«Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 17-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда қабристонларни яхши сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабрлар устига ёдгорлик тошларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1986 йил 22 октябрдаги 515-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 10-сон, 44-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда қабристонларни яхши сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабрлар устига ёдгорлик тошларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1987 йил 14 июлдаги 291-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 7-сон, 41-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 15-банди.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этиш жойлари (кейинги ўринларда қабристон деб аталади) ва қабр усти ёдгорликлари иншоотларини сақлаш, улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қабристонларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш минтақаларнинг маҳаллий аҳолиси, шунингдек бошқа миллатлар ва халқларнинг мавжуд анъаналари, урф-одатлари ва удумларига мувофиқ амалга оширилади.
3. Диний ташкилотлар билан келишиб ҳар бир диний конфессия учун участкаларнинг чегараларини қатъиян чегаралаган ҳолда комплекс, кўп конфессияли қабристонларни очишга ва улардан фойдаланишга йўл қўйилади.
4. Қабристонларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш экологик меъёрлар, санитария, шаҳарсозлик ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
5. Қабрлар, сағаналар, шунингдек дафн этишни амалга оширишга мўлжалланган бошқа бинолар ва иншоотларни барпо этиш учун экологик меъёрларга, санитария, шаҳарсозлик ва бошқа меъёрлар ҳамда қоидаларга мувофиқ ажратилган ер участкалари қабристонлар ҳисобланади. Қабристонлар моддий маданий мерос объектлари жумласига киритилиши мумкин.
6. Қабристонлар туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлади, уларга қабристонларни зарур даражада сақлаш ва ободонлаштириш мажбурияти юкланади.
Қабристонларни ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дафн этиш хизматлари кўрсатиш бўйича бевосита фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таъсис этадиган шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳар бир қабристон қонунчиликка мувофиқ белгиланган меъёрлар бўйича тегишли ходимларга эга бўлиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур даражада сақлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, харажатларнинг алоҳида моддаси бўйича маблағлар ажратилади. Бунда гўр қазиш ва маросим хизматлари бўйича ишчиларга эга бўлиш кўрсатилган пулли хизматлар учун аҳолидан тушган маблағлар ҳисобидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Шунингдек, қабристонларни сақлаш ва ободонлаштиришда юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонларидан фойдаланилади.
Қабристонларни ободонлаштириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида ҳашар йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
маъмурий ва бошқа бинолар, йўллар, хиёбонлар, тарихий ва мемориал қабрлар, жамоат ҳожатхоналари ва бошқа объектларнинг жойлашиши белгиланган ҳолда қабристоннинг схематик тархи;
манзиллари ва алоқа боғлаш телефонлари кўрсатилган ҳолда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармаси), қабристон маъмурияти тўғрисидаги маълумотлар.
10. Қабристонлар ҳар куни зиёратлар ва дафнлар учун очиқ бўлиши керак. Қабристонларни очиш ва ёпиш вақти, уларнинг диний конфессия ва маҳаллий анъаналарга мансублигига боғлиқ ҳолда, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаси (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармаси) томонидан белгиланади.
11. Қабристон ҳудудида жамоат тартиби ва сокинликни бузиш, маст-аласт, гиёҳвандлик ва бошқа хил кайфлар ҳолатида бўлиш, қабр усти ёдгорликларига ва яшил ўсимликларга шикаст етказиш, шунингдек қуруқ ўт, барг, шох-шабба ва дарахтларнинг шохчаларини ёқиш, мол ва бошқа уй ҳайвонларини боқиш, мевали кўчатлар ўтқазиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш тақиқланади.
12. Қабристонларда қабристон маъмурияти томонидан қабрларни рўйхатдан ўтказиш ва қабр усти ёдгорликларини рўйхатдан ўтказишнинг рақамланган ва ип билан тикилган дафтарлари, шунингдек ҳужжатлар тикиб қўйиладиган йиғмажилд юритилиши керак. Дафн этишни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган барча ҳужжатлар белгиланган тартибда тикилиши ва сақланиши керак.
13. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) ва қабристонларнинг маъмурияти қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қабристон ҳудудида зарур даражадаги тартибни таъминлаш ва мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларини қатъиян бажариш;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
бош хиёбон, асосий ва иккинчи даражали йўлларда тўсиқсиз юриш ва ўтиш имкониятини (қордан тозалаш, музни парчалаш, қум сепиш ва шу кабиларни) таъминлаш;
эскирган (қуриган) дарахтларнинг ағдарилиши ва қабр усти ёдгорликларини шикастлашига йўл қўймаслик учун уларнинг ўз вақтида кесилишини таъминлаш;
умумий фойдаланиш жойларини тоза сақлаш, хиёбонлар бўйлаб маиший чиқиндилар учун махсус яшик ва қутилар ўрнатиш, маиший чиқиндиларнинг қабристон ҳудудидан ўз вақтида олиб чиқилишини таъминлаш;
муҳандислик иншоотларининг зарур даражада ишлашини таъминлаш, ташқи тўсиқ, бино ва иншоотлар, йўллар, муҳандислик тармоқлари ва иншоотларининг жорий ва мукаммал таъмирланишини амалга ошириш ҳамда кўкаламзорлаштириш;
барча турдаги яшил ўсимликларни суғориш ва парваришлашни таъминлаш, уларни янгилаш, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш;
анжомларнинг (белкурак, паншаха, пақир, хокандоз, супурги, замбил ва ҳоказоларнинг) етарли миқдорда бўлишини ва уларнинг фуқароларга қабрларга қараш учун бепул (тилхат билан) берилишини таъминлаш;
қабристонда зарур даражадаги тартибни таъминлаш бўйича, шу жумладан умумхалқ ҳашари, хотирлаш кунлари ва бошқа тадбирларни ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин алоқада бўлиш;
хизматлар учун қатъиян белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартибига, ҳудудни кўкаламзорлаштириш учун дарахт ва буталарнинг турларини тўғри танлашга риоя этилишини назорат қилиш;
дафн этилганнинг қариндошларига эскириб кетган қабр усти ёдгорлиги тўғрисида ёзма хабар қилиш ва уни тузатишни талаб қилиш;
гўр қазувчи ишчилар ҳамда марҳумларни ювувчи ва кийинтирувчи ишчиларга санитария қоидаларини ҳамда диний ва маҳаллий анъаналарни ҳисобга олиб меъёрларни қатъиян бажарган ҳолда ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ўргатишни ташкил қилиш;
қабр усти ёдгорликларининг сақланишини таъминлаш, улар ўғирланган, бузилган, вайрон қилинган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ва ёдгорликларнинг эгаларини хабардор қилиш;
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, ёнғинга қарши шчитларни зарур миқдорда ёнғинга қарши анжомлар билан бутлаш;
қабристоннинг бутун ҳудудини ҳар йили камида икки марта ҳар томонлама супуриб-сидиришни амалга ошириш.
тегишли диний конфессия қабристонида вафот этган яқинлари ва қариндошларини дафн этиш учун бепул участка олиш;
санитария қоидалари ҳамда бошқа қоидалар ва меъёрларга зид бўлмаган диний маросимлар ва маҳаллий анъаналарга риоя этган ҳолда дафн этиш удумини бажариш;
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармаси) билан келишган ҳолда яқинлари ва қариндошларининг қабрларига қабр усти ёдгорликлари ўрнатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Янги қабристонларни барпо этиш ва ишлаб турганларини қайта қуриш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва диний ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, экологик экспертиза ва санитария-гигиена хулосаси мавжуд бўлса, мазкур Низомда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
16. Қабристонни барпо этишга фақат у экологик меъёрлар, санитария, шаҳарсозлик меъёрлари ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидалар билан мувофиқ равишда жиҳозлангандан кейингина рухсат берилади.
17. Қабристонни очишга тайёрлик туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тайинланган, таркибида барча манфаатдор давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларининг вакиллари иштирок этадиган давлат комиссиясининг далолатномаси билан расмийлаштирилади.
18. Қабристонлар бузиб ташланмайди ва доимий сув босиш, кўчкилар ҳамда бошқа табиий офатлар хавф солган тақдирда, белгиланган тартибда фақат туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органларининг қарорига биноан кўчирилиши мумкин. Бундай ҳолларда қабристонларни ёпиш амалга оширилади.
19. Агар муайян аҳоли пунктида тегишли диний конфессиянинг ишлаб турган бошқа қабристони бўлмаса, қабристонни ёпиш, белгиланган тартибда янги қабристон учун янги ер участкаси ажратилганидан кейин, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан амалга оширилади.
20. Қабристон ёпилгандан кейин ер қоплами, қабрлар зонасидаги барча қабр усти ёдгорликлари, ободонлаштириш элементлари, йўллар, тўсиқлар, бинолар ва иншоотлар, қабристон ёпилгунга қадар қабристондан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатувчи ходимларни (зарурат бўлганда) сақлаган ҳолда, тўлиқ дахлсиз қолади.
22. Қайта дафн этиш санитария қоидалари ва меъёрларига қатъиян риоя этган ҳолда амалга оширилиши керак.
23. Илгари қабристонлар жойлашган ҳудудлардан, улар кўчирилган пайтдан бошлаб йигирма йил ўтгандан кейин фойдаланишга рухсат берилади. Ушбу ҳолда мазкур ҳудудлардан фақат манзарали яшил ўсимликлар ўтқазиш учун фойдаланиш мумкин. Ушбу ҳудудларда бино ва иншоотлар қуриш тақиқланади.
24. Қабристонни ёпиш тўғрисидаги қарор мажбурий тартибда аҳоли пункти аҳолисининг эътиборига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали дарҳол етказилиши керак.
25. Дафн этишни амалга оширган фуқаролар ва ташкилотлар қабрлар ҳамда қабр усти ёдгорликларини зарур ҳолатда сақлаши шарт.
26. Алоҳида дафн этишга ажратилган участка доирасида, туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси (фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси) ва қабристон маъмурияти билан келишган ҳолда, узунлиги 1,5 метр, эни 1 метр ва баландлиги 0,5 метр (қабр устидаги тупроқ тепалиги баландлиги даражасида), ёзувлар учун вертикал плитанинг баландлиги 1 метргача бўлган ўлчамда қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш (қуриш)га йўл қўйилади (ер ости сувлари сатҳи юқори бўлган ер юзасида «сағана» кўринишида барпо этиладиган мусулмон қабрларидан ташқари).
Қабр атрофида металлдан ясалган ва бошқа тўсиқларни ўрнатиш (ўсимликлардан иборат яшил тўсиқлардан ташқари), қўшни қабрларнинг ҳудудларини ва бўш ер участкаларини эгаллаб оладиган қабр усти ёдгорликларини барпо этиш тақиқланади.
27. Қабр усти ёдгорликларини дафн этиш чоғида қилинган тупроқ кўтарма чўкканидан кейин, қисмларга ажратиш — йиғиш мумкинлигини назарда тутадиган зарур пойдеворлар барпо этган ҳолда ўрнатиш тавсия этилади.
28. Бюстлар, ҳайкалтарошлик ёдгорликлари ёки алоҳида архитектура шаклига эга бўлган иншоотларни ўрнатишга фақат лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори мавжуд бўлгандагина рухсат берилади.
29. Қабр усти ёдгорликларининг ўлчамлари ва жойлаштирилиши, шунингдек дарахт ва буталар ўтқазиш олдиндан қабристон маъмурияти билан келишилади.
30. Қабр усти ёдгорликларининг ўрнатилиши қабристон маъмурияти томонидан қабр усти ёдгорликларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилиб, унда қабрнинг сектори, участкаси, қатори ва рақами, дафн этилган кишининг фамилияси, исми-шарифи, ўрнатилган сана, ёдгорликнинг қисқача тавсифи, тайёрловчи, уни ўрнатган шахсларнинг манзил ва фамилиялари кўрсатилади.
31. Барча қабр усти ёдгорликлари уларни ўрнатган фуқаролар ва ташкилотларнинг мулки ҳисобланади. Қабристон маъмурияти ташаббуси билан қабр усти ёдгорликларини бузиб ташлашга йўл қўйилмайди, қабристон мазкур Низомнинг 18-бандига кўра ёпилаётган (кўчирилаётган), қариндошларнинг эскириб кетган қабр усти ёдгорликларини тузатишдан бош тортган, улар белгиланган тартибда эгасиз деб топилган ҳоллар бундан мустасно. Қабр усти ёдгорликларини бузиб ташлаш қабр усти ёдгорликларининг элементлари албатта тавсифланган, бузиб ташлаш далолатномаси расмийлаштирилган ҳолда қабристон маъмурияти томонидан амалга оширилади.
32. Туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланган рўйхатга кўра раҳбарлар ва таниқли давлат арбобларининг қабрлари ва қабр усти ёдгорликларини, тарихий обидаларни намунали тартибда сақлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
33. Қабристон маъмурияти ёдгорликлардаги ёзувларнинг мазмунини назорат қилиши, уларда ўлим тўғрисидаги ҳужжатлардаги маълумотларга номувофиқликлар бўлишига йўл қўймаслиги шарт.
34. Дафн этиш марҳумнинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) унинг хоҳиш-иродасини инобатга олган ҳолда, санитарияга оид ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидаларга зид бўлмаган урф-одатлар ва анъаналарга мувофиқ кўмишга доир маросим ҳисобланади.
Дафн этиш марҳумнинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ерга (қабр ёки сағанага) кўмиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қабристонларда дафн этиш мазкур минтақа аҳолисининг анъаналари, урф-одатлари ва удумларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Дафн этиш муайян диний конфессия қабристони ҳудудида бажарилади.
35. Марҳумни дафн этиш эр (хотин), ота-она, фарзандлар ва бошқа қариндошлар ёки марҳумнинг қонуний вакили, бундай шахслар бўлмаса — зиммасига дафнни амалга ошириш мажбуриятини олган бошқа шахснинг аризасига кўра амалга оширилади.
36. Дафн этишга рухсатни қабристон мудири (назоратчиси) фақат фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган, ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилганидан кейингина беради.
Дафн этиш учун жой (участка) ишлаб турган қабристонларда бепул ва қатъиян санитарияга доир ва бошқа қоидалар ҳамда меъёрларга мувофиқ ажратилади.
37. Ҳар бир дафн этиш қабристон маъмурияти томонидан дафн этишларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилиб, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
марҳумнинг қариндошлари ёки қонуний вакилининг, агар бундай шахслар бўлмаса — зиммасига дафн этиш мажбуриятини олган бошқа шахснинг фамилияси, исми-шарифи, манзили.
38. Ўта хавфли юқумли касалликлар сабабли ўлган шахсларни дафн этиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди.
39. Вафот этган шахсларнинг сақланиб қолган тана қисмларини қайта дафн этишга қумлоқ ва камтупроқли жойларда дафн этилгандан кейин камида бир йил ўтгач, чириш ва минералга айланиш жараёнлари секин бўладиган нам тупроқларда эса — камида уч йил ўтгач йўл қўйилади. Сақланиб қолган тана қисмларини қабрдан олишни йилнинг совуқ вақтида, кундузи, туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармаси) вакиллари ва манфаатдор шахслар иштирокида амалга ошириш тавсия қилинади.
Санитария-эпидемиология хизмати органлари ўлим сабаби тўғрисида тиббий муассасанинг маълумотномаси тақдим этилгач, мазкур жойдаги эпидемиологик ва эпизоотик вазиятни ҳисобга олган ҳолда сақланиб қолган тана қисмларини олиш ва уларни янги жойга олиб ўтиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берадилар.
40. Эксгумация (сақланиб қолган тана қисмларини қабрдан олиш) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қайта дафн этилган тақдирда қабр сақланиб қолган тана қисмлари олинганидан кейин дарҳол тупроқ билан тўлдирилиши, тупроқ юзаси тупроқ чўкиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда текисланиши, сўнгра устига чим бостирилиши ёки у ерда майсалар ўстирилиши керак.
Сақланиб қолган тана қисмларини олиш ва қабрни тугатиш тўғрисида қабристоннинг дафнларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли белги қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакили ёхуд зиммасига дафн этиш мажбуриятини олган бошқа шахс бўлмаган тақдирда ёки уларнинг дафнни амалга оширишлари мумкин бўлмаса, ички ишлар органлари томонидан марҳумнинг шахси аниқланганидан кейин уни дафн этиш, шунингдек шахси ички ишлар органлари томонидан аниқланмаган марҳумни дафн этиш қонунчиликда белгиланган муддатларда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармаси) томонидан суд-тиббий экспертиза давлат муассасалари билан тузилган шартнома асосида, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
43. Дафн этишлар фақат ишлаб турган қабристонларда, навбат тартибида участкалар ажратиш йўли билан амалга оширилади.
Қабристон секторларга бўлинганда қабрлар учун жой участкалари, дафн этиш зонасини режалаштириш чизмасига мувофиқ, қаторларда тартибга риоя этган ҳолда, ушбу секторлар, участкаларнинг бирида ажратилади.
44. Ҳар бир марҳум алоҳида қабрга дафн этилади. Қариндошларнинг хоҳишига кўра уни марҳумнинг қабристон муддати (тупроқ хусусиятига қараб 10 — 20 йил) тугаган яқин қариндошлари қабрига, қабрнинг пастига кўмиш йўли билан дафн этиш мумкин, бунда тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.
Қабрлар оралиғидаги масофа узун томонлари бўйича 1 метрдан, қисқа томонлари бўйича эса — 0,5 метрдан кўп бўлмаслиги керак.
45. Ҳар бир алоҳида қабр учун ўлчами ўртача 2 х 1 м бўлган участка ажратилади. Қабрнинг чуқурлиги дафн этиш усули, диний хусусиятларга боғлиқ ҳолда ва маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб белгиланади. Вафот этган болаларни дафн этишда қабр учун участканинг ўлчамлари тегишли равишда камайтирилиши мумкин.
46. Қабр тубидан ер ости сувлари сатҳигача масофа 0,5 метрдан кам бўлмаслиги керак. Қабр чуқурлиги дафн этиш усулига боғлиқ ҳолда қуйидагича белгиланади:
дафн этиш ёғоч тобутларда амалга ошириладиган европаликларнинг қабрлари учун ер сатҳидан тобут қопқоғига қадар камида 1,5 метр;
ер ости сағаналари кўринишида қазиладиган яҳудийлар қабрлари учун ер сатҳидан марҳум ётқизиладиган жойга қадар камида 1,5 метр;
ер сатҳида «сағана» (даҳма) кўринишида қазиладиган мусулмон қабрлари учун (ер ости сувлари сатҳи юқори бўлса) даҳма асосининг баландлиги ер (ер ости сувлари) сатҳидан бошлаб 0,2 — 0,4 метр (бироқ 0,5 метрдан кўп эмас) доирасида бўлиб, сағана асоси ер ости сувлари киришидан албатта ҳимояланиши керак.
Маҳаллий анъаналар ва урф-одатларга боғлиқ ҳолда қабрларнинг тузилиши юқорида саналганлардан фарқ қилиши мумкин.
47. Ҳар бир қабр устидан («сағаналар»дан ташқари) ер сатҳидан 0,5 метр баландликда тупроқ кўтарма (тепача) (кўтарма қабрни ер усти сувларидан ҳимоя қилиш учун ундан четга чиқиши керак) ёки қабр усти плитаси бўлиши керак. Ер сатҳида «сағана» кўринишида барпо этиладиган мусулмон қабрлари (ер ости сувлари сатҳи юқори бўлганда) ер усти сувлари ва атмосфера ёғинларидан ҳимояланган бўлиши керак, бунинг учун ҳимоя қатлами барпо этилиши керак ва «сағана» ўлчамларининг ер сатҳида бўйига кўра 2,5 метргача, эни бўйича 1,5 метргача ва «сағана» асосидан бошлаб баландлиги 1,5 метргача бўлишига йўл қўйилади, ёзувлар учун қабр устидаги вертикал плита баландлиги 1 метргача бўлиши лозим.
48. Ҳар бир қабр тепачасига дафндан сўнг мажбурий тартибда бетон устунча ўрнатилиб, унда мазкур қабристоннинг дафнларни рўйхатдан ўтказиш дафтаридаги ёзувга мувофиқ дафннинг рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилиши керак.
49. Давлат, илм-фан, техника ва маданият раҳбарлари ҳамда таниқли арбоблар дафн этилган қабрларни алоҳида секторда, участкада жойлаштириш тавсия қилинади.
Фавқулодда ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан давлат раҳбарлари ва таниқли арбобларини дафн этиш учун қабристонлар ҳудудидан ташқарида алоҳида дафн этиш жойи белгиланиши мумкин.
50. Қабристонлар ташкил этиш учун ер участкасини танлаш шаҳарсозлик ҳужжатлари, гидрогеологик тавсифлар, жой рельефининг хусусиятлари, тупроқ таркиби, атроф табиий муҳитга энг кўп йўл қўйиладиган экологик юкламаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидаларига, шунингдек санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади ҳамда дафн жойининг белгиланмаган узоқ муддат мавжуд бўлишини таъминлаши керак.
Қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси ўлчами муайян аҳоли пункти аҳолисининг сонини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Қабристон участкаларининг жойлашган жойи ва унинг ўлчамлари аҳоли пунктини муфассал режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида назарда тутилади.
Янги қабристонларни ташкил этаётганда уларни жойлаштириш аҳоли пункти ҳудудининг янада кенгайишига тўсиқ бўлмаслиги кераклигини ҳисобга олиш лозим. Қабристонларнинг ҳудудлари аҳоли пунктининг яшил ўсимликлари умумий тизимига киритилиши керак.
Янги қабристонларни аҳоли яшайдиган ҳудудлардан ташқарида, асосан аҳоли пунктидан четда, турар жойлар, жамоат бинолари ва дам олиш зонасидан анча нарида жойлаштириш керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли пункти учун қабристонга ер участкалари унинг ҳудудидан ташқарида, яъни қўшни туман (шаҳар) ҳудудида берилган ҳолларда лойиҳалаш, қуриш, сақлаш ва фойдаланиш бўйича барча харажатлар қабристон жойлашган жой бўйича туман (шаҳар)нинг маҳаллий бюджети ҳисобига, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(50-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Янги барпо этилаётган, майдони 20 гектардан 40 гектаргача бўлган комплекс, кўп конфессияли, аралаш ва анъанавий дафн этиладиган қабристонлар учун санитария-ҳимоялаш зонаси (кейинги ўринларда СҲЗ деб аталади) 500 метр, майдони 20 гектардан кам бўлган қабристонлар учун — 300 метр бўлиши керак. Қишлоқ (1000 та хонадондан кам аҳоли пунктлари) қабристонларининг СҲЗ, колумбарий (куйдиргандан кейин хокни девордаги токчаларга дафн этиш) 50 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Ёпиқ қабристонларнинг ва куйдиришдан кейин дафн этиладиган қабристонларнинг СҲЗ 100 метрни ташкил этиши керак. Ёпиқ қабристонлар учун қабристон билан аҳоли пункти ўртасидаги СҲЗ, баъзи ҳолларда, санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишган ҳолда 50 метргача камайтирилиши мумкин. Турар жой ва жамоат бинолари ҳамда дам олиш зоналари деворидан қабристонгача масофа 100 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш марказлаштирилмаган, сув билан таъминлаш манбаи қудуқлар, каптажлар ва бошқа қурилмалардан иборат бўлган аҳоли пунктларида, қабристонлар ушбу манбаларни таъминлайдиган ер ости сувлари оқимидан юқорида жойлашса, СҲЗ ўлчами, санитария-гигиена жиҳатидан асослашга кўра, 500 метргача кўпайтирилиши мумкин.
Ишлаб турган ва лойиҳалаштирилаётган қабристонларнинг СҲЗ ҳудудида бирор-бир турар жой ва жамоат биноларини қуриш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси ажратиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, ер тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, белгиланган тартибда амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
аҳоли пунктидан ва хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган очиқ сув ҳавзаларидан қарама-қарши томонга 0,5 — 5% доирасида нишаб бўлиши лозим. Тоғли ва тоғолди туманларида нишабликнинг 30%гача бўлишига йўл қўйилади, бунда 5%гача нишаблик билан терраса ва йўллар барпо этилиши шарт. Табиий нишаблик бўлмаган ҳолларда сув ажратилишини таъминлайдиган ва тупроқнинг ҳаддан ташқари намланишининг олдини оладиган вертикал текислик мавжуд бўлиши шарт. Зарурат бўлганда новлар, йўл четида ариқлар, қувурлар барпо этиш ва бошқа муҳандислик тадбирлари назарда тутилиши керак;
ўпирилиш ва кўчкилар хавф солмаслиги керак. Зарурат бўлса таянч деворлар қурилиши, жарларни мустаҳкамлаш, қияликларни текислаш ва кўкаламзорлаштириш назарда тутилиши лозим;
участкада ер ости сувларининг энг юқори сатҳи тупроқ сатҳидан камида икки метр пастда бўлиши керак. Ушбу талабларга мувофиқ участкалар бўлмаса, қабристон учун ажратиладиган участкадаги сув вертикал ёки горизонтал дренаж барпо этиш йўли билан зовурга оқизилиши зарур;
етарли ҳаво ўтишини ва тезда қуришни таъминлайдиган қуруқ ғовак (қумли, қумлоқ, қумоқ ва ҳоказо) тупроқли бўлиши керак. Тошлоқ тупроқли участкаларни танламаслик зарур;
сув таъминоти, минерал сув манбаларининг санитария муҳофаза бўйича биринчи ва иккинчи минтақалари, курортлар, қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг биринчи ва иккинчи зоналари, дам олиш зоналари ва бошқаларда;
кўллар, дарёлар ва хўжалик-маиший эҳтиёжлари, чўмилиш ва бошқа маданий-соғломлаштириш мақсадлари учун фойдаланиладиган бошқа очиқ сув ҳавзалари соҳилларида, кўллар, дарёлар ва бошқа сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил полосаларида, чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган зоналарда. Қабристон учун дарё яқинида участка танланганда уни дарёнинг оқими бўйлаб аҳоли пунктидан қуйида жойлаштириш керак;
54. Қабристоннинг тузилиши белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа бўйича амалга оширилиши керак, унда қуйидагилар назарда тутилиши зарур:
аҳоли пунктининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойили бўйича ҳудудий бўлинишини — маҳаллаларни ҳисобга олган ҳолда дафн этиш зонаси ва улардан фойдаланиш навбатлилиги учун секторлар, участкалар ажратиш;
асосий ва иккинчи даражали кириш йўлларини жойлаштириш, йўлаклар ва пиёдалар йўлкаларининг йўналиши, ўлчамлари ва ободонлаштирилишини назарда тутиш;
қабристонни кўкаламзорлаштириш — етарлича шамоллатиш ва инсоляция билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда қабристон (секторлар, участкалар) периметри бўйлаб иҳота кўчатлари ҳамда асосий йўллар (хиёбонлар) ва дафн этиш зоналари бўйлаб манзарали кўчатлар экиш;
55. Қабристон учун ажратиладиган ер участкаси майдони мазкур қабристон хизмат кўрсатиладиган ҳар 1000 киши ҳисобига 0,24 гектарли меъёрдан келиб чиқиб, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
қабристон аҳоли пунктининг уларга хизмат кўрсатиш учун барпо этилаётган диний конфессия аҳолисининг сони ва унинг кўпайиши истиқболлари;
қабристоннинг хизмат кўрсатиш даври муддатлари. Қабристондан фойдаланиш учун ҳисоб-китоб даври камида 20 йил бўлиши ва санитария-эпидемиология хизмати ҳудудий органлари томонидан қабристон участкасидаги тупроқ шароитига боғлиқ ҳолда белгиланиши керак;
кўкаламзорлаштириш, қабристон ҳудудида жойлаштириладиган йўллар, майдончалар, хиёбонлар, бинолар ва иншоотлар учун зарур майдон.
56. Кўкаламзорлаштириш ҳудудига ажратилган ер участкасининг рельефи ва бошқа табиий шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда қуйидаги турдаги қабристонлар лойиҳалаштирилади ва қурилади:
ландшафтли қабристонлар — мураккаб рельефли ва ландшафт архитектурасининг турли усулларидан фойдаланишга имкон берадиган табиий ўсимликларга эга бўлган участкаларда;
аралаш турдаги қабристонлар — ҳудуднинг бир қисмини ландшафт қурилмалари учун ажратиш ва фахрий дафнларни жойлаштириш ҳамда унинг бошқа қисмида мунтазам чизма бўйича дафн этишлар учун секторлар, участкалар ташкил этиш.
57. Қабристон дафн этишлар зонасининг бутун ҳудуди ўзаро йўллар ёки хиёбонларга ажратилган муайян миқдордаги секторлар, участкаларга бўлиниши керак.
200 тадан 500 тагача қабр жойлаштириладиган секторларнинг тахминий ўлчамлари 30 х 30, 30 х 40, 40 х 40, 40 х 60 метрни ташкил этиши мумкин. Секторлар майдонини кўпайтириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу ҳол тобутларни қўлда автотранспорт (катафалк)дан дафн этиш жойигача кўтариб бориш йўлини узайтиради. Қабристонни режалаштириш чизмасига кўра, қабристонга асосий эшик томонидан йўл ёнидаги сектор бурчагига ўрнатилган, ерга қоқилган устунчалар билан белгиланган секторларнинг умумий рақамланиши аниқланади. Рельефга боғлиқ ҳолда секторларнинг шакли тўғри бурчакли ёки нотўғри шаклли бўлиши мумкин.
Секторни ўраган йўллар периметри бўйлаб дарахтлар ва ўсимликларнинг дарахт ёки бута хилларидан яшил тўсиқлар барпо этилиши керак. Бундай тўсиқлар оралиғида аэрация шароитини яхшилаш, тобутни дафн этиш жойигача қўлда кўтариб олиб бориш, шунингдек ўтиш, қабр усти ёдгорликларини бунёд этиш, ҳудудни тозалаш ва қабрларга қараш учун очиқ жойлар бўлиши керак.
58. Қабристонларни режалаштириш лойиҳаларида маҳаллий ва диний анъаналарни ҳисобга олган ҳолда меъморий ҳамда ободонлаштириш элементларини уйғунлаштириш керак.
59. Дафн этиш бўйича диний удумларни бажаришда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида қабристонларни диний вазифасига мувофиқ диний ибодат иншоотлари (масжид, черков, синагога ва бошқалар) бўйича қўшиш тавсия қилинади.
60. Қабристонларнинг ҳар бир секторига олиб борадиган қабристон ички йўлларини лойиҳалаштиришда тобутларни қўлда кўтариб бориш масофасини имкони борича қисқартириш ҳисобга олиниши керак.
Фахрий дафн этишлар амалга ошириладиган қабрлар жойлаштирилиши мумкин бўлган бош йўллар ёки хиёбонларнинг одам юрадиган қисми энини 6,5 метргача қилиб лойиҳалаштириш керак. Асосий йўлларнинг эни, озгина транспорт ҳаракатини ҳисобга олиб, бир йўлли ҳаракатланиш назарда тутилиши, яъни кўпи билан 3,5 метр бўлиши керак.
Транспортнинг қатнаши ва айланиши учун жойлар йўллар кесишган жойда бўлиши керак. Боши берк йўлларда транспортнинг айланиши учун майдончалар бўлиши зарур. Дафн иштирокчиларининг қабр томонга бориши учун эни 2,0 — 2,5 метр бўлган пиёдалар йўлкалари назарда тутилади.
Барча йўллар ва хиёбонлар атмосфера сувлари ва эриган сувларнинг оқишини таъминлайдиган кўндаланг ва бўйлама йўналишда бўлиши керак.
Қабристонлардаги яшил ўсимликлар боғ-парк хўжалиги учун белгиланадиган талабларга мувофиқ ўтқазилиши зарур.
Қабристонлар ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича кўкаламзорлаштирилиши лозим, бунда қабристон ҳудудидаги ўсимликларнинг аҳамиятига эътибор бериш, ҳудуддан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатларини, жойлаштириладиган иншоотларнинг архитектурасини ва шаҳар хўжалигининг ушбу элементи билан боғлиқ композицион вазифаларни (хотирлашдаги аҳамиятини, қайғуриш жойи ва шу кабиларни) ҳисобга олиш керак.
Қабристонлар ҳудуди учун яшил ўсимликларнинг турлари туманнинг иқлим шароитлари, муайян участканинг тупроқ шароитларига мувофиқ ҳолда танланади.
Қабристонларни кўкаламзорлаштиришда қуюқ ва серсоя ўсимликлар дафн этиш участкаларидаги аэрация ва инсоляция шароитларини ёмонлаштиришини, тупроқдаги намликни ва зарарсизланиш ҳамда минераллашиш жараёнига тўсқинлик қилишини ҳисобга олиш керак. Шу сабабли буталарни, айниқса шох-шаббалари катта ҳамда серсоя дарахтларни зич қилиб экмаслик лозим.
Ер ости сувлари сатҳи юқори бўлганда дарахтларнинг намсевар турларини (тол, чинор, терак, каштан ва шу кабиларни) экиш тупроқни анча намсизлантириши ва ер ости сувлари сатҳини пасайтириши мумкин.
63. Қабристонларни кўкаламзорлаштириш — қабристон ҳудуди атрофида яшил зона барпо этиш, хиёбонлар, йўллар, майдончалар бўйлаб дарахтлар, буталар ва яшил иҳота ўсимликлари экиш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
64. Қабристонларни кўкаламзорлаштиришда, уларнинг ўлчами ва турига боғлиқ ҳолда, қуйидаги усуллар қўлланади:
асосан игнабаргли турлардан фойдаланган ҳолда хиёбонлар, йўллар ва қабристоннинг бошқа жойлари бўйлаб дарахт ва буталар ўтқазиш;
қурғоқ чўл иқлими шароитида гледичия, уч япроқли заранг, қайрағоч ва бошқа қурғоқчиликка чидамли дарахт турларини экиш;
келувчилар манзилни қийналмай топишлари учун ва секторларни кўкаламзорлаштиришда бирхилликка йўл қўймаслик мақсадида дарахтлар ва буталарнинг турли хилларини ўтқазиш;
айрим майдончалар ва секторларда композицион марказ ҳосил қиладиган, фахрий дафнлар гуруҳини кўрсатиб турадиган дарахтлар ва буталарни гуруҳ-гуруҳ қилиб экишда тол, липа, арча, сарв кабилардан фойдаланиш;
секторларнинг бўйи 1,2 метргача бўлган яшил иҳоталар, айрим қабрлар атрофидагиларнинг бўйи эса 0,7 метрдан баланд бўлмаслиги лозим. Яшил иҳота учун буталарнинг бирючина, скирея, аморфа, юлғун каби турларини бир ёки икки қатор қилиб экиш керак. Манзара шунингдек буталарнинг ёғоч рейкалар бўйлаб ўсишини таъминлаш, сим тортиш, шпалерлар ўрнатиш йўли билан, ўралиб ўсадиган ўсимликлар ёрдамида ҳосил қилиниши мумкин;
таянч деворлар, террасалар, тўсиқлар, бинолар, айрим ёдгорликлар ёнида ва хиёбонлар бўйлаб ўтқазиш учун чирмовиқ, оддий печак, ўралиб ўсадиган атиргул каби ўсимликлардан фойдаланиш;
дафн жойигача секторлар майдонида майсазорлар барпо этиш. Зарурат бўлганда тупроқ махсус тайёрланади ва майсаларнинг тегишли турлари ўстирилади.
65. Дафн этиш секторларида дарахт ва буталар бўлғуси қабрларни жойлаштиришни ҳисобга олиб, яъни тупроқ чуқур қазилганда (гўр қазилганда) ўсимликларнинг илдизлари шикастланмайдиган қилиб ўтқазилиши зарур. Яшил ўсимликларни зараркунанда ва ҳашаротлардан муҳофаза қилиш учун дарахтларга қуш инлари осиш ва майсазорларда қушлар учун овқат идишлари ва сувдонлар жойлаштирилиши керак. Зарур ҳолларда яшил ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича биологик ва кимёвий тадбирлар амалга оширилиши лозим.
66. Гулхоналар, майсазорларга ҳамда айрим қабрлар атрофига гул экишда уларнинг гуллаш вақти ва у қанча давом этишини ҳисобга олиш зарур. Қабр тепасининг юқори қисми гуллаётган ўсимликлар билан безатилиши мумкин.
67. Қабристонга кириш эшиги участканинг ўлчамлари, унинг аҳоли пунктидан келиш кўчаларига ёки аҳоли пунктидан ўтган йўлларга нисбатан ҳолатини, қабристон ичидаги йўллар тармоқларини режалаштиришнинг қабул қилинган усулини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
Кириш эшигини ўрнатишда қабристоннинг барча секторларига бориладиган йўлни қисқартириш назарда тутилиши лозим.
68. Хизматга доир маъмурий-хўжалик бинолари участкаси учун кириш йўлининг алоҳида бўлиши тавсия қилинади. Қабристон ҳудудининг ушбу қисми дафн этиш учун фойдаланиладиган участкалардан зич яшил ўсимликлар чирмашиб ўсаётган енгил тўсиқ билан ажратилиши керак.
69. Дафн маросимига келувчиларнинг бемалол ўта олишларини таъминлаш учун қабристон дарвозасининг эни 4-5 метр бўлиши зарур.
Қабристонга кириш эшиги олдида кутиш ва қариндошларнинг ҳамда қатнашувчиларнинг йиғилиш, аза майдончаси ва автотранспорт тўхташ жойи бўлишини назарда тутиш керак.
70. Қабристоннинг бутун ҳудуди ўралган бўлиши керак. Қабристонлар, одатда, сероб маҳаллий материаллардан (йиғма темир-бетон, ғишт, шлакоблок, арраланган ва бўлакланган тошлар, пахса ва бошқалардан) тикланган, баландлиги 2 метрдан паст бўлмаган, мустаҳкам тўсиққа (деворга) эга бўлиши лозим.
72. Қабристонларда маросим удумларини (жаноза, христианча мотам мажлиси ва бошқаларни) ўтказиш учун аза майдончалари ёки бостирмалар барпо этилиши керак. Майдонча ва бостирмалар қабристонга кириш эшиги яқинида, катта қабристонларда эса дафн этиш секторлари яқинида бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дафн этиш жойларида қонунчиликда белгиланган тартибда маросим ва дуойи фотиҳа удумлари учун иншоотлар барпо этилиши мумкин.
(72-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
73. Маросим ва дуойи фотиҳа иншоотлари, аза майдончалари ва бостирмаларида марҳумларнинг яқинларига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонлар албатта бўлиши керак бўлган жой назарда тутилиши зарур.
74. Қабристоннинг маъмурий биноси унинг ҳудудида, асосий кириш жойи яқинида бўлиши керак. Маъмурий бинони қабристоннинг асосий кириш эшиги билан меъморий жиҳатдан бирлаштириш тавсия қилинади.
75. Қабристон маъмурияти асосий хоналарининг ички кўриниши уларнинг вазифасига мувофиқ бўлиши керак. Улардаги ҳолат азали марҳумларга нисбатан ҳурмат-эҳтиромни ифодалаши керак, пардоз ва жиҳозлар ранги оддий бўлиши лозим.
76. Дафн этиш учун ва қабрни зиёрат қилишга мўлжалланган нарсалар (гуллар ва бошқалар)ни сотиш, одатда, қабристонга кириладиган асосий эшик ёнида ташкил қилинади.
77. Қабристон ҳудудида санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ, ҳар бири 2-3 ўринли, канализацияли (шаҳарлар учун) ва ободонлаштирилган жамоат ҳожатхоналари бўлиши керак. Ҳожатхоналар ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва атрофини яшил ўсимликлар билан тўсиш тавсия қилинади.
Ўрали ҳожатхоналар барпо этилганда уларнинг девори ва тубига сув ўтмаслиги ҳамда улар ёнига ассенизация машиналарининг эркин кела олиши таъминланиши керак.
78. Қабристон ҳудудидаги маъмурий бино яқинида (ёнма-ён) хўжалик ҳовлиси назарда тутилиши керак, унда қуйидаги ёрдамчи бинолар ва иншоотлар бўлади:
80. Қабристон ҳудудининг сув таъминоти келувчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ичимлик сувга, шунингдек яшил ўсимликларни суғориш учун суғориш сувига бўлган маиший эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаши керак.
Сув таъминоти сув қувури тармоғига уланиш, қабристон ҳудуди яқинида махсус қудуқлар қазиш ва яшил ўсимликларни суғориш учун суғориш сув қувури ёки ирригация тизимларини барпо этиш йўли билан, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ҳал қилиниши мумкин.
Қудуқларнинг жойи тупроқнинг фильтрловчи хоссаларини ва ер ости сувлари оқимлари ҳаракатининг йўналишини ҳисобга оладиган лойиҳага мувофиқ танланади. Қудуқдан қабристонларнинг дафн этиш зонасигача бўлган масофа сув манбаининг санитария муҳофаза зонаси II минтақаси учун белгилангандан кам бўлмаслиги керак.
Фавқулодда ҳолларда хўжалик-ичимлик сув эҳтиёжлари ва суғориш учун сув таъминоти сув ташиш усули билан ҳал этилиши мумкин.
Шаҳар (шаҳарча) хўжалик-ичимлик сув қувури ва сув тармоқлари магистрал линияларини қабристонлар ҳудуди бўйлаб ўрнатиш қатъиян тақиқланади.
81. Катта қабристонлар ҳудудида сувни очиқ манбалардан (дарёлар, кўллардан) ва ёпиқ сув манбаларидан (артезиан қудуқлардан) сув оладиган суғориш сув қувури тармоғини ўрнатиш тавсия қилинади.
Бу ҳолда сув чиқариш колонкалари ёки суғориш учун жўмраклар қабристоннинг ҳар бир секторида ўрнатилиши керак. Кичик ичимлик сув фавворалари ва жўмракларининг марказий эшик олдида бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Зарур ҳолларда суғориш мақсадлари учун очиқ эҳтиёт резервуарлари (ҳавзалар) барпо этиш тавсия қилинади.
Ёритиш фонарлари устунлари хиёбон ёки йўлнинг бир томонида, унинг четидан бошлаб 1,0 — 1,5 метр масофада ўрнатилиши керак. Ҳаво электр линияси устунлари ёки фонарлар ўртасидаги масофа 40 — 50 метр бўлиши зарур.
83. Қабристон ҳудудида тупроқни ортиқча намланишдан сақлаш учун ер усти сувлари чиқариб юборилишини таъминлайдиган муҳандислик тадбирлари ва ер ости сувларининг дренажи амалга оширилиши керак.
Сел-жала сувлари ва эриган қор сувлари қабристон ҳудудидан ирригация новлари, ариқлар тармоғини барпо этиш йўли билан чиқариб юборилади.
84. Ушбу Низомнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари ва бошқа давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
85. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1. Ушбу Низом «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида» ва «Ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этиш жойларини (кейинги ўринларда қабристонлар деб аталади) сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонларидан (кейинги ўринларда хайр-эҳсонлар деб аталади) фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Хайр-эҳсонларни йиғиш, ҳисобга олиш ва улардан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш функциялари туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ва фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаларига (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) юкланади.
3. Юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан қабристонлар ҳудудини сақлаш ва ободонлаштириш (супуриб-сидириш, кўкаламзорлаштириш, қуриган дарахтларни кесиш, ахлатни олиб чиқиб кетиш), ташқи тўсиқ (девор), бино ва иншоотлар, ўтиш йўллари, хиёбонлар, йўлкалар, муҳандислик тармоқлари, шу жумладан сув қувури тармоқлари ҳамда умумий фойдаланиш жойларини жорий ва мукаммал таъмирлаш мақсадларида фойдаланилади.
Қабристонлар ҳудудида ободонлаштириш элементларига дафн этиш жойлари, яшил ўсимликлар, хўжалик ҳовлиси ва ёрдамчи иморатлар ҳам киради.
4. Қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш мақсадидаги хайр-эҳсонлар пул маблағлари, товар-моддий бойликлар бериш, шунингдек ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
5. Нақд пул маблағлари тарзидаги хайр-эҳсонлар жисмоний шахс томонидан мазкур Низомнинг 9-бандига мувофиқ исмини ошкор этмасдан ёки (жисмоний шахснинг хоҳишига кўра) ушбу жисмоний шахс билан Бошқарма ўртасида тузиладиган ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисидаги шартномага асосан берилиши мумкин.
Нақд пулсиз ўтказиладиган пул маблағлари тарзидаги, шунингдек товар-моддий бойликларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тарзидаги хайр-эҳсонлар фақат хайр-эҳсон қилаётган юридик ёки жисмоний шахс билан Бошқарма ўртасида тузиладиган ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисидаги шартнома асосидагина амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисидаги шартномада тарафларнинг номи (жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган жойи (яшаш жойи), СТИР, хайр-эҳсон амалга оширилаётган шакл, хайр-эҳсон қилинаётган пул маблағлари суммаси, товар-моддий бойликларнинг номи, миқдори, қиймати, хайр-эҳсон тарзида бажарилаётган ишларнинг (кўрсатилаётган хизматларнинг) турлари, ҳажми, қиймати, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа шартлар албатта кўрсатилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Агар юридик ёки жисмоний шахс уни қабристонни сақлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг аниқ турларида фойдаланиш шарти билан хайр-эҳсон қилса, ушбу шарт ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисидаги шартномада аниқ акс эттирилиши керак.
Ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисидаги шартномани бошқарма номидан Бошқарма раҳбари ёки бунга Бошқарма раҳбарининг буйруғи билан ваколат берилган бошқа шахс (масалан, қабристон назоратчиси) имзолайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Хайр-эҳсонларни амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори билан Бошқарма вакили (бухгалтер), қабристон назоратчиси, ҳудудида қабристон жойлашган масжид имом хатибидан иборат таркибдаги комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 772-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон)
8. Пул маблағлари тарзидаги хайр-эҳсонларни жамғариш ва улардан мақсадли фойдаланиш мақсадида молия органлари томонидан Бошқарма учун Ғазначиликнинг тегишли бўлинмаларида келиб тушган бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш ва сарфлаш бўйича шахсий ҳисоб рақами очилади.
9. Нақд пул маблағлари тарзида исмини ошкор этмасдан бериладиган хайр-эҳсонларни йиғиш учун қабристон ҳудудида махсус ажратилган жойларда пломбаланган турғун металл яшиклар (қутилар) ўрнатилади, уларни қўриқлаш қабристоннинг хизмат кўрсатувчи ходими зиммасига юкланади.
10. Яшиклар (қутилар)дан нақд пул маблағларини олиш ҳар ўн кунда, комиссия барча аъзоларининг иштирокида амалга оширилади, олинган пул маблағлари суммаси кўрсатилган далолатнома мажбурий тартибда тузилади, уни комиссия аъзолари имзолайди. Яшиклар (қутилар) комиссия барча аъзоларининг иштирокида пломбаланади.
11. Яшиклар (қутилар)дан олинган пул маблағлари ҳар ўн кунда комиссия таркибига кирган Бошқарма вакили томонидан келиб тушган маблағларни ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказиш ҳамда мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш ва сарфлаш бўйича тегишли шахсий ҳисоб рақамида акс эттириш учун банкка топширилади.
Ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисидаги шартномага асосан амалга ошириладиган нақд пул маблағлари тарзидаги хайр-эҳсонлар, ушбу шартномага мувофиқ жисмоний шахс томонидан, белгиланган тартибда келиб тушган маблағларни ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказиш ҳамда мазкур Низомнинг 8-бандига биноан бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш ва сарфлаш бўйича тегишли шахсий ҳисоб рақамида акс эттириш учун банк орқали ўтказилади.
Нақд пулсиз пул маблағлари тарзидаги хайр-эҳсонлар ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ юридик ёки жисмоний шахс томонидан келиб тушган маблағларни банк орқали ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказиш ва мазкур Низомнинг 8-бандига биноан бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш ва сарфлаш бўйича тегишли шахсий ҳисоб рақамида акс эттириш учун ўтказилади.
12. Барча хайр-эҳсонлар мажбурий тартибда назоратчи томонидан ихтиёрий хайр-эҳсонларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади, мазкур дафтар ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.
13. Ихтиёрий хайр-эҳсонларни рўйхатдан ўтказиш дафтари ип билан тикилиши, рақамланиши, Бошқарма раҳбари томонидан имзоланиши, Бошқарманинг тегишли муҳри билан тасдиқланиши ва темир жавонда (сейфда) сақланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Яшиклар (қутилар)дан олинган нақд пул маблағларини қабристон назоратчиси комиссия аъзолари иштирокида ихтиёрий хайр-эҳсонларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказади. Нақд пул маблағларини кирим қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Хайр-эҳсонлар ҳисобини тўғри юритиш ва ихтиёрий хайр-эҳсонларни рўйхатдан ўтказиш дафтарининг бут сақланиши учун жавобгарлик қабристон назоратчиси ва комиссиянинг масъул аъзоси — Бошқарма ходими зиммасига юкланади.
16. Хайр-эҳсонлар ҳисобига ёки хайр-эҳсонлар тарзида бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)нинг натижалари, шунингдек товар-моддий бойликлар тарзида олинган хайр-эҳсонлар қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади, уни комиссиянинг барча аъзолари, шунингдек ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисида шартнома тузган юридик ёки жисмоний шахс имзолайди.
Товар-моддий бойликлар ва бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)нинг турлари, миқдори, ҳажми, қиймати қабул қилиш далолатномасида кўрсатилиши ва ихтиёрий хайр-эҳсонларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилиши керак.
17. Бошқарма бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш ва сарфлаш бўйича шахсий ҳисоб рақамида жамғарилган хайр-эҳсонларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини ҳар бир қабристон бўйича алоҳида шахсий ҳисоб рақами (карточка) очиш йўли билан таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Пул тарзида келиб тушган хайр-эҳсонлар маблағларининг ҳисоби қонунчиликка мувофиқ мақсадли молиялаш маблағлари сифатида амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Хайр-эҳсонлардан айнан унинг фойдасига хайр-эҳсон қилинган қабристонни сақлаш ва ободонлаштиришда фойдаланилиши керак. Хайр-эҳсонларни қабристонлар ўртасида қайта тақсимлаш қатъиян тақиқланади.
20. Хайр-эҳсон қилувчи ўз номини ошкор этмаган ҳолда ёки жисмоний ва юридик шахслардан шартнома бўйича олинган пул маблағлари жамғариб борилишига қараб, комиссия қабристон ҳудудида ободонлаштириш бўйича ишлар турларининг, шу жумладан ободонлаштириш объектларини (ташқи тўсиқ, бино ва иншоотлар, ўтиш йўллари, хиёбонлар, йўлкалар, муҳандислик тармоқлари, қуриган дарахтларни кесиш) жорий ва мукаммал таъмирлаш, ахлатни олиб чиқиб кетиш, кўкаламзорлаштириш, умумий фойдаланиладиган жойларни супуриб-сидириш ишлари рўйхатини тузади ва Бошқармага тасдиқлаш учун киритади.
21. Комиссия ҳар ойда хайр-эҳсонларнинг келиб тушиши ҳамда улардан турлари бўйича мақсадли фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тузади ва уни Бошқармага тақдим этади.
Бошқарма хайр-эҳсонларнинг келиб тушиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда тегишли молия органларига ҳисобот тақдим этади.
22. Хайр-эҳсонлар ҳисобининг тўғри юритилишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Бошқармага юкланади.
Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Т/р | Жисмоний шахснинг Ф.И.О. (ташкилотнинг номи) пул маблағларини яшик (қути)лардан олиш далолатномасининг тартиб рақами ва санаси | Хайр-эҳсон тури | Ўлчов бирлиги | Миқдори (ҳажми) суммаси | Шартноманинг тартиб рақами ва санаси (мавжуд бўлганда) | Шартнома бўйича товар-моддий бойликларни ва пул маблағларини қабул қилиб олиш далолатномасининг тартиб рақами ва санаси |
1. | ||||||
2. | ||||||
3. | ||||||
4. | ||||||
5. | ||||||
6. | ||||||
7. | ||||||
8. | ||||||
9. | ||||||
10. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари VI бўлимининг 7-параграфи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
41. Қабристонлар бевосита туман, шаҳар давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлади, уларни зарур ҳолатда сақлаш ва ободонлаштириш вазифаси уларга юкланади.
Қабристонларни ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга, дафн этиш хизматлари кўрсатишга доир бевосита фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этиладиган туманлар (шаҳарлар) ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) томонидан амалга оширилади.
42. Қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур ҳолатда сақлаш, маблағларни харажатларнинг алоҳида моддаси бўйича ажратган ҳолда, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунда гўрковлар ва маросим хизматлари кўрсатувчи ходимлар таъминоти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича кўрсатиладиган пулли хизматлар учун аҳолидан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан ҳам фойдаланилади.
Қабристонларни ободонлаштириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида ҳашар йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Қабристонлар ҳудудини ободонлаштириш элементларига қабристонлар ҳудудини тўсиқ билан ўраш, дафн жойлари, яшил ўсимликлар, ўтиш жойлари, хиёбонлар, йўллар ва йўлкалар, хўжалик ҳовлилари, маъмурий бинолар ва ёрдамчи иморатлар, муҳандислик иншоотлари ва бошқалар киради.
Қабристонлар ҳудуди тўсиқлар билан ўралади ҳамда ўзаро йўллар ва хиёбонлар билан бўлинган, тартиб рақамлари қўйилган секторларга, участкаларга бўлинади».