LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёшларнинг пуфлама ва зарбали чолғу асбобларига бўлган қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг кейинчалик махсус касб таълими олишини таъминлаш, юқори малакали ижрочилар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат мактаб-интернати негизида Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
музика таълими ва ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида, мавжуд умумий ўрта таълим синфлари сақланиб қолади;
ўқитиш умумий ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартларининг ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади;
ўқувчилар умумтаълим бўғинининг 5-синфига умумтаълим мактабининг 4-синфини битирган ўқувчилар орасидан ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 1-босқичига — Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейининг 9-синфи битирувчилари орасидан белгиланган тартибда, танлов асосида, иловага мувофиқ квоталар бўйича қабул қилинади.
Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминласин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейи педагог кадрларининг пуфлама ва зарбали чолғу асбоблари ҳамда тасвирий санъат йўналишлари бўйича малака ошириши тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
бир ой муддатда Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейининг устави тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Давлат консерваторияси Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейига сифатли ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда тизимли асосда методик ёрдам кўрсатиб борсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат мактаб-интернатига ажратилган маблағлар ва амалдаги ходимлар сони доирасида Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейининг харажатлар сметасини ва штатлар жадвалини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Т/р | Таълим йўналишлари номи | Синфлар (гуруҳлар) сони | Ўқувчилар сони |
Йилига жами қабул квотаси: | 6 | 200 | |
шу жумладан: | |||
1. | 5-синфга қабул квотаси — жами: | 5 | 170 |
шу жумладан йўналишлар бўйича: | |||
1.1. | пуфлама ва зарбали чолғу асбоблари | 2 | 68 |
1.2. | тасвирий санъат | 1 | 34 |
1.3. | амалий санъат | 1 | 34 |
1.4. | она тили ва адабиёт (нотиқлик санъати) | 1 | 34 |
2. | Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 1-босқичига (пуфлама ва зарбали чолғу асбоблари) қабул квотаси | 1 | 30 |