Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Терроризмга қарши конвенциясини (Екатеринбург, 2009 йил 16 июнь) қуйидаги билдириш ва шарт билан ратификация қилинсин:
1) Конвенция 6-моддасининг 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, мазкур Конвенциянинг бажарилиши учун масъул бўлган ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасидир»;
2) Конвенция қоидаларининг юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкини жиноий жазо чораси сифатида мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига доир қисми Ўзбекистон Республикасининг миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикасида қўлланилмайди.