LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқ хўжалиги юкларининг узлуксиз ташилишини таъминлаш, шунингдек «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг локомотивлар паркини замонавийлаштириш ва янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Директорлар кенгаши «Локомотивлар паркини янгилаш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига LIBOR+1% фоиз ставкаси бўйича 13 йил муддатга, шу жумладан тўрт йил имтиёзли муддатга 40 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит берилишини (1999 йил, июль) маъқуллаганлиги;
лойиҳа қиймати 40 млн АҚШ долларини ташкил этиши, ундан 39,6 млн АҚШ доллари юк электровозларини сотиб олишга, 0,4 млн АҚШ доллари бир марталик воситачилик ҳақини тўлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
кредит маблағлари, улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси маблағлари ҳисобига 1-иловага мувофиқ жадвалга биноан қайтарилади;
Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағларидан ишлатишда ва техника хизмати кўрсатишда энг кам сарф-харажатларни таъминловчи юк электровозлари сотиб олиш учун тендер асосида фойдаланилади.
LexUZ шарҳи
3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён этилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
4. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси лойиҳа маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви учун бож йиғимларидан ташқари).
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги кредит битимини имзолашга;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг Европа тикланиш ва тараққиёт банки олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатни имзолашга вакил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати юзасидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки учун мақбул шаклдаги юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига кўра лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий ташкилотларнинг вакилларига тўловлар ундирмасдан визалар, зарурат бўлганда кўп марталик визалар берилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён этилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
«Локомотивлар паркини янгилаш» лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредитини қайтариш
Лойиҳа қиймати | — | 40,0 млн АҚШ доллари |
Кредит суммаси | — | 40,0 млн АҚШ доллари |
Фоиз ставкаси | — | LIBOR+1 фоиз* |
Бир марталик воситачилик ҳақи | — | 0,4 млн АҚШ доллари |
Мажбурият учун воситачилик ҳақи | — | 0,5 фоиз |
Тўлов турлари | йиллар бўйича | ||||||||||||||
1999 | 2000 | 2001 | 2002 | 2003 | 2004 | 2005 | 2006 | 2007 | 2008 | 2009 | 2010 | 2011 | 2012 | Жами | |
Асосий қарзни қайтариш | 4,0 | 4,0 | 4,0 | 4,0 | 4,0 | 4,0 | 4,0 | 4,0 | 4,0 | 4,0 | 40,0 | ||||
Фоизлар, воситачилик ҳақлари ва бошқа тўловлар | 0,42 | 0,39 | 1,16 | 1,93 | 3,02 | 2,53 | 2,24 | 1,95 | 1,66 | 1,37 | 1,08 | 0,79 | 0,5 | 0,22 | 19,26 |
Жами | 0,42 | 0,39 | 1,16 | 1,93 | 7,02 | 6,53 | 6,24 | 5,95 | 5,66 | 5,37 | 5,08 | 4,79 | 4,5 | 4,22 | 59,26 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)