Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг VII-боби («Экологик назорат»), Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисида низом», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида низом», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг II-боби («Давлат экологик назоратини амалга оширувчи давлат органлари»).
Ўзбекистон экологик ҳаракати, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлар билан бир қаторда, ўз уставидаги вазифаларига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг экологик назоратни амалга оширишдаги иштирокини янада кучайтиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шакллардан ташқари, шунингдек давлат экологик экспертизаси давлат экологик назоратининг, экологик аудит эса, ишлаб чиқариш экологик назоратининг шаклидир.