06.12.2004 йилдаги Ф-2087-сон
1. Ушбу Фармонни қўллаш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Низомда кўрсатилган органларга амнистия тўғрисидаги Фармонни ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур Фармоннинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.
6. Туман ва шаҳар ҳокимлари жойлардаги прокуратура, ички ишлар идораларининг раҳбарлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари билан биргаликда амнистия тўғрисидаги Фармонига асосан жазодан озод этилаётган шахсларга, айниқса вояга етмаганлар ҳамда экстремистик ташкилотларининг собиқ аъзоларига нисбатан кўрилаётган тарбиявий таъсир чораларининг узлуксизлигини таъминласинлар.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Фармони у кучга киргунга қадар жиноят содир этган ва жазони қаерда ўтаётганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан судланган шахсларга қўлланилади.
2. Ушбу Фармонга кўра асосий жазодан озод этилган маҳкумлар қўшимча жазолардан озод қилинмайди.
3. Амнистия тўғрисидаги Фармонни қўллаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 22 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 29 августдаги «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарори талабларига риоя этиш зарур.
6. Ҳар бир маҳкумга нисбатан Фармоннинг айнан қайси моддасини қўллаш мумкинлигини аниқлашда суд ҳукми билан тайинланган жазо муддатидан келиб чиқилиши лозим.
Агар Фармоннинг таъсирига тушувчи шахсларнинг суд томонидан тайинланган жазо муддатлари амнистия ёки афв этиш тартибида қисқартирилган бўлса, унда ўталган ёки ушбу Фармон асосида қисқартирилиши лозим бўлган қисмлар (1/3, 1/4) амалда ўташ учун қолдирилган муддатидан ана шу қисқартиришларни инобатга олган ҳолда ҳисобланади.
7. Фармонни қўллашда қонунда белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик ҳисобга олинмайди. Амалдаги жиноят қонунчилиги бўйича жиноят ҳисобланмайдиган қилмишлар учун жавобгарликка тортилган шахслар ҳам судланмаган деб ҳисобланади. Худди шундай, муқаддам эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлари учун шунингдек қасддан содир этилган жиноятлари учун озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаб чиққан шахсларнинг судланганлиги ҳам ҳисобга олинмайди.
жаримага ҳукм қилинган шахсларга нисбатан, агар Фармон кучга киргунга қадар жарима ундирилмаган бўлса (ҳукм чиқарган суд томонидан);
Ушбу модданинг «а», «б», «г» бандларида қайд этилган органлар томонидан Фармонни қўллаш жазони ижро этувчи муассаса (орган) ёки тергов ҳибсхонаси бошлиғи, суриштирув органи бошлиғи, терговчи, шунингдек интизомий қисм командирининг қарори асосида амалга оширилади. Мазкур қарорлар прокурор томонидан санкцияланади.
Амнистия тўғрисидаги Фармонни қўллаш масаласини судлар томонидан кўриб чиқишда прокурорнинг иштироки шарт.
9. Амнистия тўғрисидаги мазкур Фармонни қўллаш жараёнида маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг олдинги йилларда чиқарган амнистия тўғрисидаги фармонларини қўллаш учун асослар аниқланган ҳолда, бу фармонларни қўллаш масаласи ҳам айни пайтда ишлар (материаллар) иш юритувида бўлган орган томонидан навбат билан кўриб чиқилади.
10. Уч ойлик муддат ўтганидан сўнг Фармонни қўллаш масаласи ушбу Низомнинг 8-моддасида кўрсатилган органлар томонидан ҳал этилади.
11. Фармоннинг 1-моддасини қўллашда, ўта оғир бўлмаган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан озод этилади.
а) «а» банди таъсир доирасига, ёшидан қатъи назар, биринчи марта содир этган жинояти учун жазо ўтаётган аёллар;
б) «б» банди таъсир доирасига, муқаддам судланганлигидан қатъи назар, 18 ёшга тўлмасдан содир қилган жиноятлари учун ҳозирда жазо ўтаётган шахслар;
в) «в» банди таъсир доирасига, муқаддам судланганлигидан қатъи назар, 1944 йил 2 декабрга қадар туғилган эркаклар;
г) «г» банди таъсир доирасига жиноят содир қилгунга қадар доимий яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган, озод этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун қонуний асослар бўлмаган, биринчи марта судланган, чет давлат фуқароси бўлган шахслар тушади.
11.3. Ўзбекистон Республикасида бўлишлари учун қонуний асослари бўлмаган чет эл фуқаролари Фармонга асосан жазодан озод этилгач, улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарорида кўрсатилган тартибда мамлакатдан чиқариб юбориладилар (депортация).
Фармонни ижро этувчи органлар иш юритувларида чет эл фуқароларига нисбатан ишлар бўлган тақдирда тегишли идораларга бу шахсларни мамлакатдан чиқариб юбориш зарурлиги ҳақида зудлик билан хабар қилишлари шарт.
12. Фармоннинг 2-моддаси таъсир доирасига, уларга тайинланган жазо тури ва меъёридан қатъи назар,
13. Фармоннинг 3-моддасига таъсир доирасига:
14. Фармоннинг 4-моддаси таъсир доирасига, содир этган жиноятининг оғирлик даражаси ва уларга тайинланган жазо меъёридан қатъи назар, озодликдан маҳрум қилиниб, Фармон эълон қилинган кунга қадар ўташ учун икки йилдан кўп бўлмаган маҳкумлар тушади.
15. Фармоннинг 5-моддаси таъсир доирасига, экстремистик ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлари учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ҳамда Махсус комиссия, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ ва МХХ хулосаларига мувофиқ қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон, тузалиш йўлига қатъий ўтган деб топилган шахслар тушади.
16. Фармоннинг 6-моддасини татбиқ этишда, Фармоннинг 8-моддасидаги чеклашларни ҳисобга олган ҳолда,
Фармоннинг 1-моддасида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар;
барча биринчи марта содир этилган, Жиноят кодексининг 15-моддаси билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киритилган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар тугатилиши лозим.
Жиноят ишларининг суриштирув, тергов босқичида ва судда амнистия тўғрисидаги Фармонга мувофиқ тугатилиши шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Бундай шахслар томонидан етказилган зарарни ундириш масаласи фуқаролик ишларини судда юритиш тартибида ҳал қилинади.
Фармоннинг 1-моддаси таъсири доирасига тушмайдиган унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганликда айбланувчи, шунингдек Фармоннинг 3 моддасида санаб ўтилган шахсларга нисбатан жиноят ишлари ҳаракатдан тугатилмайди. Уларни тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш умумий тартибда амалга оширилади. Башарти, шахс айбланаётган жиноий қилмишда айбдор деб топилса, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси 3-қисмининг 1-банди талабига асосан ҳукм чиқаради.
17. Фармоннинг 7-моддасини қўллашда 2004 йил 2 декабрь кунидан бошлаб жазо муддатининг амалда ўталмай қолган қисми қисқартирилиши лозим.
18. Фармоннинг 8-моддаси «а» бандига мувофиқ, у ўта хавфли рецидивистлар, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган маҳкумлар, шунингдек муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод этилган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга татбиқ этилмайди.
Фармоннинг 8-моддаси «б» бандига мувофиқ, ушбу Фармоннинг 1—4, 6, 7-моддалари — экстремистик ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этганлиги учун ҳукм этилган шахсларга татбиқ этилмайди.
а) Фармон қабул қилингунга қадар жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қўлланилиб, олиб ташланмаган ва амал қилиш муддати тугамаган икки ёки ундан ортиқ интизомий жазоси бўлган маҳкумларни;
«б», «в», «г» бандларда санаб ўтилган шахслар жазо ўташ тартибини мунтазам бузувчилар деб, башарти улар ҳибсга олинган кундан бошлаб бир йилдан кам муддат ўтган ҳолатдагина ҳисобланадилар;
«д» бандида санаб ўтилган шахсларга (озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ даврида қасддан жиноят содир этган шахслар бундан мустасно) нисбатан амнистия тўғрисидаги Фармон, башарти ҳукм кучга кирган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат ўтган бўлсагина қўлланилиши мумкин.