20.04.1999 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
2. Ушбу Битимнинг 5-моддасида кўзда тутилган ташишларни истисно қилганда, йўловчиларни ҳар гал ташишда, агар рухсатноманинг ўзида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, муайян жойга бориб қайтишга ҳуқуқ берадиган алоҳида рухсатнома олиш керак.
3. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ташишлар амалга оширилаётганида транспорт воситасининг ҳайдовчисида йўловчиларнинг рўйхати бўлиши лозим.
1. Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирининг ҳудудидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига, шунингдек учинчи давлатдан транзит тарзида юк ташишлар, ушбу Битимнинг 7-моддасида кўзда тутилган ташишлардан ташқари, Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
1. Қуйидаги тоифаларга мансуб ташишлар учун ушбу Битимнинг 6-моддасида кўрсатилган рухсатномалар талаб қилинмайди (уларга боғлиқ равишда транспорт воситаларининг бўш қатновлари ҳам шунга киради):
2. Ушбу модда 1-бандининг б), в) ҳамда г) тагбандларида дарж этилган истиснолар фақат юк транспорт воситаси рўйхатга олинган давлатга қайтарилиши керак бўлса ёки юк учинчи давлат ҳудудига ташиб ўтилсагина амал қилади.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-моддаларида кўрсатиб ўтилган рухсатномаларда ҳаракат йўналиши белгиланган бўлса, ташиш шу йўналишларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатларида рўйхатга олинган транспорт воситалари ушбу Битимнинг 6- ёки 7-моддасига биноан ташишларни амалга ошираётган бўлса импорт учун, транспорт воситасини бошқариш ва унга эгалик қилганлик учун бошқа давлат ҳудудида солинадиган солиқ ҳамда йиғимлардан, шунингдек йўллардан фойдаланганлик учун ундириладиган маъмурий йиғим ҳамда солиқлардан озод қилинади.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган озод қилишлар қуйидагиларда татбиқ этилмайди:
в) 8-моддага мувофиқ юзага чиқадиган ташишларга дахлдор махсус йиғимларга;
б) қоидабузарлик яна такрорланса, ушбу модданинг в) тагбандида кўрсатилган тарзда рухсатнома вақтинча ёки бутунлай бекор қилинишидан хабардор қилиб огоҳлантириш;