05.12.2013 йилдаги 318-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2021
 LexUZ шарҳи
1. 4а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Асосий лавозимлар номи

Даражали унвонлар
Департамент бошлиғи 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Департамент бошлиғининг ўринбосари

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Департамент марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари, бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари, инспекция бошлиғи, Департаментнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

Адлия катта
маслаҳатчиси

Департамент марказий аппарати бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари, Департамент бошлиғининг ёрдамчиси, Департамент марказий аппаратининг бош инспекторлари, бош тафтишчилари, бош суриштирувчилари, ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари, ҳудудий бошқармаларнинг бўлимлари бошлиқлари ва бўлимлар (бўлинмалар) бошлиқларининг ўринбосарлари

Адлия
маслаҳатчиси

Департамент марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларнинг катта инспекторлари, инспекторлари, катта суриштирувчилари, катта тафтишчилари, катта криминалистлари, криминалистлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари

Адлия кичик маслаҳатчиси

Туман (шаҳар) бўлинмаларидаги катта суриштирувчилар, суриштирувчилар, катта инспекторлар ва инспекторлар (даражали унвонда бўлиш муддатига қараб)

3-даражали юрист
2-даражали юрист
1-даражали юрист
2. 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимининг
ҚАСАМЁДИ

Мен (қасамёд қабул қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига хизматга кирар эканман, Ўзбекистон Республикаси халқига содиқ бўлишга қасамёд қиламан.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, инсон ва фуқаро ҳуқуқларига риоя этишга, бошлиқларнинг буйруқларини виждонан бажаришга, виждонли, жасур ходим бўлишга, Ватаннинг иқтисодий манфаатларини сергаклик билан қўриқлашга, давлат ва хизмат сирларини қаттиқ сақлашга қасамёд қиламан.

Агар мен қабул қилган Қасамёдни бузсам Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган жавобгарликка тортилишга тайёрман.

(Имзо)

(Сана)