Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қозонхоналарда углерод оксиди миқдорини назорат қилиш бўйича Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжат сифатида эътироф этилган кундан бошлаб кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 27 октябрдаги 231-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларнинг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларни бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1. Мазкур Йўриқнома қозонхоналарда углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш ва улардан фойдаланишга нисбатан талабларни белгилайди.
2. Мазкур Йўриқнома фойдаланишда бўлган, лойиҳалаштирилаётган ва қайта жиҳозланаётган қозонхоналарга тегишлидир.
иш зонаси — ишловчилар мунтазам ёки мунтазам бўлмаган (вақтинча) ҳолда ишлайдиган, ердан 2 m баландликдаги чегараланган жой ёки майдонча.
мунтазам иш жойи — ишловчилар иш вақтининг катта қисми (50 фоиздан ортиқ ёки узлуксиз 2 соатдан ортиқ) давомида ишлайдиган иш жойи. Бунда иш зонасининг турли пунктларида ишлар бажариладиган ҳолларда, бутун иш зонаси мунтазам иш жойи ҳисобланади.
қозонхоналар ҳавосида углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш тизими — газ типи ва концентрацияси миқдори даражасини аниқлаш, газ концентрацияси миқдорининг чегараланган миқдорлар билан таққосланиши, ёруғлик, овозли сигнализациялар ва ташқи бажарувчи қурилмалар учун бошқарувчи сигналларни ишлаб чиқарилишини таъминловчи, ўзаро конструктив боғлиқ бўлган техник элементлар.
5. Қозонхоналар ҳавосида углерод оксидининг юқори миқдорларда пайдо бўлишининг асосий сабаблари ҳаво тортувчи дудбуронлар тортиш имкониятларининг қуйидаги вазиятларда содир бўладиган бузилишидан иборат:
қозон ўтхонасида ёнувчи горелка, горелка тоннелининг емирилиши, ёнилғининг ҳаво билан аралашмаси пайдо бўлиш жараёнининг бузилиши натижасида дуд тортиш ўлчамидаги тебранишлар;
дудбурони умумий бўлган қозонларнинг газ трактларида босимларнинг бирор бир қозон ўчирилганда ўзаро таъсири;
«газ-ҳаво» босимлар нисбатларининг созлагичлари, ўтхонадаги дуд тортиш, иссиқлик кучланиши асбоблари ва созлагичларидаги нуқсонлар;
қозонхоналарда ёнилғининг ёниши учун ҳаво ушбу хонадан олинган ҳолларда, кирувчи ҳаво вентиляцияси ишининг бузилиши натижасида ҳаво сўрилиши пайдо бўлиши;
ёниш жараёни автоматлаштирилган ҳолда бошқариладиган асбобларни созлаш дастурида кўзда тутилгандан фарқланадиган ёниш иссиқлигига эга бўлган ёнилғи типига ўзгариши;
6. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилувчи асбоб конструкцияси ГОСТ 13320-81 талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
7. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилувчи асбоблар иш зонасидаги углерод оксиди миқдорини ГОСТ 12.1.005-88 билан белгиланган талабларга мувофиқлиги концентрация чегараларидан ошиб кетиши тўғрисида хабар берувчи сигнализация орқали узлуксиз назорат қилиб турилиши зарур.
Углерод оксиди миқдори даражасини назорат қилувчи асбобларнинг сезгирлиги углерод оксидини танлаб олиш турига мувофиқ бўлиши ҳамда бошқа токсик ва ёнувчан газларга нисбатан сезгирлиги мавжуд бўлмаслиги зарур.
8. Сигнализация иш зонасидаги углерод оксиди концентрациясининг иккита босқичи (даражалари) доирасида ишлаб кетиши зарур.
Биринчи босқич «Порог — 1» чегараси иш зонасида углерод оксиди концентрацияси миқдори 20 ± 5 mg/m3 га тенг бўлган (ПДК р.з. — иш зонасидаги концентрациянинг рухсат берилган энг юқори чегараси)да ишлаб кетиши зарур бўлиб, бунда узилиш билан ишлайдиган ёруғлик сигнали ишга тушади.
Иккинчи босқич «Порог — 2» сигнализацияси углерод оксиди концентрацияси 95 — 100 mg/m3 (5 ПДК р.з.) га етганда ишлаб кетиши кўзда тутилиб, бунда тўхтовсиз ишлайдиган ёруғлик ва овозли сигнал ишга тушади.
Углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилувчи асбоб иш режими углерод оксиди концентрацияси ПДК р.з. дан камайганда, «Порог — 1» сигнализацияси автоматлаштирилган ҳолда узиб қўйилиши кўзда тутилган бўлиши зарур. Углерод оксиди 2 ПДК р.з. дан юқори бўлмаган даражада оператор «Порог — 2» овозли сигнализацияни «Сброс» тугмачасини босиш орқали ўчириши мумкин, бунда концентрация рухсат берилган чегараларга етганда ёруғлик сигнализацияси автоматик равишда ўчади.
9. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбоби, қозонхонадаги ҳавода углерод оксиди концентрациясини назорат қилишнинг лойиҳада қабул қилинган схемасидан келиб чиқиб, мунтазам иш жойларида углерод оксидининг концентрацияси нормал ҳолгача етиши таъминлангунча авариявий вентиляцияни ишга тушириши (ўчириши) ёки қозон (қозонлар)га ёқилғи узатишни автоматик равишда ўчириш дастурига эга бўлиши зарур.
10. Углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилувчи бир неча асбобларига уланган овозли ва ёруғлик сигнализациялари умумий пультга уланган бўлиши зарур.
11. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобларининг тузилиши портлаш хавфи бўлмаган зоналарга ўрнатиладиган электр жиҳозларига нисбатан белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши зарур. Бунда конструкциясининг хавфсизлиги ГОСТ 12.2.007.0-75 мувофиқ бўлиши зарур.
12. Газ ёқилғи тизимининг ижро механизмларига уланадиган углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобларидан фақат, уларнинг сифати тўғрисидаги ҳужжат мавжуд ҳолларда фойдаланиш мумкин.
14. Иш зонасидаги ҳавода углерод оксиди концентрациясини назорат қилиш тизимининг хизмат қилиш муддати камида 10 йилга тенг бўлиши зарур.
15. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобларининг фойдаланиш тавсифномалари хонадаги ҳаво ҳарорати 0 дан +50° С гача бўлганда нормал ҳолда ишлашини кўзда тутиши лозим.
16. Мунтазам равишда ходимлар ишлайдиган қозонхоналарда углерод оксиди миқдорини назорат қилиш асбобларининг датчиклари ердан ёки иш майдончасидан 150 — 180 cm масофада, иш сменаси давомида оператор энг кўп туриши мумкин бўлган жойда ўрнатилади. Ушбу жой иш столи ортида қозон рўпарасидаги нафас олиш зонасида бўлади.
17. Тўлиқ автоматлаштирилган, даврий равишда хизмат кўрсатиладиган қозонхоналарда углерод оксиди миқдорини назорат қилиш ускуналарининг датчиклари хонага кириш жойида ўрнатилади, углерод оксиди миқдорини назорат қилиш ускунасининг сигнализацияси эса навбатчи оператор пультига уланади.
18. Қаватлар оралиғи ёппасига ёпилмаган қозонхона залларида асбоблар ўрнатилишида ҳар бир қават алоҳида хона сифатида қаралади.
19. Қозонхона залининг ҳар 200 m2 га углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобига битта датчик, шу билан бирга ҳар бир хонага камида битта датчик ўрнатилиши лозим.
20. Углерод оксиди концентрацияси миқдорини назорат қилиш асбобининг датчикларини ҳаво оқими узатиладиган жойлар ва очиқ форточкалардан камида 2 m узоқликда ўрнатиш зарур. Датчикларни ўрнатишда уларни ишлаб чиқарган заводнинг монтаж қилиш бўйича йўриқномаси талабларига риоя этиш зарур бўлиб, унда углерод оксиди концентрациясини ўлчашдаги аниқликка қозонхонадаги ҳавонинг ҳаракатланувчи оқимлари, нисбий намлик ҳамда иссиқлик нурланишларининг салбий таъсири максимал даражада истисно этилган бўлиши зарур.
21. Углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларининг датчиклари намлик тушишига қарши ҳимоя қопқоғи билан ҳимояланган бўлиши керак.
23. Янги қуриладиган қозонхоналарнинг лойиҳаларида углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларининг бевосита қозонхоналарда ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиши зарур.
24. Фойдаланишда бўлган ёки қайта жиҳозланаётган қозонхоналарга углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларининг ўрнатилиши ушбу қозонхона эгаси томонидан амалга оширилиши зарур.
25. Фойдаланишда бўлган углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларини даврий равишда текшириб туриш имкони бўлиши зарур.
26. Носоз ҳолдаги, текшириш муддати ўтган углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш ускуналаридан фойдаланишга рухсат берилмайди.
эшиклар, фрамугаларни очади, ишчи вентиляциясининг ишлаётганлигини текширади ва авариявий вентиляцияни (мавжуд ҳолларда) ишга туширади;
углерод оксидини қозонхонага кириш сабаби ёки манбаларини аниқлайди ва бартараф этиб, тегишли чоралар кўради;
эшиклар, фрамугаларни очади, ишчи вентиляциясининг ишлаётганлигини текширади ва авариявий вентиляцияни (мавжуд ҳолларда) ишга туширади;
углерод оксидини қозонхонага кириш сабаби ёки манбаларини аниқлайди ва бартараф этиб, тегишли чоралар кўради;
углерод оксиди концентрацияси миқдори 30 дақиқа давомида 5 ПДК р.з. даражада сақланиб турса, қозонга ёқилғи узатилиши тўхтатилганлигини текширади.
Қозонни такроран ишга туширишга фақат углерод оксидининг юқори концентрацияси сабаблари бартараф этилгандан кейингина рухсат берилади;
29. Қозонхонада ишлайдиганлар ҳар сменада углерод оксиди концентрацияси даражасини назорат қилиш асбобларининг ишлаш қобилияти сақланиб турганлигини, вахта журналида қайд этган ҳолда аниқлаб туришлари зарур.
30. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишилган.