Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 268-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-4, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2166-4/1193-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда Олий малака комиссияси деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Олий малака комиссияси давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, нотариус қасамёдини қабул қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) қарорлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Олий малака комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказишда ҳамда нотариус қасамёдини қабул қилишда Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) тартибга солинмаган қисми бўйича мазкур Низом қоидалари қўлланилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
3. Давлат органлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг Олий малака комиссиясининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
4. Олий малака комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади. Олий малака комиссиясининг қабул қилган қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) ҳамда малака комиссиялари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
5. Олий малака комиссиясининг моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий малака комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси вакиллари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг бошқа ходимлари, шунингдек адвокатлар киради. Олий малака комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 25 сентябрдаги 433-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-6, 25.09.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 10/19/2166-6/3810-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 25 сентябрдаги 433-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-6, 25.09.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 10/19/2166-6/3810-сон)
8. Бир шахс бир вақтнинг ўзида Олий малака комиссияси ва малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий малака комиссияси ишчи органининг (бундан кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси ҳамда Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасининг соҳа бўйича масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ўз фаолиятини Олий малака комиссияси раисининг раҳбарлигида амалга оширади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий малака комиссиясининг раиси мажлис ўтказилишидан камида етти кун олдин мажлиснинг санаси, вақти ва жойини белгилайди.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
Олий малака комиссиясининг мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий малака комиссияси аъзолари давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонида талабгор сифатида иштирок этган вақтларида комиссия мажлисларида қатнашмайди.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
11. Олий малака комиссиясининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий малака комиссиясининг қароридан норози бўлган комиссия аъзоси ўзининг фикр-мулоҳазаларини ёзма шаклда тақдим этишга ҳақли.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлардан зарур бўлган ҳужжатларни сўраб олиш;
апелляция ҳамда малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан тегишли адлия бошқармаларидан зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва ҳудудий адлия бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг тақдимномасини қайта кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-8, 03.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2021 й., 10/21/2166-8/1135-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида апелляцияда кўрсатилмаган, лекин тўғри қарор қабул қилиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни ўрганиб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
малака комиссиясининг таркибини ўзгартириш ёки қайта тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклифлар киритиш;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
малака комиссиялари томонидан қонунчилик ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорлари бўйича айбдор бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклифлар киритиш;
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
малака комиссияларига уларнинг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича тавсиялар бериш;
малака комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклифлар киритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Олий малака комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Нотариус малака комиссиясининг қароридан норози бўлган тақдирда, у йиғилиш баённомаси нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида Олий малака комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Адлия бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари малака комиссиясининг қарори қонунчилик талаблари бузилган ҳолда қабул қилинганлиги ҳақида етарли асосларга эга бўлган ҳолларда Олий малака комиссиясига апелляция киритиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Апелляция Олий малака комиссиясига нотариус томонидан бевосита ёки адлия бошқармаси ёхуд Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси орқали юборилади.
Апелляция адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси орқали берилганда, адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси уч кунлик муддат ичида апелляцияни у билан боғлиқ барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Олий малака комиссиясига келиб тушган апелляция ишчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонасидан рўйхатдан ўтказилади. Апелляция берган нотариусга апелляцияни кўриб чиқиш куни ҳақида комиссия мажлиси ўтказилишидан камида беш кун олдин хабар қилинади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-5, 07.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 10/19/2166-5/2431-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Олий малака комиссияси қабул қилган қароридан кўчирма тегишли адлия бошқармасига нотариусга ҳамда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Олий малака комиссияси қабул қилган қарорнинг ижроси тўғрисида ушбу қарор тегишли адлия бошқармасига келиб тушгандан бошлаб уч кун муддат ичида адлия бошқармаси томонидан Олий малака комиссияси ва нотариус ёзма равишда хабардор қилиниши лозим.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
24. Ишчи орган Олий малака комиссиясининг топшириғига ёки ўзининг ташаббусига кўра малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида уларнинг фаолиятини ўрганади.
Малака комиссияларининг фаолиятини ўрганиш якунлари бўйича ишчи орган томонидан малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари, шунингдек, тавсияларни ўз ичига олган маълумотномалар тайёрланади.
25. Малака комиссияларининг фаолиятига доир маълумотномалар Олий малака комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Олий малака комиссиясининг қарорига биноан маълумотномалар тегишли адлия бошқармалари, малака комиссияларига ҳамда Нотариал палатага маълумот учун юборилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Олий малака комиссиясига апелляция берган нотариус ўз апелляциясини ёзма мурожаати асосида қайтариб олишга ҳақли.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 30 июндаги 157-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2166-7, 30.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/2166-7/1030-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)