17.03.2008 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
23.03.2012
 LexUZ шарҳи
5. Ушбу Битимнинг 2-моддасида назарда тутилган жиноятларни фош этиш ва кураш усуллари ҳамда Томонларнинг ваколатли органлари ходимлари учун амалий тадқиқотлар бажариш, маслаҳатлашув, маърузалар ва курслар ўтказиш бўйича амалий тажриба ҳақида ахборот алмашиш.
Тижорат ташувчилар халқаро йўловчилар ва юклар ташишда фойдаланаётган транспорт воситалари ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этиш учун ишлатилмаслигини таъминлаш мақсадида Томонлар керакли чора-тадбирларни кўрадилар. Бундай чора-тадбирлар тижорат ташувчилар билан махсус келишувларни ўз ичига олади.