Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
радиохизматларнинг ўзаро зарарли радиохалалини бартараф этиш мақсадида 29,7—960 МГц радиочастотаси полосасидаги радиочастота тасарруфини мувофиқлаштириш зарур деб топиб,
«чегараолди тумани» атамаси Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасининг ҳар икки томонида жойлашган, бир Томон давлатининг радиоэлектрон воситалари бошқа Томон давлати ҳудудида бошқа Томон давлати радиоэлектрон воситалари учун ушбу Битим 5-моддасининг 2-бандида қабул қилинган йўл қўйиладиган миқдордан ортиқроқ зарарли радиохалал даражаси келиб чиқиши мумкин бўлган ҳудудни англатади;
«радиочастоталар тасарруфини мувофиқлаштириш» атамаси Томонлардан радиоэлектроника воситаларини бу радиоэлектрон воситаларнинг радиочастота тасарруфи хусусиятларига мувофиқ тарзда ишга тушириш ва фойдаланиш учун розилик олиш процедурасини англатади.
Томонларнинг ҳуқуқлари, мажбурият ҳамда масъулияти халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари, Томонларнинг миллий қонунлари ва ушбу Битим қоидаларига кўра белгиланади ва тартибга солинади.
радиоспектрлардан фойдаланишни бошқариш бўйича миллий маълумотлар базасидаги тегишли маълумотларни алмашишни амалга оширадилар;
зарарли радиохалаллар тўсатдан пайдо бўлган ҳолларда уларни бартараф этиш методларини белгилайдилар ва қўллайдилар;
таркибида мувофиқлаштириш битимлари қўлланадиган Мувофиқлаштириш зоналарини белгилаш сингари процедура механизмлари ва ҳоказоларни белгилайдилар ҳамда қўллайдилар;
ушбу Битим доирасида радиохизмат тасарруфи частоталарини мувофиқлаштириш ёки айрим частота майдонларидан фойдаланиш бўйича бошқа битимлар тузадилар;
Томонлар турли радиохизмат станцияларининг чегараолди туманларида 29,7-960 МГц радиочастотаси полосасидаги радиочастоталаридан ушбу Битим қоидалари асосида фойдаланишни мувофиқлаштириш масалаларида ҳамкорлик қиладилар.
1. Ушбу Битимга мувофиқ, қуруқликдаги ҳаракатчан, барқарор, радио эшиттиришлар радиохизмати радиочастоталарни тасарруф этишни мувофиқлаштириш амалга оширилади.
Барқарор ёки қуруқликдаги ҳаракатчан радиохизматлар ваколатли органлар томонидан тасарруф этилмас экан, Томонлар тарафидан белгилангунига қадар ушбу Битимнинг қоидалари уларга нисбатан қўлланмайди.
2. 4-моддада кўрсатилган кенгликдаги радиочастоталарни мувофиқлаштиришга Томонлар давлатларининг чегараолди туманларидаги, шунингдек чегараолди туманлари ҳудудидан ташқарида жойлашган станцияларнинг радиочастота тасарруфлари, агар у қўшни давлатнинг чегараолди туманида жойлашган станцияларига Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан мувофиқлаштиришнинг техникавий асослари тўғрисида тузилган қўшимча битимларда белгилаб берилган, йўл қўйиладиган даражадан катта бўлган майдон кучланиши туфайли зарарли радиохалал туғдираётган бўлса, тегишлидир,
Зарарли радиохалал деб радиоалоқа хизмати трафиги сифатининг ўта ёмонлашувига ёки радиохалал майдонидаги кучланишнинг максимал йўл қўйиладиган даражадан ортиб кетиши туфайли радиоалоқа хизматининг тез-тез узилишига ёки унинг амал қилишини тўхтатишга олиб келадиган ҳар қандай тўлқин аралашуви тушунилади.
3. Чегараолди туманларидаги қабул қилувчи станцияларни радиохалаллардан муҳофаза этиш лозим бўлса, уларнинг радиочастота тасарруфини мувофиқлаштиришни амалга ошириш мумкин.
устувор радиочастоталар, улар исталган Томоннинг ваколатли органи тарафидан мутлақ ёки устувор асосда, бошқа Томоннинг ваколатли органи билан олдиндан мувофиқлаштирилмаган ҳолда тайинланади. Бунда станцияларни мувофиқлаштиришнинг техникавий асослари тўғрисидаги қўшимча битимда қайд этилган тавсифи маьқулланиши лозим. Устувор радиостанция мақоми чегараолди туманининг исталган нуқтасида жойлашган радиостанцияларга тайинланади (берилади);
қўшилган радиочастоталар, улар иккала Томон тарафидан фойдаланилади ва уларнинг ваколатли органлари тарафидан олдиндан мувофиқлаштирилмаган ҳолда хавфсизликни таъминлаш хизматларининг (божхона, ички ишлар вазирликлари, хавфсизлик, фавқулодда вазиятлар ва шу каби истисно ҳоллар хизматлари) фуқаролик каналлари сифатида тайинланади. Бунда мувофиқлаштиришнинг техникавий асослари юзасидан қўшимча битимда қайд этилган станцияларнинг тавсифлари мақбул топилади;
мувофиқлаштирилган радиочастоталар, улар фақат муваффақиятли мувофиқлаштириш натижасидагина тайинланади (берилади);
режалаштирилган алоқа тармоқлари учун радиочастоталар, улар Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан алоқа тармоқлари(уяли алоқа, радиоэшиттириш, радиореле линиялари ва ҳоказо)ни ривожлантириш учун мувофиқлаштирилиши лозим. Бундай тармоқлар катта сармоя қўйилишини тақозо этиши, уларни ишга тушириш кўп вақтни олиши мумкин, бироқ, улар фақат мувофиқлаштирилган ҳамда тасдиқланган ҳудудий частота режалари асосидагина барпо этилиши мумкин.
Мувофиқлаштирилган радиочастоталарни тайинлаш (бериш) бошқа Томоннинг ваколатли органи билан олдиндан ўтказилган мувофиқлаштириш шартлари асосида амалга оширилади.
2. Радиостанцияларга устувор, аралаш радиочастота рўйхатини бериш, шунингдек алоҳида станциялар ҳамда режалаштирилган алоқа тармоқлари учун мувофиқлаштирилувчи тоифа рўйхатидаги радиочастоталарни бериш Томонлар тарафидан ўзаро келишув асосида амалга оширилган деб қаралади.
Халқаро частота маълумотлари регистрида қайд қилинган ва Халқаро электр алоқаси уюшмаси ҳар йиллик циркулярининг иккинчи қисмида эълон этилган бўлса;
Томонларнинг радиочастота тасарруфлари радиоалоқа бўйича Бутунжаҳон конференциялари Режасига киритилган ва тасдиқланган бўлса.
Томонларнинг частота тасарруфлари, агар улар Битим тузилган вақтда Халқаро электр алоқаси Хар йиллик циркулярининг биринчи қисмида эълон этилган бўлса, ушбу Битим қоидалари асосида мувофиқлаштирилиши лозим.
3. Томонлардан ҳар бирида мазкур тоифалардаги радиочастоталарнинг рўйхати бўлиши ва улар ўтказилган мувофиқлаштириш асосида тўлғазилиши лозим.
Томонлар мувофиқлаштирилган станциялар рўйхатини келишилган шаклда алмашиб турадилар. Рўйхатларда фақат чегараолди туманларида жойлаштирилган ёки шу туманларда радиохалалларни юзага келтирадиган станцияларнинг тавсифи берилади.
Томонлар радиочастоталарининг рўйхати ҳар йили Томонлар экспертларининг кенгашларида аниқлаштириб олиниши керак.
4. Томонлар ўз радиостанциялари ўртасида 4-моддада кўрсатилган радиочастоталар бўйича юзага келиши мумкин бўлган радиохалал вазиятларини кўриб чиқадилар ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўрадилар.
1. Ҳар бир конкрет ҳолатда ахборотни (почта, факс ёки электрон почта орқали) бериш Томонлар ваколатли органларининг қарорига кўра амалга оширилади.
2. Томонлар ушбу Битимнинг олтинчи моддасида кўрсатиб ўтилган радиочастоталар рўйхатини, шунингдек бошқа Томон ёзма равишда розилик бермаган бўлса, унинг радиочастоталари тасарруфини мувофиқлаштириш масалаларига оид ёзишмалар ва ахборотни ошкор қилмаслик ҳамда учинчи томонга бериб юбормаслик мажбуриятини оладилар.
Берилаётган ахборот матбуотда ошкор этиш тақиқланган маълумотлардан холи бўлиши лозим. Бу талабларга риоя этиш масъулияти ахборотни бераётган Томон зиммасига юклатилади.
4. Томонлар ҳамкорлик давомида олинган ахборотни муҳофаза этишни таъминлайдилар. Ахборотни муҳофаза этиш Томонларнинг миллий қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
5. Ахборотни муҳофаза этишнинг бузилиши шу ҳол ҳудудида рўй берган давлатнинг қонунларига биноан малакаланади.
6. Томонларнинг ваколатли органлари олинган ахборотдан фақат айни мақсад бўйича фойдаланишлари ва у қайси ходимнинг хизмат вазифасини бажариш жараёнида зарур бўлса, ўшангагина тақдим этишлари лозим.
7. Томонлар олинган барча ахборотни бошқа Томон талаб қилган ҳолларда таққослаш ва мавжудлиги нуқтаи назаридан тақдим этиш мажбуриятини оладилар.
8. Долзарблиги ва амалий қиймати қолмаган ахборот Томонларнинг ўзаро келишувига кўра қайтариб берилади ёки қайта тикланмаслиги кафолатланадиган тарзда йўқ қилинади. Йўқ қилиб юбориш факти ҳужжатлаштирилади ва бу ҳужжатнинг бир нусхаси ушбу ахборотни тақдим этган Томонга жўнатилади.
9. Ахборот йўқолса ёки ошкор бўлиб қолса, Томонлар дарҳол ўзаро маслаҳатлашув ўтказадилар, тафтиш уюштирадилар ва унинг натижалари ҳамда кўрилган чоралар тўғрисида бир-бирини ахборот йўқолган ёки ошкор бўлган санадан узоғи билан 90 кун ичида хабардор қиладилар.
10. Ахборотни йўқотиб қўйган ёки ошкор этган Томон уни берган Томонга шу ҳол туфайли етказилган зарарни қоплайди.
Зарарни тўлашнинг кўлами ва уни тўлаш тартиби Томонлар ваколатли делегацияларининг музокаралари орқали белгиланади.
1. Радиочастоталар тасарруфини мувофиқлаштиришда Томонлар қабул қилинган ва келишилган ягона техникавий асослардан фойдаланадилар.
Томонларнинг ваколатли органлари муайян тавсия ҳамда методлар асосида мувофиқлаштиришнинг техникавий асослари бўйича, устувор ва аралаш частоталарга частота тоифасини бериш учун частота майдонлари ажратиш бўйича битимлар тайёрлашлари ва тузишлари, мувофиқлаштириш юзасидан бошқа масалаларни ҳал этишлари мумкин.
Ушбу Битим қамровига тўғри келадиган станцияларни бошқа радиоалоқа хизматларининг таъсиридан муҳофаза этиш мақсадида ўзаро радиохалаллар миқёси ушбу хизматларга тааллуқли халқаро битимлар ва тегишли андозаларга тўғри келиши лозим.
2. Радиочастоталарни тасарруф этишда Томонлар радиочастоталар спектридан самарали фойдаланишга ҳаракат қилиши ҳамда тақдим этилаётган алоқа хизматларининг мақсад йўналишидан келиб чиққан ҳолда улар сифатининг қониқарли бўлишини таъминлаш учун ўз радиостанциялари қуввати самарали таралишини минимум даражага қадар пасайтиришга интиладилар.
3. Алоқа техникаси тараққиётини ҳисобга олиб, Томонлар аниқлаш ва мувофиқлаштиришнинг техникавий асосларини бундан кейин ривожлантириш мақсадида экспертлар кенгашларини ўтказадилар.
1. Ҳар бир Томон унинг учун радиочастоталар рўйхатида белгиланмаган янги радиочастота тасарруфидан фойдаланиш ёки мувофиқлаштирилувчи радиочастоталар рўйхатига ўзгартиш киритишдан олдин ХЭУ Радиоалоқа регламенти талаблари асосида мувофиқлаштириш ўтказиши керак.
2. Мувофиқлаштириш юзасидан сўров юборилган Томон 3 кун ичида тан олганлигини тасдиқлаши ва 30 кун ичида асосланган жавоб қайтариши лозим. Бунда у эълон этилаётган радиочастоталар тасарруфига рози бўлмаса, ушбу муаммони мақбул тарзда ҳал этиш юзасидан ўз таклифларини баён қилиши керак.
3. Мувофиқлаштириш юзасидан буюртма юборган Томон 45 кун ичида жавоб олмаса, у бошқа Томоннинг эълон қилинган радиочастоталар тасарруфига эътирози йўқ, деб ҳисоблайди ва уни ўзининг мувофиқлаштирилган радиочастоталар рўйхатига қўшиб, бу тўғрида бошқа Томонни хабардор қилади.
б) мувофиқлаштирилган радиочастоталар тасарруфидан фойдаланадиган станцияда бошқа Томон ҳудудида қўшимча радиохалал пайдо бўлишига олиб келмайдиган жиҳатларгина ўзгарган бўлса;
в) илгари мувофиқлаштирилган радиочастоталарда иш олиб борадиган қўшимча станция ишга туширилган чоғида бошқа Томон ҳудудида радиохалал кўпаймаса.
5. Мувофиқлаштирилган радиочастоталар тасарруфидан фойдаланадиган станция иши тўхтатилса, бошқа Томонга унинг ўрнига ишга туширилган станциянинг техникавий тавсифи хабар қилинади.
6. Баъзи шошилинч ҳолларда Томонлар вақтинча (30 кунгача) қуввати самарали таралганида 13 дБ Вт.дан ошмайдиган станцияларга радиочастоталардан фойдаланиш учун рухсат бериш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда Томонлар бир-бирини бундай фойдаланиш ҳолларидан огоҳ қилиб, юз бериши мумкин бўлган радиохалални бартараф этиш чораларини кўрадилар.
7. Томонлардан биронтаси мувофиқлаштирилган радиочастоталари тасарруфи рўйхатига мувофиқлаштиришни талаб қилмайдиган ўзгартиш киритган, жумладан мувофиқлаштирилган станциядан фойдаланишни тўхтатган бўлса, у бу тўғрида бошқа Томонга хабар беради.
Бир Томоннинг қабул қилувчи станцияси зарарли радиохалалларни қайд этаётган бўлса, у станциялари радиохалалларни юзага келтираётган Томонга бу тўғрида хабар беради.
Ушбу Томоннинг қабул қилувчи станциясини зарарли радиохалаллардан муҳофаза этиш тўғрисидаги талаб қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
майдонининг кучланиши максимал йўл қўйиладиган даражадан катта бўлган радиохалал приёмникда бошқа Томоннинг аввалроқ мувофиқлаштирилган узаткичи туфайли юзага келаётган бўлса;
приёмникнинг муҳофазаси бошқа Томон устувор радиочастотасидан мувофиқлаштиришнинг техникавий асослари бўйича битимда кўрсатиб ўтилган шароитларда фойдаланиш имконини йўққа чиқарса;
мувофиқлаштиришнинг техникавий асослари бўйича битимда кўрсатиб ўтилган чегараолди туманларида зарарли радиохалалларнинг максимал йўл қўйиладиган даражасини тартибга соладиган шартларга риоя қилинмаса.
Бошқа Томон мувофиқлаштирилишини билдирган бир ёки бир неча узаткичларнинг зарарли радиохалал кучланиши майдони мувофиқлаштириш тўғрисидаги буюртмада эслатилган приёмникнинг қабул қилишида битимда сўз юритилган йўл қўйиладиган даражадан катта бўлса, қабул қилувчи станцияларнинг радиочастота тасарруфларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги буюртмаси рад этилиши мумкин.
Томонлар радиохалалларга тегишли масалаларни ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳида ҳал этиш учун барча чораларни кўрадилар.
1. Ушбу Битимда кўзда тутилмаган барча масалаларда Томонлар Халқаро электр алоқа конференцияларининг қоидалари, Халқаро радио алоқа регламенти қоидалари ва Халқаро электр алоқа уюшмасининг тавсияларига амал қиладилар.
2. Ушбу Битим Томонларнинг улар аъзо бўлган халқаро битимлар ҳамда радиочастоталардан фойдаланишни тартибга соладиган миллий қоидаларни бажаришларига ҳамда Халқаро электр алоқаси уюшмасининг Низоми ва Конвенциясидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига монелик қилмайди,
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш чоғида келиб чиқадиган барча муаммо ҳамда низолар Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан музокара ва маслаҳатлашув ўтказиш орқали ҳал этилади,
Экспертларнинг учрашувлари Томонлар тарафидан олдиндан келишиб олинади, унинг ташкилий жиҳатларини ҳудудида бундай учрашув ўтказиладиган давлат ҳал қилади. Экспертларни молиявий таъминлаш Томонлардан ҳар бирининг зиммасига юклатилади,
Барча ўзгартиш ва қўшимчалар алоҳида баённомалар тарзида расмийлаштирилади ва ушбу Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ушбу Битимни имзолаган Томонларнинг лоақал биттаси билан ҳам чегарадош бўлган исталган учинчи давлат Битимга қўшилиши мумкин. Битимни илгари имзолаган Томонлар маьқулласа, қўшилиш сўраётган Томон учун ушбу Битим у имзолаган санадан бошлаб кучга киради.
Томонларнинг алоқа маъмуриятлари Халқаро электр алоқаси уюшмасининг Бош Котибига ушбу Битим тузилганини хабар қиладилар ва унинг мазмунини етказадилар.
Ушбу Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради, Битим беш йил муддатга тузилади ва Томонлардан ҳеч қайсиси тегишли муддат тугашидан камида олти ой илгари бошқа Томонни унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ниятидан ёзма равишда хабардор қилмаса, у ҳар гал кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяди.
Бу олти ой ичида Томонлар берилган ахборотдан фойдаланиш тартиби юзасидан ўзаро маслаҳатлашув ўтказадилар. Ушбу Битим фаолиятининг тўхтатилиши Томонларни унинг фаолияти тўхтатилгунига қадар олинган ахборотни муҳофаза қилиш масъулиятидан, шунингдек унинг йўқолиши ёки ошкор қилиниши бўйича жавобгарликдан озод қилмайди.
Тошкент шаҳрида, 2000 йил 6 июнда икки нусхада, ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.