкенбоев | — | Жиззах вилояти ҳокими |
А.Т. Тешабоев | — | Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи МҚ биринчи котиби |
О.К. Укубоев | — | Президент Аппаратининг етакчи консультанти |
А.И. Фозилбеков | — | Тошкент шаҳар ҳокими |
3.А. Файзиев | — | «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси раиси |
Р. Файзуллаев | — | «Ташшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси раиси |
Э.Қ. Ҳаитбоев | — | Маданият ишлари вазири |
М.Ҳ. Ҳазратқулов | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
Ғ.Б. Ҳасанов | — | Сирдарё вилояти ҳокими |
Р.Ш. Шоғуломов | — | Давлат матбуот қўмитаси раиси |
Р.Й. Йўлдошев | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси |
Ж.Г. Йўлдошев | — | Халқ таълими вазири |
Н.Р. Юсупбеков | — | Фан ва техника давлат қўмитаси раиси |
Ш.Г. Яҳёев | — | «Ўздавтелерадио» компанияси раиси |
Н.Н. Ёқубов | — | Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчиси |
О.О. Ёқубов | — | Ўзбекистон халқ ёзувчиси |