ИЛОВА
Зарарли модда | Агрегат ҳолати, асосий хусусиятлари, ёнғин-портлаш хавфи | Биологик таъсири, хавфлилик синфи, ЧЙҚК | Ҳимоя воситалари, биринчи ёрдам |
Олтингугурт ангидрид | Ўткир ҳидли рангсиз газ — оғир металлар гидрометаллургиясидаги асосий зарарли модда. Суюлиш ҳарорати — 0,1° С Ёнмайди, портламайди. | Нафас йўлларини яллиғлайди, нафас қисиш ва тиришиш билан кечадиган кучли заҳарланишга, ҳатто бир неча соат ёки кундан кейин ўпка шишиши оқибатида ўлимга олиб келиши. Қабул қилиш чегараси 3 мг/л. Сурункали касалликларни келтириб чиқаради. Хавфлилик синфи — 3. | БКФ ва В маркали фильтрловчи противогазлар, тоза ҳаво юбориладиган маскалар қўлланилади. Ўткир заҳарланган жабрланувчи тоза ҳавога олиб чиқилиши, кўзи ва бурни ювилиши, оғзи 2 фоизли ичимлик содаси эритмаси билан чайилиши керак. |
Сульфат кислота | 10,4° С. да эрийдиган мойли суюқлик, 330° С да парчаланиб қайнайди. Сув билан ҳар қандай нисбатда аралашади ва иссиқлик ажралади. Ҳавода туман кўринишида бўлади (гидроаэрозоль). Ёнмайди, портламайди | Нафас йўлларини яллиғлайди, қонли балғам, кўзларнинг куйиши, оғир ҳолатларда қусишни келтириб чиқаради. Терига текканда кимёвий куйишга олиб келади, яра узоқ вақт битмайди. Хавфлилик синфи — 2. | БКФ ва В маркали фильтрловчи противогазлар, тоза ҳаво юбориладиган маскалар қўлланилади. Ўткир заҳарланган жабрланувчи тоза ҳавога олиб чиқилиши, кўзи ва бурни ювилиши, оғзи 2 фоизли ичимлик содаси эритмаси билан чайилиши, содали ингаляция қилиниши, сут берилиши керак. Тери куйганда кўп миқдордаги сув билан ювиш, беморни тинч қўйиш, иситиш ва махсус мазь ёки эмульсия суриш, касалхонага ётқизиш керак |
Углерод оксиди | Ҳидсиз ва таъмсиз рангсиз газ, суюлиш температураси —191,5. Ҳаво билан 12,5 — 74,2 фоиз аралашганда ёнувчан ва портлайди. Таркибида углерод бўлган моддаларнинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади. | Қонда гемоглобин билан бирлашади, кислородни сиқиб чиқаради. Бу эса организмда кислород танқислиги, ҳушдан кетиш ва тез ўлимга олиб келади. Оғир заҳарланиш ҳолатларидан кейин марказий асаб тизимининг шикастланиши билан боғлиқ салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Хавфлилик синфи — 4. | СО, М маркали фильтрловчи противогазлар, гопкалит патронлар, шунингдек тоза ҳаво юбориладиган маскалардан фойдаланилади. Заҳарланиш ҳолатларида жабрланувчига тоза ҳаво, тинчлик, иссиқлик,кислородли нафас керак бўлади, унга кофе бериш ва нашатир спирти ҳидлатилиши керак. |