25.07.2000 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
а) жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва фош этишга кўмаклашадиган, шунингдек ушбу Битимнинг 2-моддасига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳал этишга кўмаклашадиган ахборотни алмашиш;
а) улар ўртасида алоқа каналларини ўрнатиш ва алоқада бўлиб туриш, жиноятларнинг барча жиҳатлари ҳамда ушбу Битим 2-моддасида ўртага қўйилган бошқа масалаларни ҳал этишга алоқадор ахборотларни зудлик билан алмашиш;
б) ушбу Битим 2-моддасида кўзда тутилган жиноятлар ҳамда халқаро тусдаги жиноятларни бундай жиноятларни амалга оширишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш мақсадида текширишда ҳамкорлик қилиш.
1. Ушбу Битим 3-моддаси 1 -бандининг «а» кичик бандида кўзда тутилган ахборот алмашиш конкрет жиноятларга, жумладан қуйидагиларга тааллуқли бўлади:
д) бир Томон давлатининг иккинчи Томон давлати ҳудудида доимий яшайдиган ёки унда вақтинча бўладиган, ушбу Битим 2-моддасида кўзда тутилган жиноятларни амалга оширишда гумон қилинаётган фуқаролари тўғрисида.
1. Ахборот бериш ва ушбу Битимнинг 3-моддасида кўзда тутилган бошқа хатти-ҳаракатлар марказий ваколатли органлар томонидан сўровномаларга мувофиқ амалга оширилади. Бундай сўровлар Халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол) орқали ёки бевосита, жумладан электр алоқаси воситалари орқали юборилиши мумкин.
2. Ҳар бир Томон тижорий ташувчиларга уларнинг транспорт воситаларидан ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган жиноятларни амалга оширишда фойдаланилиши олдини олиш учун лозим хавфсизлик чораларини кўриш мажбуриятини юклайди.
3. Томонлар зарур ҳолларда ушбу Битимнинг 2 -моддасида кўрсатилган жиноятларга қарши курашишда муайян вазифаларни ҳал этиш учун зарур техникавий воситалар ва материалларни ёрдам тариқасида бир-бирларига текинга бериши мумкин.