(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011—2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
уч ой муддатда «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига мувофиқлаштирсинлар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда ёлғиз кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларига ёрдам кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг фаолияти юзасидан тизимли назоратни таъминласинлар, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама ёрдам берсинлар.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
уч ой муддатда руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган ногирон болаларни тарбиялаш ва ўқитиш дастурларини қайта кўриб чиқсинлар;
ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаш, ўқитиш, руҳий ва интеллектуал ривожлантиришнинг замонавий технологияларини ҳисобга олган ҳолда педагоглар ва тарбиячиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирларни мунтазам амалга оширсинлар.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионатида яшовчи шахсларга доимий асосда профилактик, диагностик, даволаш-маслаҳат ёрдамини доимий равишда кўрсатишни таъминласин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда «Саховат» интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
2. «Саховат» интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар (кейинги ўринларда — васийликка олинувчилар) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 мартдаги 187-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 09/20/187/0379-сон)
3. «Саховат» интернат уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қиладилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
4. «Саховат» интернат уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан, белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. «Саховат» интернат уйларини тугатишда васийликка олинганларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бошқа «Саховат» интернат уйларига ўтказиш таъминланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
5. «Саховат» интернат уйларида даволаш-меҳнат ва фаоллаштирувчи терапияни амалга ошириш учун даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналари, шунингдек, агар «Саховат» интернат уйлари қишлоқ жойларда жойлашган бўлса, зарур анжомларга, асбоб-ускуналарга ва транспортга эга бўлган ёрдамчи хўжалик ташкил этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
7. «Саховат» интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
8. «Саховат» интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя қилган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
9. «Саховат» интернат уйлари давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;
васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда уларни ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;
васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.
«Саховат» интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 мартдаги 187-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 09/20/187/0379-сон)
11. «Саховат» интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гурух ногиронлиги бўлган кексалар қабул қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 мартдаги 187-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 09/20/187/0379-сон)
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
«Саховат» интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.
14. «Саховат» интернат уйларига юбориш, шунингдек, биттасидан иккинчисига ўтказиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади.
«Саховат» интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимига юкланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
15. «Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексанинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
16. «Саховат» интернат уйларига қабул қилинаётган ҳар бир шахс учун шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 15-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
17. Васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатишни, уларни парваришлашни яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий меҳнат реабилитацияси бўйича тадбирларни амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин-тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳишига мувофиқ ҳолда алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.
171. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади) сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахслар «Саховат» интернат уйларига жойлаштирилади.
«Саховат» интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш белгиланган тартибда реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(171-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
172. Реабилитация марказларидан «Саховат» интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.
173. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни «Саховат» интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
«Саховат» интернат уйларига жойлаштириш тўғрисида реабилитация марказида сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахсларнинг реабилитация маркази бошлиғи номига берилган аризаси;
ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;
«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг ногиронлиги аниқланган тақдирда белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси ҳам тақдим этилади.
174. Реабилитация марказларида «Саховат» интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 173-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
«Саховат» интернат уйларига жойлаштирилаётганларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун «Саховат» интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади.
(III1-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 597-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/597/1600-сон)
18. «Саховат» интернат уйларида васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
19. «Саховат» интернат уйларидаги васийликка олинганлар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланади:
узоқ қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш;
бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа буюмлар ва тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш.
Эҳтиёж бўлганда, васийликка олинганлар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.
20. Васийликка олинганлар соғлиқни сақлаш органлари мансабдор шахсларининг, «Саховат» интернат уйлари раҳбарлари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
21. Васийликка олинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш «Саховат» интернат уйларининг штатдаги тиббий ходимлари томонидан, зарур ҳолларда эса — тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.
Васийликка олинганнинг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этганда маъмурият бу ҳақда унинг қариндошлари, танишлари ва дўстларини зудлик билан хабардор қилади.
22. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар «Саховат» интернат уйларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг хайрия эҳсонлари ҳисобига амалга оширилади.
23. Васийликка олинганнинг «Саховат» интернат уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат «Саховат» интернат уйи раҳбариятининг рухсати билан амалга оширилади.
Васийликка олинган ўзбошимчалик билан «Саховат» интернат уйи ташқарисига чиққан тақдирда маъмурият ушбу ҳолат қайд этилган вақтдан бошлаб зудлик билан бу ҳақда ички ишлар органларига, соғлиқни сақлаш органларига хабар қилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
25. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
26. Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ҳар чоракда «Саховат» интернат уйларида васийликка олинганлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларга мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
турар жой майдони, яшаш учун маблағлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда ёки васийликка олинганни таъминлаш ва зарур даражада парваришлашга қодир бўлган қариндошларининг илтимосига кўра, шунингдек навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда III гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (меҳнат бўйича тавсиялар мавжуд бўлганда) амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Маълумотномаларни бериш тартиби ва шакллари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
29. «Саховат» интернат уйи директори васийликка олинганларни «Саховат» интернат уйларига қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом ва «Саховат» интернат уйи устави талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
30. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамни амалга ошириш мақсадида «Саховат» интернат уйларида тиббий-психологик комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади. Комиссия «Саховат» интернат уйининг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби «Саховат» интернат уйи директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига мажбурий тартибда комиссияни бошқарадиган «Саховат» интернат уйининг директори, «Саховат» интернат уйи директорининг тиббий бўлим бўйича ўринбосарлари, врач-психиатр киради.
32. «Саховат» интернат уйларига ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
33. Тиббий хизмат кўрсатиш «Саховат» интернат уйларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) васийликка олинганларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар. «Саховат» интернат уйларида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
34. «Саховат» интернат уйларида психологик таъминот Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
35. «Саховат» интернат уйларининг маъмурияти «Саховат» интернат уйлари мутахассис ходимларининг касбий маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;
38. «Саховат» интернат уйлари ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари, ушбу Низом, шунингдек «Саховат» интернат уйлари уставлари билан белгиланади.
39. «Саховат» интернат уйларини бошқариш демократия, ошкоралик тамойиллари бўйича ва «Саховат» интернат уйи жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.
40. «Саховат» интернат уйларининг маъмурияти «Саховат» интернат уйларида яшайдиган васийликка олинганлар томонидан жамоатчилик асосида ҳамда «Саховат» интернат уйи томонидан тасдиқланадиган амалдаги низомлар асосида ташкил этиладиган маданий-маиший комиссия, жамоатчилик кенгаши ёрдамида маиший ва маданий хизматларни ташкил қилади.
41. «Саховат» интернат уйларида васийликка олинганларни таъминлашнинг махсус шарт-шароитлари таъминланади, улар қуйидагиларни назарда тутади:
васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;
васийликка олинганларни, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам — бутун сутка давомида назорат қилиш.
42. «Саховат» интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
43. Директор «Саховат» интернат уйида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг аҳволи учун тўлиқ жавоб беради.
«Саховат» интернат уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
қонун ҳужжатларида ва «Саховат» интернат уйи уставида белгиланган тартибда «Саховат» интернат уйи мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида «Саховат» интернат уйининг барча ходимлари ва васийликка олинганлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
тегишли органларга кўриб чиқиш учун «Саховат» интернат уйининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва «Саховат» интернат уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича тегишли органларга таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
тегишли буйруқ чиқариш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини амалга оширади.
45. «Саховат» интернат уйларининг хоналари техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
46. «Саховат» интернат уйлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
47. «Саховат» интернат уйлари белгиланган тартибда тегишли молия органларида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Бунда «Саховат» интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
49. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
50. «Саховат» интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
51. «Саховат» интернат уйларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда молия органлари томонидан амалга оширилади.
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда «Саховат» интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
2. «Мурувват» интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари (кейинги ўринларда васийликка олинувчилар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
3. «Мурувват» интернат уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
4. «Мурувват» интернат уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан, белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. «Мурувват» интернат уйларини тугатишда васийликка олинганларни Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда бошқа «Мурувват» интернат уйларига ўтказиш таъминланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
5. «Мурувват» интернат уйлари эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида ташкил этилади. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида интернат уйлар ташкил этишнинг иложи бўлмаган ҳолларда эркаклар ва аёлларни битта интернат уйда, лекин алоҳида корпусларда жойлаштиришга йўл қўйилади.
6. «Мурувват» интернат уйларида даволаш-меҳнат ва фаоллаштирувчи терапияни амалга ошириш учун даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналари, шунингдек, агар «Мурувват» интернат уйлари қишлоқ жойларда жойлашган бўлса — зарур анжомларга, асбоб-ускуналарга ва транспортга эга бўлган ёрдамчи хўжалик ташкил этилади.
7. «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши режимларга риоя қилиш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан назорат соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
9. «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
10. «Мурувват» интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя этган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
11. «Мурувват» интернат уйлари давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;
васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда уларни ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;
васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ ҳуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ ҳуружларига, эпилептик статусга, номозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва ҳулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
«Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.
16. «Мурувват» интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади.
«Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг хаққонийлиги юзасидан масъулият тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларига юкланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича давлат органи вакили томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни «Мурувват» интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
васийликка олинаётганни «Мурувват» интернат уйига расмийлаштириш тўғрисида ариза бераётган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий паспортининг нусхаси;
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;
белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.
18. «Мурувват» интернат уйларига қабул қилинаётган ҳар бир шахс учун шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 17-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
19. Васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатишни, уларни парваришлашни яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий меҳнат реабилитацияси бўйича тадбирларни амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин - тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳишига мувофиқ ҳолда алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.
191. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади) сақланаётган мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган шахслар «Мурувват» интернат уйларига жойлаширилади.
«Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш белгиланган тартибда реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(191-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
192. Реабилитация марказларидан «Мурувват» интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида белгиланган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.
193. Реабилитация марказларида сақланаётганларни «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;
белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси.
194. Реабилитация марказларида «Мурувват» интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 193-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
«Мурувват» интернат уйларига жойлаштирилаётганларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун «Мурувват» интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади.
(III1-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 597-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/597/1600-сон)
20. «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
21. «Мурувват» интернат уйларидаги васийликка олинганлар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланади:
узоқ қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш;
бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа буюмлар ва тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш.
Эҳтиёж бўлганда, васийликка олинганлар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.
22. Васийликка олинганлар соғлиқни сақлаш органлари мансабдор шахсларининг, «Мурувват» интернат уйлари раҳбарлари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
23. Васийликка олинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш «Мурувват» интернат уйларининг штатдаги тиббий ходимлари томонидан, зарур ҳолларда эса — тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.
Васийликка олинганнинг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этганда маъмурият бу ҳақда унинг қариндошлари, танишлари ва дўстларини зудлик билан хабардор қилади.
24. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар «Мурувват» интернат уйларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг хайрия эҳсонлари ҳисобига амалга оширилади.
25. Васийликка олинганнинг «Мурувват» интернат уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат «Мурувват» интернат уйи раҳбариятининг рухсати билан амалга оширилади.
Васийликка олинган ўзбошимчалик билан «Мурувват» интернат уйи ташқарисига чиққан тақдирда маъмурият ушбу ҳолат қайд этилган вақтдан бошлаб зудлик билан бу ҳақда ички ишлар органларига, соғлиқни сақлаш органларига хабар қилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
26. Васийликка олинганларнинг «Мурувват» интернат уйларидан вақтинчалик кетишига, врачнинг кетиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосасини ҳисобга олган ҳолда, кўпи билан 1 ой муддатга рухсат берилиши мумкин. Бунинг учун директорнинг розилиги билан, қариндошлари ва бошқа шахсларнинг ёзма мажбурияти мавжуд бўлиши керак.
27. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
28. Қариндошлар васийликка олинганлар билан бирор-бир чекланишсиз, лекин бошқа васийликка олинганларга зарар етказмасдан кўришиб туриш, шунингдек «Мурувват» интернат уйларининг тиббий-ижтимоий фаолияти, васийликка олинганнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясининг бориши билан танишиш ҳуқуқига эга.
29. «Мурувват» интернат уйларида яшовчи васийликка олинганлар маъмурият рухсати билан ўзларига тегишли буюмлардан фойдаланишлари мумкин.
30. Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ҳар чоракда «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
турар жой майдони, яшаш учун маблағлар ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда шахснинг шахсан аризасига биноан ёки васийликка олинганни таъминлаш ва зарур даражада парваришлашга қодир бўлган қариндошларининг илтимосига кўра, шунингдек, навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда III гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (меҳнат бўйича тавсиялар мавжуд бўлганда) амалга оширилади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Маълумотномаларни бериш тартиби ва шакллари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
33. «Мурувват» интернат уйидан кетишда васийликка олинганларга мавсум бўйича уларга биркитилган кийим-бош, ички кийимлар, пойафзаллар берилади, шунингдек унинг «Мурувват» интернат уйида сақланаётган шахсий буюмлари қайтариб берилади.
34. «Мурувват» интернат уйи директори васийликка олинганларни «Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом ва «Мурувват» интернат уйи устави талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
35. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамни амалга ошириш мақсадида «Мурувват» интернат уйларида тиббий-психологик комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади. Комиссия «Мурувват» интернат уйининг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби «Мурувват» интернат уйи директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига мажбурий тартибда комиссияни бошқарадиган «Мурувват» интернат уйининг директори, «Мурувват» интернат уйи директорининг тиббий бўлим бўйича ўринбосарлари, врач-психиатр киради.
васийликка олинганларнинг ота-онаси (қариндошлари) ёки уларнинг ўрнини босувчилар билан маслаҳат ва реабилитация ишларини бажаради.
ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш йўналишлари бўйича иш олиб борадилар.
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
39. Тиббий хизмат кўрсатиш «Мурувват» интернат уйларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) васийликка олинганларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар. «Мурувват» интернат уйларида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
40. «Мурувват» интернат уйларида психологик таъминот Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
41. «Мурувват» интернат уйларининг маъмурияти «Мурувват» интернат уйлари мутахассис ходимларининг касбий маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;
44. «Мурувват» интернат уйлари ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари, ушбу Низом, шунингдек «Мурувват» интернат уйлари уставлари билан белгиланади.
45. «Мурувват» интернат уйларини бошқариш демократия, ошкоралик тамойиллари бўйича ва «Мурувват» интернат уйи жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.
46. «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганларни таъминлашнинг махсус шарт-шароитлари таъминланади, улар қуйидагиларни назарда тутади:
васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;
васийликка олинганларни, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам — бутун сутка давомида назорат қилиш.
47. «Мурувват» интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
48. «Мурувват» интернат уйи директори бу ердаги тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг аҳволи учун тўлиқ жавоб беради.
«Мурувват» интернат уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
қонун ҳужжатларида ва «Мурувват» интернат уйи уставида белгиланган тартибда «Мурувват» интернат уйи мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида «Мурувват» интернат уйининг барча ходимлари ва васийликка олинганлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
тегишли органларга кўриб чиқиш учун «Мурувват» интернат уйининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва «Мурувват» интернат уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
тегишли буйруқ чиқариш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини амалга оширади.
50. «Мурувват» интернат уйларининг хоналари техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
51. «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
52. «Мурувват» интернат уйлари белгиланган тартибда тегишли молия органларида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
53. Бунда «Мурувват» интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
54. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
55. «Мурувват» интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
56. «Мурувват» интернат уйларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда молия органлари томонидан амалга оширилади.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда «Мурувват» болалар интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
2. «Мурувват» болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар (кейинги ўринларда васийликка олинувчилар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
3. «Мурувват» болалар интернат уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
4. «Мурувват» болалар интернат уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси томонидан, белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. «Мурувват» болалар интернат уйларини тугатишда васийликка олинганларни Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда бошқа «Мурувват» болалар интернат уйларига ўтказиш таъминланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
«Мурувват» болалар интернат уйлари ҳузурида тасдиқланган койка фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.
«Мурувват» болалар интернат уйларида бўш ўринлар мавжудлиги тўғрисидаги ахборот «Мурувват» болалар интернат уйларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек уларнинг маъмурий биносида кўринарли жойлардаги стендларда ёки бошқа техник воситаларда эълон жойлаштириш йўли билан манфаатдор шахслар, шу жумладан ота-оналар, фарзандликка олувчи, ҳомий ёки васий эътиборига етказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
5. «Мурувват» болалар интернат уйлари уставлари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
6. «Мурувват» болалар интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
7. «Мурувват» болалар интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, мажбурий риоя этган ҳолда, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
8. «Мурувват» болалар интернат уйлари давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;
васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда уларни ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;
санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий, шунингдек васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ўргатишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ўқув дастури доирасида уларни таълим ва меҳнат кўникмаларига ўқитиш;
оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногиронлиги бўлган болаларга кундузги парвариш қилиш гуруҳларида комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
васийликка олинганларга ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, тарбия-таълим ишларининг замонавий шакллари ва методларини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш.
10. «Мурувват» болалар интернат уйларига ташҳислари қуйидагича бўлган васийликка олинадиганлар қабул қилинади:
болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажлиги;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ ҳуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ ҳуружларига, эпилептик статусга, номозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва ҳулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар.
12. Қуйидагилар «Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилишга қарши умумий кўрсаткичлар ҳисобланади:
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
«Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.
13. «Мурувват» болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек, биттасидан иккинчисига ўтказиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни «Мурувват» болалар интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси, кундузги парваришлаш гуруҳига эга — «Мурувват» болалар интернат уйи директори номига аризаси;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
«Мурувват» болалар интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси (16 ёшдан катта шахслар учун — паспортининг нусхаси);
васийликка олинаётганни «Мурувват» болалар интернат уйига расмийлаштириш тўғрисида ариза бераётган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий паспортининг нусхаси;
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
141. Ногирон болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилишда ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори ўртасида беғараз шартнома тузилади, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади.
(141-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
«Мурувват» болалар интернат уйлари мутахассислари томонидан кундузги парваришлаш гуруҳи негизида ўтказиладиган тадбирлар;
ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар ёки ҳомийлар томонидан уй шароитларида ўтказиладиган тадбирлар.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарорига асосан билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
15. «Мурувват» болалар интернат уйларига юборилаётган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:
ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар тўғрисидаги маълумотлар (ота-онаси паспортларининг ёки уларнинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаси, суднинг ҳукмлари ёки қарорлари, ота-онасининг узоқ давом этган касаллиги тўғрисидаги маълумотнома ва ота-онасининг йўқлигини ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялашга иложи йўқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
васийликка олинганнинг ота-онасидан кейин қолган мол-мулкининг (агар бор бўлса) рўйхати, рўйхатда унинг қаердалиги, уни сақлаш учун кўрилган чора-тадбирлар ва унинг сақланиши учун жавоб берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
васийликка олинганга биркитилган уй-жой майдони тўғрисидаги ҳужжатлар (ордер, уй дафтари, уй-жой режаси нусхаси, туман (шаҳар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг уй-жой эгаси ва унинг хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
суднинг васийликка олинган фойдасига алиментлар ундириш тўғрисидаги қарори нусхаси, агар бор бўлса — омонат дафтарчаси.
16. «Мурувват» болалар интернат уйларининг васийликка олинганлари, жинси, жисмоний ҳолати, ақлий заифлик даражаси, шунингдек ёши ҳисобга олинган ҳолда, қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
ётадиганлар гуруҳлари (ёши ва жинсидан қатъи назар, ҳаракатланиш функцияси кучли бузилган, ўзгалар парваришига муҳтож болалар);
эмакловчилар гуруҳлари (ёши ва жинсидан қатъи назар, ҳаракатланиш функцияси чекланган, ўзгалар парваришига муҳтож болалар);
10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ва 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар учун алоҳида-алоҳида гуруҳлар.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
17. Бундан ташқари, «Мурувват» болалар интернат уйларидаги барча васийликка олинганлар, меҳнат кўникмаларини эгаллаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интеллектуал ривожланишига мувофиқ равишда тарбиялаш гуруҳларига бўлинади.
18. Якка тартибдаги дастур бўйича гуруҳлардаги васийликка олинганларни ҳар бир боланинг имконияти ва эҳтиёжларига қараб белгилаш фақат халқ таълими органлари ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси асосида амалга оширилади.
19. «Мурувват» болалар интернат уйларида васийликка олинганларни тиббий-ижтимоий таъминлаш, тарбиялаш, ўқитиш, меҳнат кўникмаларига ўргатиш тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
Кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилинган ногиронлиги бўлган болалар тўлиқ давлат таъминотида бўлмайди, шу сабабли уларга тайинланган пенсия ва нафақалар тўлиқ ҳажмда тўланади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
20. «Мурувват» болалар интернат уйларидаги васийликка олинганлар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланади:
узоқ қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш;
бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа буюмлар ва тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш.
Эҳтиёж бўлганда, васийликка олинганлар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.
201. Ногиронлиги бўлган болаларни кундузи парваришлаш ҳафтасига беш марта (душанба-жума кунлари) соат 9 дан 17 гача амалга оширилади.
(201-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Васийликка олинганларнинг кундузги парваришлаш гуруҳида бўлиши ички тартиб-қоидалар билан тартибга солинади ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори томонидан тасдиқланади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарорига асосан билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
21. Ота-оналар, васийлар ёки ҳомийлар соғлиқни сақлаш органлари мансабдор шахсларининг, «Мурувват» болалар интернат уйлари раҳбарлари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
22. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш «Мурувват» болалар интернат уйларининг штатдаги тиббий ходимлари томонидан, зарур ҳолларда эса — тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.
Васийликка олинганнинг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этганда маъмурият бу ҳақда унинг ота-онасини ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларни, васийларини, қариндошларини, улар бўлмаганда эса — васийликка олинганнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини зудлик билан хабардор қилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вафот этган тақдирда васийликка олинганлар физиологик имкониятларига ва соғлиғининг ҳолатига мувофиқ, уларни дафн этишда қатнашиш, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар оғир касалланганда эса — уларни бориб кўриш ҳуқуқига эга. Йўл харажатлари «Мурувват» болалар интернат уйлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
23. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар «Мурувват» болалар интернат уйларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг хайрия эҳсонлари ҳисобига амалга оширилади.
24. Васийликка олинганнинг «Мурувват» болалар интернат уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат директорнинг рухсати билан, ходимларнинг ёки ота-онанинг ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ҳамроҳлигида амалга оширилади.
Васийликка олинган ўзбошимчалик билан «Мурувват» болалар интернат уйлари ташқарисига чиққан тақдирда маъмурият зудлик билан бу ҳақда унинг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, васийликка олинганнинг яшаш ва борадиган жойидаги ички ишлар органларига, соғлиқни сақлаш органларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар қилади ҳамда биргаликда уни топиш ва қайтариб олиб келиш чора-тадбирларини кўради.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
25. Васийликка олинганларнинг «Мурувват» болалар интернат уйларидан вақтинчалик кетишига, врачнинг кетиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосасини ҳисобга олган ҳолда, кўпи билан 1 ой муддатга рухсат берилиши мумкин. Бунинг учун директорнинг розилиги билан, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, қариндошлари ёхуд бошқа шахсларнинг ёзма мажбурияти мавжуд бўлиши керак.
26. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ҳамда юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» болалар интернат уйлари учун овқатланиш нормаларига мувофиқ уч марта овқатлантириш билан таъминланадилар.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
27. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар васийликка олинганлар билан бирор-бир чеклашларсиз кўришиб туриш, «Мурувват» болалар интернат уйларининг тиббий-ижтимоий фаолияти, фарзандларининг тиббий-ижтимоий реабилитациясининг бориши билан танишиш ҳуқуқига эга.
28. Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ҳар чоракда «Мурувват» болалар интернат уйларининг васийликка олинганлари ва кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногиронлиги бўлган болалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этадилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
29. Васийликка олинган 18 ёшга тўлганда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда «Мурувват» интернат уйига ўтказилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Меҳнат кўникмалари олишган васийликка олинганлар тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг ногиронликнинг III гуруҳини белгилаш тўғрисидаги хулосаси асосида (меҳнат тавсиялари мавжуд бўлган тақдирда) ота-онаси (васийлари) ҳузурида доимий яшаш учун рўйхатдан чиқарилади, етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жойлар билан таъминланадилар.
30. «Мурувват» болалар интернат уйларидан чиқаришда васийликка олинганларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки ногиронлиги бўлган болага (болалар уйларида тарбияланаётган болалардан ташқари) ижтимоий нафақа тўлаш тўғрисидаги гувоҳнома — мавжуд бўлганда;
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Маълумотномаларни бериш тартиби ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.
(30-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
«Мурувват» болалар интернат уйларининг васийликка олинганларини рўйхатдан чиқаришда (мавжуд бўлса) унинг мол-мулкка, пул маблағларига (илгари у ёки унинг ота-онаси эгаллаган) уй-жой майдонига ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчаси ҳамда бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.
31. «Мурувват» болалар интернат уйи директори васийликка олинганларни «Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом ва «Мурувват» болалар интернат уйи устави талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
32. Васийликка олинганларни таъминлаш, тарбиялаш ва ўқитиш тартиби уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Маиший шарт-шароитлар реабилитация жараёнига кўмаклашиши, васийликка олингандаги эмоционал зўриқишни йўқотиш учун шароитлар яратиши керак.
33. Васийликка олинганларни ўқитишнинг махсус дастури бўйича ҳаётий кўникмаларга ўргатиш «Мурувват» болалар интернат уйи тарбиячилари томонидан, зарурат бўлганда эса, ихтисослаштирилган таълим муассасалари, шунингдек соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар педагогларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.
34. Таълимнинг ҳар бир босқичида ўқитиш ёши ва давомийлиги тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан белгиланади. Ҳар бир босқичдаги ўқитишнинг давомийлиги тўғрисидаги қарор «Мурувват» болалар интернат уйларининг тиббий-психологик-педагогик комиссияси томонидан қабул қилинади.
35. Васийликка олинганларнинг тарбия-таълим жараёни якка тартибдаги махсус дастурлар бўйича, уларнинг ривожланишидаги нуқсонларга мувофиқ равишда ташкил этилади.
36. Тиббий-педагогик асослаш билан таъминланган кун тартиб-қоидалари таълим, меҳнат, ҳордиқ ва турли тадбирларни уйғунлаштирган ҳолда амалга оширилади, ногиронлиги бўлган болалар ҳаёт фаолиятини чеклаш даражасини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Васийликка олинганларнинг меҳнат тарбияси ўқитишни меҳнат кўникмаларига эга бўлиш билан уйғунлаштириш асосида ушбу «Мурувват» болалар интернат уйининг тиббий-реабилитация комиссияси томонидан тузилган ногиронлиги бўлган болани ривожлантириш ва реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурига мувофиқ, тиббий кўрсаткичлар ва педагогик тавсияларни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилади.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
37. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик ёрдамни амалга ошириш мақсадида «Мурувват» болалар интернат уйларида тиббий-психологик-педагогик комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади. Комиссия «Мурувват» болалар интернат уйининг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби «Мурувват» болалар интернат уйи директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига комиссияни бошқарадиган «Мурувват» болалар интернат уйининг директори, «Мурувват» болалар интернат уйи директорининг тиббий бўлим бўйича ва ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари, врач-психиатр, врач-педиатр киради.
«Мурувват» болалар интернат уйининг тарбиячилари, педагоглари, маъмурияти ва бошқа ходимлари билан психологик-профилактика, маслаҳат, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб боради;
васийликка олинганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар билан маслаҳат ва реабилитация ишларини бажаради.
васийликка олинганларнинг «Мурувват» болалар интернат уйидаги ҳаётга мослашиш учун зарур бўладиган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш;
васийликка олинганларни ривожлантиришнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;
васийликка олинганларни ривожлантириш ва реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш йўналишлари бўйича иш олиб борадилар.
40. «Мурувват» болалар интернат уйларига ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
41. Тиббий хизмат кўрсатиш «Мурувват» болалар интернат уйларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) васийликка олинганларнинг соғлиғи, жисмоний ривожланиши, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар. «Мурувват» болалар интернат уйларида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
42. «Мурувват» болалар интернат уйларида психологик таъминот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
43. «Мурувват» болалар интернат уйларининг маъмурияти «Мурувват» болалар интернат уйлари мутахассис ходимларининг касбий маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;
46. «Мурувват» болалар интернат уйлари ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари, ушбу Низом, шунингдек «Мурувват» болалар интернат уйи устави билан белгиланади.
47. «Мурувват» болалар интернат уйларини бошқариш демократия, ошкоралик тамойиллари бўйича ва «Мурувват» болалар интернат уйи жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.
48. «Мурувват» болалар интернат уйларида васийликка олинганларни таъминлашнинг махсус шарт-шароитлари таъминланади, улар қуйидагиларни назарда тутади:
васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;
васийликка олинганларни, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам — бутун сутка давомида назорат қилиш.
49. «Мурувват» болалар интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
50. «Мурувват» болалар интернат уйи директори бу ердаги тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг аҳволи учун тўлиқ жавоб беради.
«Мурувват» болалар интернат уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
қонун ҳужжатларида ва «Мурувват» болалар интернат уйи уставида белгиланган тартибда «Мурувват» болалар интернат уйи мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида «Мурувват» болалар интернат уйининг барча ходимлари ва васийликка олинганлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
тегишли органларга кўриб чиқиш учун «Мурувват» болалар интернат уйининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни, тарбия ва таълим ишларини такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва «Мурувват» болалар интернат уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
тегишли буйруқ чиқариш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини амалга оширади.
52. «Мурувват» болалар интернат уйларининг хоналари техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
53. «Мурувват» болалар интернат уйлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
54. «Мурувват» болалар интернат уйлари белгиланган тартибда тегишли молия органларида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Бунда «Мурувват» болалар интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий.
(55-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
56. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
57. «Мурувват» болалар интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
58. «Мурувват» болалар интернат уйларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларини (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
2. Санаторийлар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларини (кейинги ўринларда дам олувчилар деб аталади) соғломлаштириш ва уларнинг дам олиши учун мўлжалланган давлат даволаш-профилактика муассасалари ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
3. Санаторийлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қиладилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
4. Санаторийлар, республика санаторийларидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. Республика санаторийлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Санаторийларнинг, шу жумладан республика санаторийларининг уставлари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
5. Санаторийлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
6. Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни бепул санаторий-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
7. Санаторийлар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмасида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
даволаш-реабилитация хизматлари кўрсатишга замонавий ёндашувларни жорий этиш ва уларнинг халқаро даражасини таъминлаш йўли билан тиббиёт фани ва амалиётининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда дам олувчиларни тўлақонли санаторий-курортда даволаш, соғломлаштириш ва уларнинг дам олишини ташкил этиш;
моддий ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, дам олувчилар учун энг юқори даражада соғломлаштирувчи натижани таъминлаш имконини берадиган санаторийлар фаолият кўрсатиши даражасига эришиш.
дам олувчиларнинг ўз соғлиғи ҳолатидан хабардорлигини, касалликлар юзага келиши таваккалчилиги омиллари мавжудлигини, уларни бартараф этиш усулларини ва организмнинг физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тикловчи тиббиётнинг замонавий тиббий технологияларига асосланадиган касалликлар профилактикасини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлайди, дам олувчиларни ўзини ўзи назорат қилиш усулларига ўқитади;
дам олувчиларга замонавий тиббиёт аппаратлари, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозланган даволаш, диагностика, физиотерапевтик, муолажа хоналари ва бошқа хоналарни тақдим этади;
соғлиқни тузатишнинг комплекс автоматлаштирилган усуллари негизида тикловчи тиббиётнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
дам олувчиларни оқилона ва мувозанатли овқат билан таъминлайди, дам олувчиларнинг тиббий кўрсаткичлар бўйича парҳезли овқатланишини ташкил этади;
жисмоний тарбия ва спорт билан физиологик асосланган машғулот олиб бориш, дам олувчиларда жисмоний юкламага мойиллик ва мослашиш даражасини босқичма-босқич ошириш учун шарт-шароитлар яратади, мақбул ҳаракатланиш фаоллиги кўникмаларини сингдиради;
зарарли одатлардан воз кечишни ҳамда бехатар хулқ-атвор ҳақидаги билимлар, кўникмалар ва андозалар шакллантирилишини тақозо этадиган муҳит, соғлом турмуш тарзининг руҳий доминантлари яратилишини таъминлайди;
киши соғлом турмуш тарзига риоя қилганда организмнинг функционал резервлари кўрсаткичлари динамикасини акс эттириш мақсадида дам олувчининг соғлиғи «паспорти»ни шакллантириш ва юритишни ташкил этади;
дам олувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилишга, уларни эстетик камолга етказишга йўналтирилган турли маданий-кўнгилочар тадбирлар тизимини ишлаб чиқади;
мусиқий, рақсли, кўнгилочар дастурлар ўтказилишини, томоша тадбирларига боришни, Ўзбекистон Республикасидаги тарихий объектларга ва бошқа объектларга экскурсияларни ташкил этади;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига ўзгартиришлар киритади, санаторийлар шароитида соғломлаштириш бўйича тадбирлар турлари, шакллари, муддатлари ва ҳажмини белгилайди;
(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
дам олувчилар орасида касалланиш ҳолати ва сабабларини ўрганади, даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар профилактикаси ва уларни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда соғлиқни сақлаш органларига соғломлаштириш ва касалликлар профилактикасининг долзарб масалалари бўйича ахборот тақдим этади;
(9-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
даволаш-профилактика муассасалари, тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари билан биргаликда семинарлар, конференциялар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
(9-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
қонун ҳужжатларига мувофиқ ва сметада назарда тутилган маблағлар доирасида хўжалик фаолиятини, санаторийларнинг капитал қўйилмалари бўйича жорий сарфлар ва харажатларни амалга оширади;
бинолар, иншоотлар, муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, асбоб-ускуналар ва анжомларга эга бўлган бошқа объектларни жорий сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашни, шунингдек ходимларнинг санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини, бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилишини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
дам олувчилар ва санаторийларга келувчиларга телефон алоқаси хизматлари, маиший хизматлар кўрсатади;
йилнинг ҳар чорагида санаторийларнинг фаолияти, соғломлаштиришнинг моддий-техника базаси тўғрисидаги ҳисоботни Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этади;
(9-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
10. Тиббиёт ходимлари таркибини тайёрлаш тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига мувофиқ амалга оширилади.
12. Санаторийларнинг асосий фондларини қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек мукаммал ва жорий таъмирлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. Дам олувчиларни озиқ-овқат ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
даволаш-профилактика муассасалари, соғлиқни сақлаш органларидан санаторийларнинг ишлари учун зарур бўлган, шу жумладан дам олувчиларнинг касалликлари хусусияти ва кечиши тўғрисидаги маълумотларни олиш;
даволаш-профилактика муассасаларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш масалалари бўйича тавсиялар бериш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига санаторийларнинг ишларини яхшилаш, дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
15. Санаторийлар ходимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, шу жумладан амалга ошириладиган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари сифати учун жавоб беради.
16. Даволаш-соғломлаштириш муолажаларини ташкил этиш, амалга ошириладиган даволаш ва соғломлаштириш тадбирларининг сифати ва асосланганлиги юзасидан назорат қилиш санаторийларнинг бош врачлари томонидан амалга оширилади.
17. Санаторийга ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бош врач томонидан амалга оширилади.
18. Тиббий хизмат кўрсатиш ва соғломлаштириш санаторийларнинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан биргаликда) дам олувчиларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
19. Санаторийларнинг маъмуриятлари санаторийлар ходимларининг касб маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши учун жавоб берадилар.
ушбу Низом талабларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишга, касб одоб-ахлоқига қатъий амал қилишга;
дам олувчиларга тиббий-соғломлаштириш ёрдамининг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатувнинг юқори самарадорлигини таъминлашга;
21. Санаторийлар ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида, ушбу Низомда, шунингдек санаторий уставида белгиланади.
22. Бош врач санаторийга бевосита раҳбарлик қилади. Бош врач лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
23. Санаторийнинг бош врачи лавозимига олий тиббий маълумотга, ўз мутахассислиги бўйича ёки раҳбарлик лавозимларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган врач тайинланади.
24. Бош врач санаторий фаолиятини ташкил этади ва унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради.
санаторийнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади ва санаторийга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил этади;
санаторий фаолияти масалалари бўйича санаторийнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради, ходимларни ишга қабул қилади ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилади, ходимларни рағбатлантириш чораларини қўллайди;
санаторий иш тартиби ва режимини, ходимларнинг лавозим мажбуриятларини белгилайди ва мажбуриятлар муваффақиятли бажарилиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
ходимлар томонидан молия ва меҳнат интизомига, ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;
санаторийнинг мулкий комплекси, моддий ва молиявий ресурслари, асбоб-ускуналари, анжомлари, бошқа моддий бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланишни, уларнинг сақланишини таъминлайди;
дам олувчиларнинг мурожаатлари жадал ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, қонун ҳужжатларига мувофиқ муносабат билдиришнинг зарур чоралари кўрилишини ва ариза берувчиларнинг улардан ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлайди;
санаторийлар фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги ва унинг ишлари рентабеллигига эришиш учун шахсан жавоб беради.
26. Санаторийлар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
27. Санаторийлар белгиланган тартибда тегишли молия органларида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
29. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
31. Санаторийларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини (кейинги ўринларда пансионат деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
2. Пансионат Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган қариндошлар ёки бошқа шахсларга эга бўлмаган ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийлари (кейинги ўринларда васийликка олинганлар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаси ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
3. Пансионат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
4. Пансионат Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигитомонидан белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. Пансионатни тугатишда васийликка олинганларнинг Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланган тартибда «Саховат» интернат уйларига ўтказилиши таъминланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
6. Пансионат фаолиятини мувофиқлаштириш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
7. Пансионатдаги ўринлар сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя қилинган ҳолда, Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишиб, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
8. Пансионат давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмасида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;
васийликка олинганларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминлаш.
васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;
васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, кресло-аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 мартдаги 187-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 09/20/187/0379-сон)
11. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийлари қабул қилинади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
Бўш жойлар мавжуд бўлган тақдирда пансионатга ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийларидан ташқари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар ҳам қабул қилиниши мумкин.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 мартдаги 187-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 09/20/187/0379-сон)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
Пансионатга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма топилган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.
14. Пансионатга қабул қилиш, шунингдек ундан кўчириш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тегишли комиссиясининг қарорига мувофиқ пансионатнинг директори буйруғи асосида амалга оширилади.
Пансионатга расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимига юкланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
пансионатда расмийлаштириладиган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган ариза;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
Пансионатга расмийлаштирилаётган ногирон бўлган тақдирда белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси ҳам тақдим этилади.
16. Пансионатга қабул қилинаётган ҳар бир шахс учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юритилади, унга ушбу Низомнинг 15-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
17. Пансионатда яшовчиларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларни парвариш қилиш ва ижтимоий-меҳнат реабилитацияси тадбирларини амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин-тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳишига мувофиқ алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.
18. Пансионатда васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
узоқ қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар олиш, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш;
бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, ашёвий таъминлашнинг бошқа буюмларини ва тасдиқланган меъёрлар бўйича юмшоқ анжомлар олиш.
Эҳтиёж бўлганда васийликка олинганлар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.
20. Васийликка олинганлар соғлиқни сақлаш органлари мансабдор шахсларининг, пансионат раҳбарлари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
21. Васийликка олинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пансионатнинг штатдаги тиббиёт ходимлари томонидан, зарур ҳолларда эса тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.
Васийликка олинганнинг соғлиғи ҳолати ёмонлашганда ёки у вафот этганда маъмурият бу ҳақда унинг қариндошларини, танишлари ва дўстларини зудлик билан хабардор қилади.
22. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар пансионатнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг хайрия эҳсонлари ҳисобига амалга оширилади.
23. Васийликка олинганнинг пансионат ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат пансионат раҳбариятининг рухсати билан амалга оширилади.
Васийликка олинган ўзбошимчалик билан пансионат ташқарисига чиққан тақдирда маъмурият зудлик билан бу ҳақда ички ишлар органларига, соғлиқни сақлаш органларига хабар қилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
25. Васийликка олинганларни овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
26. Пансионат йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига васийликка олинганлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
турар жой майдони, яшаш учун маблағлар ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда ёки васийликка олинганни таъминлаш ва зарур даражада парвариш қилиш имкониятига эга бўлган қариндошларнинг илтимосига кўра, шунингдек навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда III гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (меҳнат бўйича тавсиялар мавжуд бўлганда) амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Маълумотномаларни бериш тартиби ва шакллари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
29. Пансионат директори васийликка олинганларни пансионатга қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
30. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамни амалга ошириш мақсадида пансионатда тиббий-психологик комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади. Комиссия пансионатнинг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби пансионат директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Комиссия таркибига комиссияни бошқарадиган пансионатнинг директори, пансионат директорининг тиббий бўлим бўйича ўринбосари, врач-психиатр киритилади.
33. Тиббий хизмат кўрсатиш пансионатнинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) васийликка олинганларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар. Пансионатда даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
34. Пансионатда психологик таъминот Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
35. Пансионат маъмурияти пансионат мутахассис ходимларининг касб маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.
ушбу Низом меъёрларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилиш, касб одоб-ахлоқига қатъий амал қилиш;
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;
37. Пансионат ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари, шунингдек ушбу Низом билан белгиланади.
38. Пансионатни бошқариш демократия, ошкоралик тамойиллари бўйича ва пансионат жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.
39. Пансионатнинг маъмурияти пансионатда яшайдиган васийликка олинганлар томонидан жамоатчилик асосида ҳамда пансионат директори томонидан тасдиқланадиган амалдаги низомлар асосида ташкил этиладиган маданий-маиший комиссия, жамоатчилик кенгаши ёрдамида маиший ва маданий хизматларни ташкил қилади.
40. Пансионатда васийликка олинганларни таъминлашнинг махсус шарт-шароитлари таъминланади, улар қуйидагиларни назарда тутади:
васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;
васийликка олинганларни, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам — бутун сутка давомида назорат қилиш.
41. Пансионатга бевосита раҳбарликни тегишли олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда билан келишилган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/729/3688-сон)
пансионат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
қонун ҳужжатларида ва пансионат уставида белгиланган тартибда пансионат мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида пансионатнинг барча ходимлари ва васийликка олинганлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
пансионатнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва пансионат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича тегишли органларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
тегишли буйруқ чиқариш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини амалга оширади.
44. Пансионатнинг биноси техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
45. Пансионат фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
46. Пансионат белгиланган тартибда тегишли молия органларида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Бунда пансионатга ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади.
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
48. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 486-модда)
50. Пансионатнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли қарорига асосан 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 432-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2018 й., 09/18/725/1874-сон)