Республикада телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукумати томонидан «Ривожланишга расмий ёрдам» (ОДА) дастури доирасида берилаётган 12700 млн иен миқдоридаги имтиёзли кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1 Белгилансинки, кредитга хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш билан боғлиқ харажатлар ва ундан фойдаланганлик учун фоизлар, шунингдек кредит битими бўйича берилаётган қарз миқдоридан ортиқча бўлган ҳар қандай молиявий харажатлар Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
2 Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида ундириладиган барча солиқлар ва бож пошлиналаридан озод қилинсин:
а) Япониянинг хорижий иқтисодий ҳамкорлик фонди (ОЕСF) кредит битими юзасидан барча тўловлар бойича, шунингдек уларга қўшиладиган фоизлар бўйича,
б) Япониянинг товарлар етказиб бериш ёки қарзга кўрсатилган хизматлардан олинган даромадга нисбатан контрактчилар ёки маслаҳатчилар сифатида иш кўрувчи компаниялари;
в) Япониянинг телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун талаб этиладиган ўз материаллари ёки асбоб-ускуналарини импорт қилиш ва қайта экспорт қилишга нисбатан контрактчилар ёки маслаҳатчилар сифатида иш кўрувчи компаниялари;
г) етказиб берувчи, контрактчилар ёки маслаҳатчилар сифатида иш кўраётган япон компанияларидан оладиган даромадга нисбатан лойиҳани амалга оширишда банд бўлган япон хизматчилари.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг япониялик қатнашчиларини Ўзбекистонда яшаш жойида рўйхатдан ўтказилганлиги учун йиғим тўлашдан озод қилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг япониялик қатнашчиларига консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Алоқа вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
а) имзоланган келишиш ноталари ва кредит битимлари билан назарда тутилган қоидалар ва тартибларнинг сўзсиз бажарилишини;
б) телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишда ишларнинг бориши ҳақидаги зарур ахборот ва маълумотлар Япония Ҳукуматига ва ОЕСFга берилишини таъминласинлар.