04.12.2002 йилдаги 423-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
1.Тўлаганов К.Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси
2.Кароматов Ҳ.Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари
3.Ҳусниддинов З.Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)
4.Ҳусенов С.Бухоро вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари
5.Шодиев Б.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси бош мутахассиси, ташкилий қўмита масъул котиби
6.Абдуллаев Ш.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари
7.Азимбоев Т.«Ўзавтойўл» давлат концерни раисининг ўринбосари
8.Баратов Ф.Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари
9.Баҳромов А.Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
10.Зикриёев Э.«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси
11.Йўлдошев Б.Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти
12.Кўчимов А.«Ўзтелерадио» компанияси раиси
13.Миноваров Ш.Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси
14.Мунавваров З.Имом ал-Бухорий жамғармаси раиси
15.Орипов А.Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси
16.Солиҳов Қ.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси
17.Субанов Б.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари
18.Тян В.Н.«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори
19.Тўхтаев А.Давархитектқурилиш қўмитаси раиси
20.Шоғуломов Р.Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори
21.Қурбонов Б.Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири
22.Қудратов Т.Ғиждувон тумани ҳокими
23.Қўзиев Т.Ўзбекистон Бадиий академияси раиси
24.Ҳазратқулов М.Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Бажариладиган ишлар

Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар

1. Қурилиш ишлари
1.

Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуасини қайта таъмирлаш, ободонлаштириш, унинг хиёбонини барпо этиш

2003 йил сентябрь

Маданият ишлари вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия

2.

Баҳовуддин Нақшбандий мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта таъмирлаш, ҳудудини ва қабристонни ободонлаштириш

2003 йил, сентябрьБухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси
3.

Абдухолиқ Ғиждувоний шогирдлари (Сўфи Чўян, Хўжа Лангар) зиёратгоҳларини таъмирлаш ва ободонлаштириш

2003 йил августЎзбекистон мусулмонлари идораси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги
4.

Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси ҳудудидаги авария ҳолатидаги мактабни бошқа жойга кўчириб, янги мактаб биносини қуриш ва унинг ўрнида хиёбон барпо этиш

2003 йил августБухоро вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги
5.

Ғиждувон пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятини шаҳар ташқарисига кўчириш

2003 йил август«Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги
6.

Ғиждувон пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятининг ўрнида деҳқон бозорини қуриш

2003 йил августБухоро вилояти ҳокимлиги
7.

Бухоро ўлкашунослик музейи қуриш ва унинг экспозициясини яратиш

2003 йил сентябрьБухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги
8.

Бухоро аэропортидан юбилей тадбирлари ўтадиган Ғиждувон шаҳригача бўлган масофада М-37, А-380 йўлида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш

2003 йил сентябрьБухоро вилояти ҳокимлиги, «Ўзавтойўл» давлат концерни
9.

Бухоро шаҳридаги янги барпо этилаётган халқаро аэровокзал қурилишини тугаллаш

2003 йил август«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси
2.Халқаро тадбирлар
1.

«Абдухолиқ Ғиждувоний ва тасаввуф» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш

2003 йил октябрьФанлар академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси
3. Нашр ишлари
1.

Абдухолиқ Ғиждувоний қаламига мансуб ҳамда унинг тўғрисида ёзилган араб ва форс тилларидаги асарлар рўйхатини тузиш, уларни ўзбек тилига таржима қилиб чоп этиш

2003 йил сентябрьФанлар академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси, Тошкент ислом университети, Дин ишлари қўмитаси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси
2.

Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган почта маркаси, хат жилдлари, плакат ва альбомлар, эсдалик совғалари, тақвим ва шу кабиларни ишлаб чиқариш

2003 йил август«Ўзбекенгилсаноат» компанияси, Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни, «Ўзбексавдо» компанияси
3.

«Абдухолиқ Ғиждувоний ва тасаввуф» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман тезисларини нашрга тайёрлаш

2003 йил августФанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси
4.

Абдухолиқ Ғиждувоний ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий-оммабоп асарлар яратиш

Фанлар академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни
4. Оммавий-маърифий тадбирлар
1.

Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 900 йиллигига бағишлаб «Орифона суҳбатлар», «Нақшбандия ҳикматлари» ва «Тасаввуф» мавзуида махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар уюштириш

2003 йил август —октябрьМатбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент ислом университетининг «Зиё» студияси
2.

Абдухолиқ Ғиждувонийнинг инсонни ҳалоллик, поклик, маънавий комиллик, меҳнатсеварлик ва адолатпарварликка ундовчи ҳикматлари асосида ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ҳамда телевидение орқали намойиш этиб бориш

2003 йил давомида«Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент ислом университетининг «Зиё» студияси
3.

Абдухолиқ Ғиждувоний ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи илмий-оммабоп, ҳужжатли фильмлар яратиш

2003 йил сентябрь«Ўзбеккино» компанияси, «Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент ислом университетининг «Зиё» студияси
4.

Абдухолиқ Ғиждувоний яшаган давр тарихи ва маданиятини ўрганиш ҳамда бу давр тўғрисида янги илмий маълумотлар тўплаш мақсадида Ғиждувон ва Ғишти қўрғонларида археологик қазилма ишларини олиб бориш

2003 йил давомидаФанлар академияси археология институти, Маданият ишлари вазирлиги